2. Махсулотлар сифатини белгилашда товар ишлов бериш, идишларга жойлаш, ташиш ва уларнинг тугри саклашда тутган урни


Download 56 Kb.
bet1/2
Sana07.05.2023
Hajmi56 Kb.
#1440665
  1   2
Bog'liq
Кишлок хужалик махсулотларига товар ишлов беришнинг ахамияти


Кишлок хужалик махсулотларига товар ишлов беришнинг ахамияти
Режа:


1. Фаннинг максади ва вазифалари:
2. Махсулотлар сифатини белгилашда товар ишлов бериш, идишларга жойлаш, ташиш ва уларнинг тугри саклашда тутган урни.
3. Агросаноат мажмуасида механизациядан фойдаланиш.
4. Жамоа ва бошка турдаги хужаликлар таркибида кишлок хужалик махсулотлари саклайдиган ва кайта ишлайдиган кувватларни яратиш.
1. Кишлок хужалик экинлари хосилини йигиб териб олиш,уларни етиштириш ва ялпи хосилни оширишдаги энг сунгги , масъулиятли боскичлардан бири хисобланади.
Ушбу фаннинг максади талабаларни шу масъулиятли боскичдан бошлаб йигиштириш ва кейинги ишларни амалга ошириб,махсулотларга товар ишлов беришга оид барча операциялар билан таништиришдир.

Махсулотларга товар ишлов беришга куйидаги вазифалар киради:


  • хосил йигиб-териб олингандан кейин нес-нобид килмасдан ташишини ташкил этиш, ташаишда транспорт воситаларидан тугри фойдаланиш:

  • махсулотларни омборхона, тайёрлов маконларига ва савдо шохобчаларига уз вактида сифатини туширмасдан етказиш:

  • дала шароити ёки омборхонада саклаш учун жойлаш усулларини тугри танлаш:

  • махсулот турига караб идишлар танлаш ва махсулот жойлаш:

  • махсулот жойлашдан аввал махсулотларни саралаш ва катта-кичикликка караб ажратиш:

  • техник навларни кайта ишлаш корхоналарга уз вактида. сифатини туширмасдан жунатиш:

  • саклашда махсулот сифатини ошириш:

  • махсулотларни реализация килишни амалга ошириш:

2. Кишлок хужалик махсулотларига товар ишлов беришдан кузланган энг асосий максад уларнинг сифатини оширишдир. Махсулот сифатига куйидаги омиллар таъсир курсатиши: геогафик, технологик, биологик.
Уларнинг асосий географик омил булиб,бундан махсулот етиштириладиган табиий худуднинг тупрок ва иклим шароити киради. Техналогик омиллар дехкончилик маданияти ва махсулот етиштириш технологияси хам маълум даражада хосил сифатини шакллантиради. Биологик омиллар янги нав ва дурагайларни кенг жорий этиш хам кишлок хужалик махсулотларини сифатини шакллантиришда катта ахамиятга эгадир. Шу билан бирга,махсулотни сифати маълум даражада тайёрлов маконининг материал-техника базасининг тараккиёти ва уни кабул килиш, саклаш хамда ишлаш технологиясига чамбарчас богликдир. Сифатли етиштирилган ва товар ишлов берилган махсулотлар, уларни ташиш, саклаш ва кайта ишлаш мобайнида дастлабки хусусияти йукотиб сифатсиз махсулотга айланиши мумкин.
Кишлок хужалик махсулотлари хосилни уз вактида еки нотугри йигиб олинса, мул хосил етиштиришда утказилган барча ташкилий ва агротехник тадбирлари натижаси йукка чикади. Шунинг учун хосилни йигиб олишни унумли ташкил этиш ва техника томонидан тушуниб бажариш лозим.
Етиштирилган кишлок хужалик махсулотларининг сифат курсатгичлари махсулот хосили олинган шароит, саклаш ва утказиладиган кушимча тадбирларга караб хар хил булади.
Кишлок хужалик махсулотларининг сифат курсатгичларига караб уч гурухга булинади:

  1. Сифат курсаткичлари буйича фойдаланишга ярокли булган, соха талабига тулик жавоб берадиган махсулотлар.

  2. Сифат курсаткичлари буйича фойдаланиши лозим булган соха талабига умуман жавоб бермайдиган, аммо бошка сохада фойдаланиш мумкин булган махсулотлар.

  3. Фойдаланишга яроксиз булган махсулотлар.

Айрим пайтда махсулотнинг сифат курсаткичлари турли омиллар таъсирида узгаради (кизиш, чириш) хатто захарли булиб хисобланади. Шунинг учун хам кишлок хужалик махсулотларининг сифат курсаткичларини тугри бахолаш учун стандартлаш ва сифатни бошкариш тизими кабул килинган.
Кишлок хужалик махсулотларининг зик-овкат ва технологик киймати, усуллари ва муддатига, хосилни йигиб олгандан сунг товар ишлов беришга, ташиш ва саклашга узвий богликдир.
Махсулотларни микдор жихатидан ххамда сифатини туширмасда хар бир турининг кулай шароитларда саклашга эришиш умкин.
Бу шароитларни урганиш махсулотларни саклаш режими ва усулларини ишлаб чикиш ва мукаммаллаштиришни уз ичига олади хамда саклашнинг назарияси ва амалининг асосий вазифаси хисобланади. Бу масалани хал этишда аввал саклаш объекти сифатидамахсулотнинг хусусиятларига эътибор беради. Шунга асосланиб, унинг истеъмол хусусиятларини юкори саклаган холда усул ва режимлари аникланади. Аммо бунда масаланинг иктисодий томони хам инобатга олинади асалан, махсулотни саклаш учун аъло шароит яратиш мумкин, лекин бу ортикча харажат хисобига эришилади. Харажатларни тулик коплаш учун эса сотишда факат нархни кутариш исобига эришилади.
Шунинг учун амалиетда махсулотлар саклашнинг турли усулларини куллашда уларинг хусуситлари, бахоси, хужалик имконияти ва махсулотнинг хар бир турини саклаш учун тегишли техник замин яратиш зарур.
Шунингдек харажатларни ортиши бозор иктисодиети шароитида, махсулотларнинг кандай сифат юкори булишидан катъий назар ракбатдошлигини сусайтиради.
Махсулотларни саклашдаги сифати ва чидамлиги унинг кимевий таркиби, физик тузилиши ва атроф-мухит таъсирига боглик. Саклаш даврида махсулот сифатига унинг таркибидаги эркин сув микдорининг куплиги хам мушкуллик тугдиради.
3. Мамлакатимизда дон экинлари хосилини олдин уриб, кейин янчиб хамда йигиб олиш асосий усул хисобланади. Бунда экинлар дони мум пишиклик палласида урок машинада 15-25 см баланддан урилиб, куриши учун ангизга йул-йул килиб ташлаб кетилади. Мум пишиклик даврида урилган экин донлари ерга тукилмайди, куриши пайтида дони пишиб етилади. Урилгандан бир неча кун утгач, доннинг куришига караб, уриб куйилган дон экинлари бошоклари подборшик урнатилган комбайнда йигилади ва янчилади. Курук ва тоза дон кушимча равишда тозаланмасдан тайрлов маконларига топширилади.
Узум узиш сермехнат иш булиб, кул мехнати куп сарфланади. Шу сабабли хозирги даврда узум хосилини механизация ердамида йигиб олиш усули ишлаб чикилган ва тадбик килинмокда. Комбайн хураки ва техник навларни теришга мулжалланган .Кесувчи аппаратлар ердамида кесилган узум бошлари транспортер оркали яшикларга келиб тушади.

Фойдаланишга караб узум узиш технологияси турлича улади. Вино,шарбат олиш,куритиш ва саклаш учун кесишда хар хил хажмдаги идишлардан кулланилади ( яшик,бочка, конверт, зангламайдиган металл копламали кузов замбил ва бошка) .
Озик- овкатга тааллукли махсулотлар фондини купайтиришнинг аник манбаи дон, мева сабзавот ва бошка кишлок хужалик махсулотларини териш ташиш саклаш ва кайта ишлашда исрофгарчиликни камайтиришдир. Бу вазифани хал этишда кишлок хужалик махсулотларини саклаш ва сотишга тайерлаш мухим урин тутади. Кишлок хужалик махсулотлари омборхонага келиб тутишидан олдин бир катор ишларда-хосилни йигиб-териб олиш, саралаш, калибрлаш ва ташишда механизация воситаларидан фойдаланилади. Масалан, картошка, лавлаги, пиёз, карам ва полиз экинлари махсулотларини йигадиган турли маркали механизмлар кулланилади. Шунингдек, кайта ишлаш мулжалланган помидор ва бодрингни бир вактда етказиладиган техник навлари меваларни йигадиган комбайнлар яратилган булсада, улар хозирги даврда кам ёки умуман кулланилмайди.
Кишлок хужалик махсулотлари ва хом ашёни ташишда турли транспортлар,
жумладан темир йул, махсус автотранспортдан ун, канд, омихта ем. Дон ташувчи фойдаланилади. Махсус транспорт кушимча ортиш-тушириш мосламалари билан жихозланган булиб, иш жараёнида куп кулайликка эгадир.

  1. Мамлалакатимизда кишлок хужалик махсулотларининг асосийкисми хирмон,

контейнер секция, бошкариладиган газ мухтили, совуткичли-омборларда ва оз кисми вактинчалик омборлар-хандак ва уюмларда сакланади.

  1. Маълумки собик иттифок мавжудлигида барча республикалар шу жумладан Узбекистонда хам йирик омборлар курилиши (30-50 минг тонна сигадиган) авж олиб кетган эди. Хозирги бозор иктисодиёти шароитида эса бундай йирик омборхоналар узини иктисодий томондан окламай колди. Бунга бир катор кийинчиликлар, йул хакини ошиши, бошка республикаларда махсулотлар келишини тухташи ва бошка холлар сабаб булмокда. Шунинг учун бозор иктисодиёти шароитида ракобатбардош махсулотларни етказишда юкори кайд этилган омборларни тугридан-тугри хужаликлар таркибида борини жихозлаб унумли фойдаланиш, булмаган такдирда янгисини яратиш масаласи кундаланг булмокда.Шундай омборларни хужаликлар таркибида ташкил этиш нафакат махсулотнинг исроф булишини олдини олса, иккинчидан айнан шу хужали учун яхши иктисодий самаралар беради.

Саклаш технологиясини яхши эгаллаш, саклашда режимларни назорат килишга
риоя килиб бориш хужалик ишчиларига хар бир етиштирилган махсулотни харидор дастурхонига етиб боришини таъминлайди.
Хулоса килиб айтганда хозиги даврда хужаликда еки бир неча хужалик
кооперацияси асосида урта хажмдаги омборхона лар кувватларини яратиш ва бу омборларни махсулот етиштириладиган худудлар яратиш жойлатирилганлиги маъкул.Худди шу нуктаи назардан кайта ишлаш корхоналарини хам махсулот етиштириладиган хужаликларга якин булса,бу уз йулида хом ашени етказиб беришда оддий,мослаштирилган арзон транспорт воситаларидан фойдаланиш имконини беради ва шу билан кайта ишланган махсулотнинг таннархини кескин тушишига олиб келади.

Асосий адабиётлар:






  1. Download 56 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling