2-маъруза. Ахборот хавфсизлигига бўладиган таҳдидлар, ҳужумлар ва заифликлар. Режа


Тармоқнинг ёлғон объектни киритиш


Download 294.02 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana04.04.2023
Hajmi294.02 Kb.
#1328818
1   2   3   4
Bog'liq
2 маъруза

Тармоқнинг ёлғон объектни киритиш. Ҳар қандай тақсимланган 
тармоқда қидириш ва адреслаш каби "нозикжойлари" мавжуд. Ушбу 
жараѐнлар кечишида тармоқнинг ѐлғон объектини (одатда бу ѐлғон хост) 
киритиш имконияти туғилади. Ёлғон обьектнинг киритилиши натижасида 
адресатга узатмоқчи бўлган барча ахборот аслида нияти бузуқ одамга тегади. 
Тахминан буни тизимингизга, одатда электрон почтани жўнатишда 
фойдаланадиган провайдерингиз сервери адреси ѐрдамида, киришга кимдир 
уддасидан чиққани каби тасаввур этиш мумкин. Бу ҳолда нияти бузуқ одам 
унчалик қийналмасдан электрон хат-хабарингизни эгаллаши мумкин, сиз эса 
хатто ундан шубхаланмасдан ўзингиз барча электрон почтангизни жўнатган 
бўлар эдингиз. 
Қандайдир хостга мурожаат этилганида адресларни махсус 
ўзгартиришлар амалга оширилади (IP-адресдан тармоқ адаптери ѐки 
маршрутизаторининг физик адреси аниқланади). Internetда бу муаммони 
ечишда ARP (Канал сатҳи протоколи) протоколидан фойдаланилади. 
ARP билан бўлган холга ўхшаб DNS-суровни ушлаб қолиш йўли билан 
Internet тармоғига ѐлғон DNS-серверни киритиш мумкин. 
Ёлғон маршрутни киритиш. Маълумки, замонавий глобал 
тармоқлари бир-бири билан тармоқ узеллари ѐрдамида уланган тармоқ 
сегментларининг мажмуидир. Бунда маршрут деганда маълумотларни 
манбадан қабул қилувчига узатишга хизмат қилувчи тармоқ узелларининг 
кетма-кетлиги тушунилади. Маршрутлар хусусидаги ахборотни алмашишни 


унификациялаш учун маршрутларни бошқарувчи махсус протоколлар 
мавжуд. Internetдаги бундай протоколларга янги маршрутлар хусусида 
хабарлар алмашиш протоколи – ICMP (Тармоқлараро бошқарувчи хабарлар 
протоколи) ва маршрутизаторларни масофадан бошқариш протоколи SNMP 
(Тармоқни бошқаришнинг оддий протоколи) мисол бўлаолади. Маршрутни 
ўзгартириш хужум қилувчи ѐлғон хостни киритишидан бўлак нарса эмас. 
Хатто охирги обьект ҳақиқий бўлса ҳам маршрутни ахборот бари бир ѐлғон 
хостдан ўтадиган қилиб қуриш мумкин. 

Download 294.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling