Доклад мавзулари бўйича саволларга тайёрланиш:
1-Мавзу. Ҳиндистон фалсафий мактаблари
Упанишадаларда қандай фалсафий мазмун берилган?
Санкхья мактаби қандай таълимотни илгари сурган?
2-Мавзу. Қадимги Хитой фалсафий тафаккури
Дао нимани англатади?
Қадимги Хитой фалсафий қарашларини ифода этган манбаларни санаб беринг?
3-Мавзу. Қадимги Шарқда фалсафий таълимотлар ривожи.
Марказий Осиёда Авесто таълимотининг фалсафий жиҳатлари
Шарқда қандай фалсафий мактаблар шаклланган?
«Лойиҳа» технологиясининг асоси бўлмиш кетма-кетлик назариясига асосланиб тақдим этиладиган таблицаларни тўлдириш.
1. Фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиш босқичлари
2.Миср ва Бобил фалсафаси
3. Миср ва Бобил қадимги манбалари
П.7 Гуруҳларга мухокама учун топшириқ:
1-гуруҳ
Қадимги Шарқ фалсафаси ва унинг миллий йўналишларини хамда уларнинг таълимотларини гапириб беринг.
2 – гуруҳ
Марказий Осиё фалсафасиниг ўзига хос хусусиятларини гапириб беринг.
3 – гуруҳ
Шарқ фалсафий тафаккурини Ғарб фалсафий фикрларига таъсирининг аҳамиятини гапириб беринг.
Саволларга жавоб беринг:
“Фалсафа” атамасининг маъноси қандай?
Фалсафа қандай функцияларини бажаради, уларнинг моҳияти нималардан иборат?
Дунёқараш нима, унинг қандай тарихий шакллари мавжуд?
Фалсафанинг дунёқарашнинг бошқа тарихий шакллари билан умумий ва ўзига хос хусуситлари қандай?
2. Кроссвордни ечинг:
Энига: 1. Бу ёндашув намоёндалари дунёни, нарсалар ва ҳодисалар моҳиятини тўла (ёки ҳатто қисман) билиш амалда мумкин эмас, деб ҳисоблайди. 4. У ёки бу предметни мўжизакор хислатларга, одамлар ҳаётига таъсир кўрсатиш қобилиятига эга деб ҳисоблайди. 6. Дунёқарашнинг тарихан иккинчи шакли.7. Билиш назарияси. 8. Мавжудлик, борлиқ ҳақидаги билим. 12. Дунё азалдан моддий, онг эса бу материянинг маҳсулидир, деб ҳисобловчилар. 13. Материалистлар ва идеалистларга ажратади ва бу ҳодисанинг айрим кўриниши сифатида фақат моддий ва маънавий субстанцияларни тенг ҳуқуқли асослар деб ҳисобловчи. 17. Кўпхудолик. 18. Ҳам ибтидоий дин шаклларидан бири бўлиб, унинг замирида табиий кучлар ёрдамисиз сирли тарзда, масалан расм-русумлар, ўзига хос амаллар мажмуи билан нарсалар, одамлар, ҳайвонлар ва ҳатто ғайритабиий кучлар – руҳлар, инсу жинслар ва шу кабиларга таъсир кўрсатиш мумкинлигига бўлган ишонч ётади. 19. Инсонннинг ўзини қуршаган борлиққа ва ўз-ўзига бўлган муносабатга нисбатан ёндашувлар тизими, шунингдек одамларнинг мазкур ёндашувлар билан белгиланган ҳаётий идеаллари, эътиқодлари, билиш ва фаолият тамойиллари, қадрият ва мўлжалларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |