2-Laboratoriya ishi: Mavzu: uxk va uxk-03rusumli paxtani iflosliklardan tozalovchi uskunaning tuzulishi va ishlash jarayoni
Download 0.77 Mb.
|
2-Laboratoriya
2-Laboratoriya ishi: Mavzu: UXK va UXK-03rusumli paxtani iflosliklardan tozalovchi uskunaning tuzulishi va ishlash jarayoni. Ishdan maqsad: УХК va УХК-03 rusumli paxta tozalash uskunalarining konstruktsiyasi, ishlash jarayoni va tеxnologik ko’rsatkichlarini o’rganish. Topshiriq: 1. УХК rusumli paxta tozalash uskunasining tuzulishi va ishlashi haqida. 2. УХК-03 rusumli paxta tozalash uskunasining tuzulishi va ishlashi haqida. Чигитли пахтанинг тозалаш жараёнида технологик машиналарнинг стабил ишлаши, иш унумдорлигининг юқори бўлиши ва тозалаш самарадорлигига пахта намлигининг таъсири буйича қилинган илмий изланишлар шуни кўрсатадики , бугунги кунда тозалаш жараёнида пахтанинг оптимал қийматлари, яъни тавсия этилган пахтанинг намликлари бир хил эмаслигини курамиз. Бундан шундай хулоса қилишимиз мумкинки пахтанинг селекцион навларининг ўзгариши, яъни гинетик хусусиятлари бир хил эмаслиги тукфайли, пахтанинг селекцион ва саноат навлари ўзгариши тола кайишкоклигининг ўзгаришига сабаб булади. Юқорида таҳлил қилинган илмий изланишлардан шуни айтишимиз мумкинки пахтанинг хар бир селекцион ва саноат навларпи учун тозалаш жараёнида пахтанинг оптимал қийматларини аниқлаш зарур бўлади. УХК ускунасини асосий камчиликларидан бири қозиқчали барабанлари остида жойлашган тўрли юзадан ажратилган ифлосликларни тушиб кетиши қийин эканлиги. Бу махсулотнинг таннархини ошишига олиб келиб, жаҳон бозорида толанинг рақобатбардошлигини камайтиради. УХК русумли тозалагич қуйидагилардан иборат: шахта тўплагич 1, таъминловчи валиклар 2, қозиқчали барабан 3, колосникли юза 4, ажратувчи узатувчи чўткали барабан 5, илаштирувчи чўтка 6, аррачали барабан 7, колосникли панжара 8, ифлослик конвейери 9, тарнов 10, асос 11, туйник 12. Ифлос аралашмаларга қўшилиб қолган чигитли пахта бўлакчаларини ажратиб олиш учун тузилиши жиҳатидан аррали барабанларга ўхшаш регенерацион секцияси ўрнатилган. Ифлос аралашмаларни ускуна ичидан чиқариш учун умумий ифлосликларни узатувчи шнек ўрнатилган. Бу тозалагичда технологик жараён қуйидагича бажарилади. УХК русумли пахта тозалаш агрегати (1-расм) қўйидагича ишлайди: шахта орқали чигитли пахта айланиш тезлиги 0-14 мин-1 бўлган таъминловчи валиклар ёрдамида қозиқчали барабанларга бир меъёрда таъминлаб берилади. Қозиқли барабанлар соат кўрсаткичи йўналиши бўйича 480 мин-1 тезликда ҳаракатланиб чигитли пахтадан майда ифлосликларни ажратади ва айланишлар сони 945 мин-1 бўлган узатувчи чўтка орқали чигитли пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш (аррачали барабан) бўлимига узатади. Бу бўлимда чигитли пахтани аррачали барабан аррачалари илиб олиб 300 айл/мин да колосникларга бориб уриши таъсири натижасида йирик ифлосликлардан тозаланади. Тозаланган чигитли пахта чўткали ажратувчи барабан ёрдамида кейинги жараёнга узатади. Тозалаш жараёнида ифлосликларга қўшилиб кетган чигитли пахта регенерация бўлимида ифлосликлардан қайтариб ажратиб олинади. Ажратилган ифлосликлар пастда жойлашган айланиш тезлиги 130 мин-1 бўлган йиғувчи конвейер ёрдамида машинадан ташқарига чиқарилади. Аррачали барабанга илаштирувчи колосник (4) тўп тўп бўлиб келган пахта бўлакларини бир текисда аррачали барабан узунаси буйлаб тақсимлаб беради. Ифлосликлар таркибига пахтани қўшилиб кетиши камаяди. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling