2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”
Бизнесда рахбарнинг нутқ маданияти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
biznes asoslari
11.2. Бизнесда рахбарнинг нутқ маданияти.
Кишиларнинг тил воситасида ўзаро муносабатда бўлиш жараёни нутқ дейилади. "Нутқ" ва "тил" тушунчалари бир-биридан фарқ қилади. "Нутқ-одамларнинг ўзаро муносабатда бўлиш мақсадида тилдан фойдаланиш фаолиятидир. Хар бир киши муомалани узича амалга оширади. Муоала муайян тил воситалари ёрдамида юз беради. Тил-ана шу воситалар-товушлар, сузлар, жумлалар, уларнинг богланишлари тизими, яъни товуш ва суз бойлиги хамда грамматик шаклларидир. Тил-нутқ воситасида муомала жараёнида пайдо бўлади ва тайёр холда узлаштирилади. Нутқ билан тафаккур ўзаро узвий богланган. Одам уйлаётганида фикрларини аввал ичига сузлар, жумлалар тарзида-ички нутқида ифодалайди. Нутқ муомаланинг ишончли воситаси бўлиши учун муайян талабларга жавоб бериши, айникса, икки сифатга эга бўлиши керак: 1) нутқ муайян тил қоидаларига риоя қилиши; 2) нутқ тингловчида ишонч хосил қилиши, яъни мазмундор, аниқ, тушунарли, мантикий, образли, хис- хаяжонли бўлиши керак. Нутқ-мантикий изчиллик ва адабий тил қоидаларига риоя килингандагина сифатга эга бўлади. Лексик, грамматик, услубий қоидалар адабий тилнинг хамма куринишлари учун характерли бўлса, орфография ва пунктуация нормалари адабий тилнинг факат ёзма шакли учун, орфоэпия нормалари эса оғзаки шакли учун хос бўлади. Нутқ маданияти деганда мантикий изчилликка ва адабий тил нормаларига риоя қилган холда тўғри, аниқ, ва ёкимли сузлаш тушунилади. Нутқ қанчалик тўғри ва аниқ бўлса, у шунчалик тушунарли бўлади; нутқ қанчалик ёкимли ва ифодали бўлса, у тингловчига (укувчига) шунчалик кучли таъсир этади. Тўғри, аниқ ва ёкимли гапириш учун тил бойликларида мазмунга мос зарур сузни танлай олиш, сузни уринсиз такрорламаслик (лексик нормаларга риоя қилиш), суз шаклини ва гап 116 турини тўғри куллаш (грамматик нормаларни ва қоидаларни яхши билиш), услуб бирлигини сақлаш (услубий нормаларга риоя қилиш), Нутқнинг таъсирчан бўлишини таъминлаш оғзаки Нутқда орфоэпия, ёзма Нутқда эса тўғри ёзиш қоидаларига риоя қилиш) лозим. Тилнинг софлини, мазмуннинг аниқлиги ва таъсирчанлиги учун кураш маданият Қуроли учун курашдир. Бу Қурол қанчалик уткир, мақсадга канчали аниқ йуналган бўлса, у шунчалик ғолиб бўлади. Нутқда одамларнинг карашлари, сайи-харакатлари, эътикодларига таъсир этади. Айтилаётган суз тўғрилигича, унинг панд-насихатларига амал қилиш зарурлигига ишонч пайдо килди. Нутқда одамнинг сифат ва фазилатлари-хушфеъллиги ёки бадфеъллиги, самимийлиги ёки тошюраклиги, мулойимлиги ёки кўполлиги, жасурлиги ёки журъатсизлиги акс этади. Нутқ оғзаки ва ёзма куринишларга эса. Нутқнинг бу шакллари, аввало, у ёки бу тил воситасида вужудга келиб, улар грамматик тузилиши, баён усули билан бир-биридан фарқ қилади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling