2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”


Бизнесни ахборот билан тахминлашни ташкил этиш


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet64/84
Sana20.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1631333
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   84
Bog'liq
biznes asoslari

 
10.3.Бизнесни ахборот билан тахминлашни ташкил этиш. 
Бизнеснинг ахборот билан таъминланишининг вазифаси барча 
мартабадаги ишбилармонларни сифатли ахбортлар тизими билан уз 
вақтида таъминлашдир. 
Ахборотларга эхтиёж кичик ва хусусий бизнесни ахборотлар билан 
таъминланишининг асосий шарти бўлади. 
Ахборотларга эхтиёж ишбилармонлар томонидан бажарилаётган 
ишларни хисобга олган, кичик ва хусусий тадбиркорликнинг мақсадлари 
ва вазифаларидан келиб чиққан холда аниқланади. Ахборотлар ҳажми, 
уларнинг турлари, уларда қайд килинган керакли хужжатларнинг 
миқдори, курсаткичларни аниқлаш ахборотлар билан таъминлаш тизими 
ташкилотчиларининг биринчи навбатдаги иши бўлади. Ишбилармонлар 


105 
самарали ишлаши учун етарли микдордаги барча керакли ахборотлар 
билан таминланган бўлишлари керак. Ахборот тўғри, ишончли ва аниқ 
бўлиши, уз вақтида келиб тушиши керак. 
Хар бир кичик корхонада хужжатларни урганиш жараёнида доимий, 
узгарувчан ва хосила ахборотларни, уларни даврийлигини, қарор қабул 
қилиш учун ишлатилишини аниқлаш керак. 
Хужжатларни бизнеснинг бажарилаётган у ёки бу хизматларига 
тегишли эканлигини аниқлаш учун хужжатларни йуналишлари: техник, 
режавий, молиявий, меъёрий, дастурий ва х.к. буйича гуруҳларга ажратиш 
утказилади. 
Хужжатларни бундай туркумлаш хужжатлар харакатининг умумий 
қонуниятини аниқлашга, хужжатларни тузилиши, маълумотларни қайта 
ишлашнинг кетма-кетлигини ва ходимларни иш билан банд қилиш 
даражасини, хамма хисоблаш техникасини белгилашга имкон беради. 
Шундай туркумлашга мувофиқ хужжатлар айланувининг мавжуд 
тасвирининг тахлили утказилади, маълумотларни қайта ишлаш 
тизимининг умумий доираларини аниқлашга ва уни такомиллаштириш 
буйича тавсиялар ишлаб чиқишга имкон беради. Хужжатларни 
шаклланиши ва харакати қонуниятини хисобга олган холда хужжатлар 
айлануви тасвирини куриш мумкин. Хужжат айлануви тасвирлари 
хужжатлар таркиби ва қайта ишланишини батафсил тадқиқот қилиш 
натижаларини умумлаштириш бўлади. Улар бажарилаётган ишлар 
турлари, хужжатлар шакллари ва ходимлар вазифалари орасида мавжуд 
бўлган алоқалар ва ўзаро бир-бирларини алмаштиришни график шаклида 
кургазмали тақдим қилишга имкон беради. 
Айрим хужжатлардан фойдаланиш тезлиги, уларнинг курсаткичлари 
ва шаклларини аниқлаш хужжатлар ва курсаткичлар сонини 
қисқартиришга имкон беради. 
Ахборот окимларини ташкил қилиш уз ичига: 
-ахборотлар манбалари ва истеъмолчиларни аниқлаш; 
-хужжатлар айланувини ишлаб чиқиш; 
-ахборотларни йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш учун техник 
воситаларни аниқлаш хамда хужжатларни тузиш
-расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш, мувофиқлаштириш ва тасдиклаш 
тартибларини белгилаш. 
Кичик ва хусусий бизнесни ахборот билан таъминлашни ташкил 
қилишда мавжуд хисоблаш ва перфокартали техникада, ахборотларни 
йиғиш, 
қайта 
ишлашнинг 
автоматлаштирилиши 
ва 
механизациялаштирилиши даражасидан келиб чиқиш керак. 
Техник восита қанчалик мукаммал бўлса, бизнес, ишбилармон 
мехнатини ташкил қилиш шунчалик самаралидир. Техник факат 
хисоблаш машиналари ва компьютерларни киритиш мумкин эмас. 


106 
Биринчи марта техник воситалар юз йидан ортиқ вақтда пайдо бўлган. 
Уларнинг барча кўп турлилигини, яъни ручка, чизгич ва энг оддий 
варакдан тортиб то ЭХМ гача икки асосий синфга бўлиш мумкин: 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling