3-маъруза:
1. Интеграл инжекцион мантиқ.
2. Эмиттерлари боғланган мантиқ.
3. МДЯ транзисторида ясалган мантиқий элементлар
4. Комплементар инверторлар
5. Оптронлар. Оптоэлектрон ИМСлар. Оптоэлектроника ҳақида тушунча. Фотодиод. Нурланувчи диод
Маърузачи: Х.Н.Полвонов
1. Интеграл инжекцион мантиқ.
Режа:
ИИМ негиз элементнинг принципиал схемаси ва топология Қирқими
11.1.-расм. ИИМ негиз элементнинг принципиал схемаси ва топология қирқими
Элемент VT1 (p1-n-p2) ва VT2 (n-p2-n+) комплементар БТлардан ташкил топган. VT1 транзистор кириш сигналини инверсловчи VT2 транзистор учун база токи генератори (инжектори) вазифасини бажаради. VT2 транзистор одатда бир нечта коллекторга эга бўлиб, элемент мантиқий чиқишларини ташкил этади. ИИМ турдаги элементларда ҳосил қилинган мантиқий схемаларда, VT1 транзистор эмиттери ҳисобланган инжектор (И), кучланиш манбаи билан R резистор орқали уланади ва унинг қаршилиги талаб этилган токни таъминлайди. Бундай ток билан таъминловчи қурилма инжектор токи қийматини, кенг диапазонда ўзгартириб унинг тезкорлигини ўзгартиришга имкон беради.
11.2.-расм. ИИМ негиз элементнинг шартли белгиланиши
Иккита кетма-кет уланган ИИМ элементлар занжири
11.3.-расм. Иккита кетма-кет уланган ИИМ элементлар занжири схемаси кўриниши
2. Эмиттерлари боғланган мантиқ.
Режа:
- Ток қайта улагичи
- ЭБМ МЭ схемаси
3. 500 серияга мансуб ЭБМ элемент схемаси
Эмиттерлари боғланган мантиқ (ЭБМ) элементни яратилишига рақамли қурилмалар тезкорлигини ошириш муаммоси сабаб бўлган. ЭБМ элементда қайта уланувчи транзистор ёки берк, ёки очиқ бўлади ва базада қўшимча ноасосий заряд ташувчилар тўпланаётганда БТ тўйиниш режимида ишлайди. Транзисторни бир ҳолатдан иккинчисига ўтиши узоқ кечадиган жараён бўлганлиги сабабли, ТТМ элемент тезкорлиги чекланган. БТдаги калит инерциялилигини камайтириш мақсадида шундай схемалар яратиш керакки, унда қайта уланувчи транзистор очиқ ҳолатда актив режимда ишласин. ЭБМ шундай схемотехник ечимлардан бири ҳисобланади. БТнинг тўйинмаган режими юклама ва паразит сиғимларни тез қайта зарядланиши учун талаб қилинадиган ишчи токларни ошириш имконини беради. Қайта уланувчи элемент уланиш вақти минимумга келади. Бу вақтда БТнинг беркилиш вақти ортмайди. Шу сабабли ЭБМ элементлар юқори тезкорликка эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |