2. Иқтисодиёт / Саноат]


Қ — импорт қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларининг харид (базавий) қиймати; Шқ


Download 0.51 Mb.
bet2/7
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1568794
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
185 06.04.2017

Қимпорт қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларининг харид (базавий) қиймати;
Шқ — импорт қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг божхона юк декларацияси тўлдирилган санадаги Марказий банкнинг курсидан келиб чиқиб белгиланган шартномавий қиймати;
Б — Марказий банкнинг курси бўйича белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилган божхона тўловлари;
Бх — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шакллантириладиган, товарни сотиб олиш билан боғлиқ бошқа харажатлар.
Республика ҳудудида ишлаб чиқариладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сотиш қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқарувчилар томонидан шакллантирилади.
Маҳаллий ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сотиш қиймати ишлаб чиқариладиган маҳсулотга тартибга солинадиган нарх белгилаш базаси бўлиб хизмат қилади.
Маҳаллий ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг сотиш қиймати маҳаллий ишлаб чиқариладиган маҳсулотга кейинчалик қатъий белгиланган ёки бошқариладиган нарх ўрнатиш базаси бўлиб хизмат қилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 07/22/411/0961-сон)
6. Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларини ва тиббий буюмларни фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ташкилотларга, тиббиёт ташкилотларига, шунингдек дори воситаларидан ва тиббий буюмлардан тиббиётда қўллаш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи ташкилотларга реализация қилиш ҳуқуқига эга.
7. Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилишга рухсат этилади.
2-боб. Асосий тушунчалар
8. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
дори воситаларикасалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстанциялар), дори препаратлари;

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling