2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”
Рахбар фаолиятида мажорали ҳолатлар ва уларни
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
biznes asoslari
11.3. Рахбар фаолиятида мажорали ҳолатлар ва уларни
ҳал этиш усуллари. Тадбиркор рахбар фаолиятида хар хил зиддият (конфликт)лар ва можоролар учраб туради. Мехнат шарт-шароитлари, мехнат натижалари, моддий ва маънавий эхтиёжларнинг кондирилмаслиги, мехнатдан коникмаслик туфайли тадбиркор рахбар ва ходимлар ўртасида зиддиятлар ва можаролар келиб чиқади. Бу ерда тадбиркор рахбар билан ходимлар ўртасидаги ва шахслараро зиддиятларни фикрлаш керак. Бу холлардаги зиддиятларнинг бир неча сабаблари мавжуд. 1. Моддий-техник сабаблар - мехнат воситалари билан мехнат жараёнлари, шарт-шароитлари ўртасидаги зиддиятлар. Асбоб-ускуналар, жихозлар эскилиги учун мехнат шароити ёмон, мехнат унумдорлиги паст ва хоказо. Булар ходимларга гамхурлик қилишга тусик, моддий ва маънавий эхтиёжлар кондирилмаслигига сабаб бўлади. 2. Хўжалик-ташкилий сабаблар - мехнат натижаларини тўғри бахоламаслик, мехнатни тўғри тахсимламаслик. Булар ходимларга норозилик тугдиради. 3. Ижтимоий-касбий сабаблар - ходимларнинг билими, малакаси ва касбмахоратини назар-писанд этмаслик, ходимдан уз урнида фойдаланмаслик, мехнат қонунчилигига амал килмаслик. 4. Ижтимоий-демографик сабаблар-ходимларнинг ёши, жинси, миллати, маълумоти каби омилларни, оилавий шароитларини инобатга олмаслик. 5.Ижтимоий-психологик сабаб-ходимлар фаолиятидан яккол кузга ташланадиган яхши ва ёмон хулкларини, кобляти, кизикишлари, хотираси, тафаккури, хис-туйгуси каби рухий холатлар билан хисоблашмаслик. Тадбиркор рахбар фаолиятида кул остидагилар билан мулокат- муомилада хам зиддиятли холатлар руй беради. Бунда тадбиркор рахбарнинг ёки ходимнинг калондимоглиги, муомила маданиятининг 119 пастлиги, кизиккон-жиззакилиги, курс-кўполлиги, тундлиги ва бошқалар сабаб бўлади. Ходимнинг дангасалиги, ялковлиги, махтанчоглиги, лоқайдлиги, бепарволиги каби ёмон хислатлар хам баъзан зиддиятлартугдиради. Тадбиркор рахбар ва ходимлар ўртасидаги рухий-психологик зиддиятлар келиб чиқиши уч холатда яккол кузга ташланади: 1) мехнат жараёниниг нотўғри уюштирилиши; 2) шахслараро муносабатларнинг хилма-хиллиги ва мураккаблиги; 3) жамоа аъзосининг шахсий узига хослиги. Тадбиркор рахбарнинг хар қандай зиддият ва мажорани бартараф этиш йўллари: 1. Мажоронинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаши ва унинг уткирлашишига йўл куймаслик учун чора-тадбирлар куриши. 2. Мажорали вазиятни юмшатиши-зиддиятга борган кишилар билан ошкора сухбат ва улар сонини камайтириш чораларини излаши. 3. Вазиятни тула идрок этиши узлаштириши - “ахвол”нинг хужайини бўлиб олиши ва қатъий чора куриши. 4. Мажоро ва унинг айни вазиятларини чуқур тахлил қилиши: а) мажоралашаётган томонлар ва гувохлар алохида сухбатлашиши; б) уларнинг мақсади, кизикишлари, хулк-атвори, касби, тажрибаси, турмуш шароити ва бошқа рухий-маънавий жихатларни урганиш; в) мажорали вазиятнинг сабаблари, нима масалада экани, унга жамоанинг муносабатини аниқлаши; г) мажора хакидаги хар хил ахборотларни асли билан солиштириш; 5. Мажорани хал этишнинг хар хил усулларини ишлаб чиқилиши ва тахлил қилиши. 6. Мажорани хал этишнинг энг кулай усули, шакли, воситаси ва шароитларини танлаш. 7. Танланган усулларни жамоанинг тарбияси, мехнат вазифалари, мақсадлари билан киёсланиб, торозига солиб куриши. 8. Танланган ва текширилган усулни қўллаб мажорани бартараф этиш. 9. Мажора бартараф этилганидан хаммани хабардор қилиш. 10. Мажора келтириб чиқарган томоннинг но ҳақлиги исботлангандан сунг уларни тўғри йўлга бошлаши ва бошқалар. Хуллас, бозор иқтисодиёти шароитида хар кайси бугиндаги тадбиркор шуни тушуниб етмоги керакки, хар қандай шароитда хам инсонга гамхурлик қилиш, инсон рухий холатини барқарор этишга қаратилган жараёнларни ташкил этиш ва ёуналтириш, жамоанинг хар бир аъзосини мехнатдан моддий ва маънавий коникиш хосил қилишига эриштириш унинг зиммасидаги мукаддас вазифадир. ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР 120 Бизнесда рахбар фаолиятининг рухий-психологик хусусиятлари мазмуни. Бизнесда рахбарнинг нутқ маданияти. Рахбар фаолиятида мажорали ҳолатлар ва уларни ҳал этиш усуллари. Тарбиявий услуб асосан инсонни манавий такомиллашишига, психологиясиги ва бошқа ижтимоий характерига мос равишда ташкиллаштирилади. Ижтимоий-сиёсий нотиқлик, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маънавий мавзудаги маърузалар, хисобот маърузалари, сиёсий нутқлар, дипломатик нутқлар, митинг нутқлари, харбий мавзудаги нутқлар, илмий-оммабоп нутқлар, тарғибот нутқлари, сиёсий шархлар, Суд нотиқлиги, қораловчи (прокурор) нутқи, оқловчи (адвокат) нутқи, ўз-ўзини ҳимоя қилиш нутқи, Ижтимоий-маиший нотиқлик, таъзия (мотам) нутқи, табрик-қутлов нутқи, Диний нотиқли, хутба (жума ва хайит номозида диний арбоб нутқи), ваъз (кенг оммага мулжалланган бадиий-эмоционал нутқ). Нутқ мадинияти анча сертармок, мураккаб вокелик. ТАЯНЧ ИБОРАЛАР. Бошқарув услублари: тарбиявий услуб, моддий- рагбатлантирувчи услуб, маъмурий-ташкилий услуб, бошқариш санъати, Япониянинг бокариш услуби, бошқарув қарорлари, рахбарнинг ташкилотчилик қобилияти, рахбарнинг рухий-психологик хусусиятлари, рахбарнинг рухий-физиологик сифатлари, рахбарнинг ишбилармонлик сифатлари, рахбарнинг Нутқ маданияти, рахбар томонидан зиддиятларни бартараф этиш усуллари. НАЗОРАТ ВА МУЛОХАЗА УЧУН САВОЛЛАР. 1. Бозор шароитида бизнес психологиясининг мазмуни? 2. Бошқариш санъати деганда нимани тушунасиз? 3. Рахбар фаолиятининг бошқариш санъатидаги характерли хусусиятлари нималардан иборат? 4. Сизнинг-ча, тадбиркор рахбарнинг рухий-психологик хусусиятларининг мухим томонлари нималардан иборат. 5. Рахбар ходимнинг бошқариш фаолиятидаги рухий-психологик жараёнлари босқичларининг моҳиятини тушунтириб беринг. 6. Хўжалик фаолиятини бошқариш давомида рахбар билан ходим ўртасида юзага келаётган зиддиятлар сабабларини изохлаб беринг. 7. Сизнинг-ча, рахбар томонидан зиддиятларни бартараф этишнинг яна қандай йўллари бўлиши мумкин? Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling