2. Кўчмас мулкнинг функцияларига таъриф бернг. Кўчмас мулк объектлари бир қанча функцияларни бажаради


Download 1.54 Mb.
Sana20.12.2022
Hajmi1.54 Mb.
#1037987
Bog'liq
dfgrgrtgrtgrgrtffg


2. Кўчмас мулкнинг функцияларига таъриф бернг.
Кўчмас мулк объектлари бир қанча функцияларни бажаради.
Кўчмас мулк инсон маълум эҳтиёжларини қондирган ҳолда иқтисодий фойда келтиради. Мисол учун, шалаш, ибтидоий жамоа даврида инсонлар томонидан яратилган илк ер участкаси, инсон танасини иссиқ ва совуқдан асраган.
Эгаси томонидан бозорга чиқарилаётган кўчмас мулк объекти товар ҳисобланади. У иқтисодий оборотга тушади ва бозор муносабатларининг объекти сифатида юзага чиқади. Яхши бозор конъюктурасида ҳозирги вақтга нисбатан юқорироқ нархга сотишни кутаётган ва кўчмас мулк бозорига чиқарилмаган кўчмас мулк объектлари жамғариш функциясини бажаради. Маълум миқдорда даромад олиш учун ижарага берилган кўчмас мулк объектлари даромад келтириш функциясини бажаради. Ёки бошқача қилиб айтганда, бундай кўчмас мулк объектлари даромад манбаи ҳисобланади.
Бирон-бир маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш мақсадида фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари (ер участкалари, бино-иншоотлар) ишлаб чиқариш воситаси (омили) ҳисобланади. Шу билан бирга бундай кўчмас мулк объектлари корхонанинг асосий воситалари ҳисобида юритилади.
Вазифасидан қатъий назар мамлакатдаги барча кўчмас мулк объектларининг йиғиндиси шу мамалакатнинг миллий бойлиги ҳисобланади. Бунда мамалакатнинг иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларида муҳим рол ўйнайдиган йирик кўчмас мулк объектлари алоҳида аҳамият касб этади.


1. Кўчмас мулк объектларининг белгиларини кластер усулида ёритиб бенринг.




3. Кўчмас мулк объектининг бозор қиймати нима?


4. Кўчмас мулк объектларининг нархи шаклланишига таъсир этувчи
омиллар.

Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling