2-лаборатория иши. Windows отда буйруқлар сатри (cmd) ва Windows PowerShell муҳитида ишлаш Ишнинг мақсади


Download 396.94 Kb.
Sana19.12.2022
Hajmi396.94 Kb.
#1032695
Bog'liq
Operatsion tizimlar 2-laboratoriya ishi (6)


2-лаборатория иши. Windows ОТда буйруқлар сатри (cmd) ва Windows PowerShell муҳитида ишлаш
Ишнинг мақсади: Талабаларга буйруқлар сатри ва Windows PowerShell муҳитида турли буйруқлардан фойдаланиш, скрипт ёзиш ҳамда Windows ОТда бошқарув масалаларини ўрганишдан иборат.
Назарий қисми
Эслатма: Қуйидаги вазифаларни операцион тизимнинг файллари ва папкалари устида бажариш тавсия этилмайди. Ҳар бир вазифа фойдаланувчи томонидан яратилган файл ва папкалар учун бажарилиши лозим.
I қисм. Буйруқлар сатрига кириш учун клавиатурадан Windows+R тугмачалари босилади ва мулоқат ойнага cmd буйруғи ёзилиб, ОК танланади.

  • Янги папка тузиш:

mkdir YangiPapka

  • Папкага кириш:

cd YangiPapka

  • Папкани кўриш:

dir ёки dir /w ёки dir /p
Папка ичида янги матнли файл яратиш:
echo Hello! > hello.txt
Бу буйруқ натижасида, YangiPapka папкасида янги hello.txt текст файли тузилди ва у файлни ичига Hello! деган матн ёзилади.

  • Матнли файлдаги маълумотни консолга чиқариш учун type буйруғи ишлатилади.

type hello.txt

  • Файлни номини ўзгартириш учун rename буйруғи ишлатилади.

rename hello.txt hello_world.txt






  • Жорий YangiPapka папкасининг ичида Dokument номли янги папка ҳосил қиламиз:

mkdir Dokument

  • Файлни бошқа папкага кўчиришда move буйруғидан фойдаланилади:

move hello_world.txt Dokument
Файл кўчирилганига ишонч ҳосил қилиш учун Dokument папкасига cd буйруғи орқали кириб, dir буйруғини киритамиз.

Барча папкадан чиқиш ва диск (масалан, D:) ўзагига чиқиш учун cd\ буйруғидан фойдаланилади. Жорий папкадан чиқиш эса cd.. буйриғи билан бажарилади.

  • Файл нусхасини кўчириш учун copy буйруғи ишлатилади:

copy hello_world.txt D:\YangiPapka

  • Папкани ўчири буйруғи:

rmdir Dokument

  • rmdir буйруғи калитларсиз ишлатилганида фақатгина бўш папкаларни ўчира олади. rmdir ёрдамида ичида файллар жойлашган папкани ўчириш учун /s калити ишлатилиши лозим.

rmdir Dokument /s
Бирон бир буйруқ хақида ёрдам олмоқчи бўлсангиз, help буйруғидан фойдаланишинигиз мумкин. Масалан, rmdir буйруғи хақида ёрдам олиш:
help rmdir

  • Файлни ўчириб ташлашлик учун del буйруғи ишлатилади:

del hello_world.txt

II қисм. Windows PowerShell дастури Windows 7 операцион тизими ва ундан юқори версияларни ўрнатиш вақтида биргаликда ўрнатилади. PowerShell муҳитини очиш учун Пуск менюси орқали PowerShell буйруғини киритиш ҳамда унинг керакли вариантини танлаш орқали очилади.

буйруқлар сатрига ўҳшаш муҳитни очади.
скрипт ёзиш ва ундан фойдаланиш муҳитини очади.
Windows PowerShell (x86) кўринишдаги ёрлиқлар 32 разрядли операцион тизимлар учун фойдаланилади.
Скрипт ёзиш учун Windows PowerShell ISE (Integrated Scripting Environment – интеграл скриптлаш муҳити)ни очинг.



Microsoft фирмаси ушбу скриптлаш муҳитини скриптлар, функциялар ва шу каби модулларни ёзишни қулайлаштириш учун ишлаб чиқди.
Windows PowerShell ISE да ёзиб, сақланган скриптлар .ps1 кенгайтмали бўлади.

Скрипт ёзилган қаторни белгилаб, уни алоҳида ишга тушириш учун F8 тугмаси босилади.
Ишнинг бажарилиш тартиби:
Юқорида келтирилган мисолларни мустақил бажаришни ўрганиш талаб этилади.
1. Буйруқлар сатрида қуйидаги буйруқлардан фойдаланиш экран тасвирини лаборатория файлига сақлаш.
2. Windows PowerShell муҳитида скрипт ёзиш ва экран нусхасини сақлаган ҳолда лабораторияни ҳужжатлаштиринг. PowerShellнинг қўшимча имкониятларидан фойдаланишга ҳаракат қилинг.

Фойдаланилган манбалар:
1. Что такое PowerShell? https://docs.microsoft.com/ru-ru/powershell/scripting/overview?view=powershell-7.1
2. Работа с файлами и папками - PowerShell. https://docs.microsoft.com/ru-ru/powershell/scripting/samples/working-with-files-and-folders?view=powershell-7.1
3. Попов А.В. Введение в Windows PowerShell. — СПб.: БХВ-Петербург, 2009. — 464 с.
Download 396.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling