2. Эмиттерлари боғланган мантиқ. Мдя транзисторида ясалган мантиқий элементлар Комплементар инверторлар


Download 28.09 Kb.
bet2/6
Sana03.06.2024
Hajmi28.09 Kb.
#1899005
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-мавзу электроника ва схемалар2

Ток қайта улагичи
.1.-расм. Ток қайта улагичи схемас
У иккита симметрик елкадан ташкил топган бўлиб, уларнинг ҳар бири транзистор ва резистордан иборат. Умумий эмиттер занжирида БТГ I0 ишлайди. Киришлардан бири (VT2) таянч деб аталувчи доимий кучланиш манбаи U0 га уланган. Ток I0 қиймати транзисторнинг актив иш режимига мос келади ва ЭБМ негиз элементларида I0 = 0,5÷2 мА. БТГ мавжудлиги туфайли база потенциалларининг ихтиёрий қийматларида эмиттер ўтишларда автоматик равишда 1 + 2 = I0 шарт ўрнатилади. Схема симметрик, шунинг учун иккала БТ база потенциаллари тенг бўлганда (UКИР = U0) ҳар бир елкадан оқиб ўтаётган ток I0 / 2 га тенг.
• Таянч кучланиш U0 = 1,2 В.
Агар UКИР қиймати Δ ≤ 0,1 В га камайса, у ҳолда IЭ1 ток I0 га нисбатан 1 % гача камаяди, IЭ2 ток эса 99 % гача ортади.
• Демак, кириш сигнали U-КИР U0 – Δ (мантиқий 0) бўлганда VT1 транзистор берк бўлади, VT2 транзистордан эса тўлиқ I0 токи оқиб ўтади.
• Агар UКИР қиймати Δ ≥ 0,1 В га ортса, у ҳолда IЭ1 ток I0 га нисбатан 99 % гача ортади, IЭ2 ток эса 1 % гача камаяди.
• Демак, кириш сигнали U+КИР U0 + Δ (мантиқий 1) бўлганда VT2 транзисторни берк деб ҳисоблаш мумкин, VT1 транзистордан эса тўлиқ I0 ток оқиб ўтади.
12.2.-расм. Иккита киришли ЭБМ МЭ схемаси
Чиқишда эмиттер қайтаргичларнинг қўлланилиши мантиқий ўтишни 0,7В гача ва халақитларга бардошликни деярли 0,3В гача оширди. Бундан ташқари, эмиттер қайтаргичдаги кичик чиқиш қаршилиги туфайли схеманинг юклама қобилияти ортди ва юкламадаги сиғим қайта зарядланиши тезлашди. Манбанинг манфий қутби умумий деб олинган ЭБМ схеманинг камчилиги бўлиб чиқиш сигнали мантиқий сатҳларининг кучланиш манбаи қийматига боғлиқлиги ҳисобланади. Бундан ташқари, чиқиш умумий нуқта билан қисқа туташганда эмиттер қайтаргич транзистори ишдан чиқади. Кучланиш манбаи ЕМ нинг мусбат қутбини умумий нуқтага улаб айтиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш мумкин. Бунда, схеманинг иш принципи, албатта ўзгаришсиз қолади.
12.3.-расм. 500 серияга мансуб ЭБМ элементнинг принципиал электр схемаси
12.4.-расм. Икки киришли ЭБМ элементнинг шартли гарфик белгиланиши
Элемент мусбат мантиқ учун бир вақтнинг ўзида иккита функцияни амалга оширади: У1 чиқиш бўйича 2ЁКИ-ЭМАС (Пирс элементи) ва У2 чиқиш бўйича 2ЁКИ (дизъюнкция).

Download 28.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling