1. Диверсификация билан боғланган стратегия


Download 165 Kb.
bet1/5
Sana09.02.2023
Hajmi165 Kb.
#1182031
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1407734298 58030 2


Корпоратив стратегия


Режа:


1.Диверсификация билан боғланган стратегия
2.Диверсификация билан боғланмаган стратегия
3.Капиталнинг сиқиб чиқариш ва тугатиш стратегияси


1. Диверсификация билан боғланган стратегия

Диверсификация стратегияси, ташкилотнинг бизнес соҳаси портфелига, қуйидагилар ёрдамида, бизнеснинг янги соҳалари киришини кўзлайди:



  • ташкилотга эга бўлиш;

  • ташкилотни «бошидан» яратиш;

  • қўшма корхоналар яратиш;

Бизнес муҳит портфели доирасидаги диверсификациялаш натижасида, интеграл корпоратив харажатларнинг пасайишида намоён бўладиган ва манбалардан кўп функционал фойдаланиш ҳисобидан вужудга келувчи, синергетик самаралар бўлиши мумкин. Стратегик бошқаришда синергетик самаралар, стратегик мувофиқлик (СМ), деб аталади ва улар ўзаро ўзгариши мумкин, биргина бизнес соҳа портфелига тегишли бўлган, турли ташкилотлар харажати тузилишидаги, сарфлашнинг ўхшаш қисмлари сифатида аниқланади. СБ да СМ қуйидагиларга ажралади:

  • маркетинг (ягона мижоз; ягона географик майдонлар, сотиш йўллари, рекламани кучайтириш, таъминловчилар;

  • ўхшаш савдо белгилари, сотувдан кейинги сервис;

  • ишлаб чиқариш (ягона ишлаб чиқариш қуввати; ўхшаш технологиялар);

  • бошқариш (ягона бошқарув тизимлари ва ўқитиш, мененжерлар).

Маркетинг СМ мисоли. Савдо белгисини яратиш баҳоси ташкилотларнинг номоддий активларида ҳар доим асосий қисмни ташкил қилади. Coca-cola ва Marlboro компанияларининг савдо белгиси баҳоси, ҳар бири ўттиз млрд. доллардан кўпроқ баҳоланади. Агар ташкилот манзур бўлган савдо белгисига эга бўлса, у ҳолда у янги товарнинг тараққий этиши учун ундан фойдаланиши мумкин ва ҳар қандай ҳолларда муносиб савдо белгисига эга бўлмаган ва бошқа бир хил шароитда, ўхшаш маҳсулотнинг тараққий этишига киришган, бошқа ташкилот билан таққослаганда, бу тараққиётга анча кам маблағлар сарфлайди.
Диверсификациялаш стратегияси икки кўринишда бўлиши мумкин: боғланган ва боғланмаган. Диверсификация билан боғланган стратегия, бизнес соҳалари орасидаги, унга кирувчи мавжуд бўлган муҳим СМларни назарда тутади. Диверсификациялаш билан боғланган ташкилотлар концернлар деб аталади.
Масалан, Gilette компанияси ўз портфелида, СМ га эга бўлган қуйидаги бизнес соҳаларидан иборат бўлади: писка ва устаралар; тиш пасталари ва четкалар; канцелярия буюмлари; кофе қайнатгичлар, будильниклар, электрик тиш четкалари ва ҳакоэо. Johnson and Johnson компанияси қуйидаги бизнес соҳаларига эга: болалар учун гигиена ва атторлик маҳсулотлари; дори-дармонлар; стоматологик жиҳозлар; ветеринария препаратлари; аёллар гигиенаси предметлари; бандаж ва ёғлаш материаллари ва ҳоказолар.
Ташкилотлар кўпгина бизнес соҳаларига эга бўлиши мумкин; бунинг устига СМ баъзи бирларининг орасида мавжуд бўлиши, бошқаларининг орасида эса бўлмаслиги мумкин. Уюшмалар таснифлаш масаласига аниқлик киритиш учун, «ушбу стратегик даражада, диверсификациянинг кўп учрайдиган тури» деган тушунча мавжудки, унда диверсификациянинг ташкилотдаги бир тартибли кичик тизимлар таҳлили даражасидаги кўп учрайдиган тури назарда тутилади.



Download 165 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling