2-маъруза Қадимги юнон ва рим адабиёти


Download 76.55 Kb.
bet3/4
Sana08.05.2023
Hajmi76.55 Kb.
#1443863
1   2   3   4
Bog'liq
2- ma\'ruza

Тарихий проза–асари бизга қадар тўла ҳолда етиб келган тарихий прозанинг энг биринчи номоёндаси Геродотдир. Геродотдан қолган асарлар ичида энг муҳими ва қимматли маълумотлар билан жаҳон тарихини бойитиб келаётган асарининг номини «Тарих» яъни «Тадқиқот» деб атаган. Александрия олимлари бу асарни тўққиз бобга бўлиб, ҳар бирини юнон мифологиясидаги тўққизта муза номи билан атаганлар. Асар яқиндагина бўлиб ўтган Эрон-Юнон урушига бағишлангандир.
Тарихий прозанинг иккинчи вакили Фукидиддир. Бу адиб ҳақида ҳам етарли маълумот йўқ. Олимлар уни 470-460 йиллар орасида туғилган бўлса керак деб тахмин қиладилар. 424 йили Пелепоннес урушида қатнашиб, Фракия қирғоқларидаги Афина флотига қўмондонлик қилади ва йирик бир ҳарбий хатоси учун давлат жиноятчиси ҳисобланиб, Афинадан ҳайдалади. Тахминан 400 йилларда вафот этади. У ўз асарини Пелепоннес уруши воқеаларига бағишлайди.
Нотиқлик санъати-жамоат олдида сўзга чиқиб, унга бирон нарсани тушунтириш ёки исботлаб бериш зарурати қадим-қадим замонлардан бери одамларни дилкашликка, сўзамолликка рағбатлантириб келган. Ҳатто Гомер ҳам ўз поэмаларида Нестор, Менелай ва Одиссейнинг гапга ниҳоятда чечан бўлганликларини қайд этиб ўтади. Бироқ нотиқликнинг қадимги намуналари ёзма шаклда бизгача етиб келмаган. Аста-секин бу санъат ривожланиб асосан икки турга ажралиб боради: Сиёсий нотиқлик. Суд нотиқлиги кейинчалик унинг учинчи тури юзага келади.
Эпидектик – яъни тантанали нутқ нотиқлари пайдо бўлади.
Эпидектик нотиқлар улуғ зотларни ва машҳур воқеаларни мадҳ этиб тантанали йиғинларда нутқ сўзлаганлар.
Нотиқлик санъатини биринчи марта адабий жанр даражасига кўтарган ва унга илмий тус берган кишилар Софистлар бўлганлар. Нотиқлик санъатининг назарий асослари «Риторика» илми яратилган.
Риторика (оратор, нотиқ)нинг асл ватани Сицилия бўлган. Қадимги риториканинг асосчилари деб Сицилиялик Корак ҳамда Тисей деган нотиқларни кўрсатадилар. Бироқ улар ҳақида бизгача ҳеч нарса етиб келмаган.
Горгий асосан мифологик мавзуларда тантанали нутқлар сўзлаган, унинг номи остида бизга қадар «Елена» ва «Полимед» сарлавҳали иккита ёзма нутқ етиб келган. Горгийнинг айтишича нотиқнинг энг муҳим вазифаси тингловчини ишонтириш, уни мафтун этиш, ром қилишдир.
Эллинизм даврининг олимлари Афинада яшаб, шу ерда ижод қилган бир талай машҳур сўз санъаткорларининг орасидан 10 тасини энг улуғлари деб биладилар. Улар қуйидагилар: Антифонт, Андокид, Лисий, Исократ, Исей, Ликург, Демосфен, Эсхил, Гиперид ва Динарх. Бизгача мана шу сўз санъати усталарининг асарлари етиб келган холос.
Нотиқлик санъатини янада юксак босқичларга кўтарган иккинчи буюк зот Демосфендир. Ундан бизга қадар 61 та нутқ ва 6 та мактуб етиб келган.
Фалсафий проза–эрамиздан олдинги V-IV асрларда илму-фан тараққиёти, санъат, адабиёт, тарих ва нотиқлик соҳаларидаги ютуқлар билан бир қаторда юнон фалсафаси бениҳоя кенг ривож топди. Фалсафий тафаккурнинг асосий оқимлари бўлган материализм ҳамда идеализм таълимотлари шу даврда такомиллашади. «Идея» сўзининг ўзи ҳам биринчи марта фалсафий истеъмолга Платон томонидан киритилган. Платоннинг қарашича бирдан-бир тузум деб тушунилган бу давлатда жамият аъзолари 3 тоифага бўлинади: Файласуфлар–мамлакатни идора қилишлари керак. Соқчилар–мамлакатни қўриқлашлари керак. Меҳнаткашлар– (деҳқон ва косиблар) ҳамма фуқарони боқишлари, кийинтиришлари лозим. Платон идеал давлатида бутун эътиборни файласуфларга қаратади. Платоннинг бизга қадар 41 та асари етиб келган.
Аристотель ўзининг санъат ва адабиёт ҳақидаги фикрларини «Поэтика» асарида баён қилади.

Download 76.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling