2. Деталнинг хизмат вазифаси 5
Детал тузилишининг технологиклиги ва унинг миқдорий кўрсатгичлари
Download 224.63 Kb.
|
3. Детал тузилишининг технологиклиги ва унинг миқдорий кўрсатгичлариТехнологикликка тахлил меҳнат сиғими ва металл сарфини камайтириш имкониятларини аниқлаш, ишлов беришда иш унумдорлигини юқори бўлган усуллардан фойдаланиш, детални ишчи вазифасига салбий таъсир кўрсатмайдиган ҳолда детал тайёрлаш, таннархни камайтириш усулларини топишдан иборат. Берилган деталнинг ишлов бериладиган юзалари алфабит бўйича бош харфлар билан белгилаб чиқилади. Копқоқ деталининг асосий юзалари Д ҳамда марказий тешикда жойлашган Ж юзалар ҳисобланади. Йиғма бирикмада Д юзага стакан детали тиғизли ўтқазиш йўли билан бириктирилади. Бу юзанинг юза тозалиги Rа бўйича 2.5 мкм ни ташкил этаганлиги сабабли, ушбу юза тозалигини ҳосил қилиш учун механик ишлов бериш жараёнида қора ва тоза токарлик ишлов бериш операциясини бажариш талаб этилади. Деталлимизнинг Ж юзасига вал деталининг бир поғонаси ўтувчи ўтқазиш билан бириктирилади. Бу юзанинг юза тозалиги Rа бўйича 2.5 мкм ни ташкил этади. Ушбу юза тозалигини ҳосил қилиш учун токарлик зенкрлаб ишлов бериш талаб этилади. Б, Г, Е ва И юзалари йиғма бирикманинг иш фаолиятида мухим аҳамият касб этмаганлиги сабабли токарлик қора ишлов берилади. Бу юзаларнинг юза тозалиги Rz бўйича 20 мкм ни ташкил этади. Ишлаб чиқариш объекти бўлган маҳсулот конструкциясини технологиклиги қуйидаги нуқтаи назарлар бўйича тахлил қилинади. Қўлланиладиган материалнинг кўриниши ва тури хом–ашёни кўриниши ва тайёрлаш услублари. Қопқоқ деталнинг ишчи чизмасини тахлил қилиш шуни кўрсатадики детални ишчи вазифасини ўзгартирмаган ҳолда уни тузилиши элементларини қисқартириш имконияти йўқ. Детал тузилиши хом – ашё олишни рационал усулларидан фойдаланиш имкониятини беради. Ишлов беришда қийинчилик туғдирадиган ва мақсадга муқофиқ бўлмаган юзалар Б юзасида очиладиган бир – бирига нисбатан бир хил масофада жойлашган 6 та тешикка кетма – кет механик ишлов бериш учун, В юзадан кўрсатилган ўлчамда масофани кесиб ташлаш учун махсус дастгоҳ мосламалари талаб этилади. Заготовка тузилиши ва мустахкамлиги ва уни унумдорлигини юқори бўлган ишлов бериш усулларидан фойдаланишни чегараланмайди. Детал конструциясини технологиклиги – конструциясини шундай хоссалари йиғиндисики бунда бир хил сифат кўрсаткичларига эга бўлган бир хил шароитда тайёрланган ва эксплуатация қилинадиган ўхшаш конструкциясига эга бўлган махсулотга нисбатан янада самарадор технологиялар билан ишлов бериш таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш имкониятини беради. Бажарилган тахлил қуйидаги коэффицентларни аниқлашга имкон беради. Конструктив элементларни унификациясини коэффиценти. (1) бу ерда: Qy.э ва Qэ унификацияланган конструктив элементлар сони ва детални ҳамма элементлар сони Материаллардан фойдаланиш коэффиценти. Км.ф = (2) бу ерда: q – детал оғирлиги, q = 0.29 кг Q – заготовка оғирлиги, Q = 0.4 кг Км.ф = Ишлов бериш аниқлиги коэффиценти. (3) бу ерда: Юзалар ғадир–будурлик коэффиценти. (4) бу ерда: Бажарилган тахлил йиғув бирикманинг берилган детални тўғри лойихалашга имкон беради. Download 224.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling