2-маъруза. Билимларга асосланган тизимлар тузилиши ва амал қилиши. Эксперт тизимлари


Download 82.01 Kb.
bet4/5
Sana04.02.2023
Hajmi82.01 Kb.
#1160858
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 маъруза Билимларга асосланган тизимлар тузилиши

Атрибут

Қиймат

Двигатель

Ўт олмаяпти

Двигатель стартери

Ишламайди

Стартер электр таъминлаш тизими

Носоз



Ишчи хотира (берилганлар базаси). Билимларга асосланган тизимларнинг бошқа мухим бўлакларидан би­ри-ишчи хотирадир. Бу хотирада айни пайтдаги холатни тавсифловчи фактлар ва шу вақтдан аниқланган атрибут - қийматлар сақланади. Вақт ўтиши билан ишчи хотира таркиби ўзгаради, қоидалар базасидаги қоидаларнинг ишлаши натижасида ишчи хотира таркиби кенгая боради. Юқоридаги мисолни кўрадиган бўлсак бошланғич пайтда ишчи хотирада фақат «двигатель ишламаяпди», «двигатель стартери ишламаяпти» фактларигина бор эди. Қоида­лар ишлаши натижасида унга янги факт - «стартер электр таъминлаш тизими носоз» факти киритилади. Янги факторларни ишчи хотирага келиб қў­шилиши ишчи хотиранинг қисмини ташкил қилади. Ишчи хотирага қўшилаёт­ган янги фактлар қоидаларни мавжуд фактларга қўллашдан хосил бўлади.
Билимлар базаси қоидалар ва ишчи хотира таркибидан иборат бўлади. Умуман олганда ишчи хотира вақт ўтиши билан камайиб боради. Лекин айрим ҳолларда ишчи хотира камайиши ҳам мумкин.
Масалан компания капитал маблағининг перспектив режасини тузиш тизимларида, фойдаланувчи истагига муофиқ ишчи хотирада айрим факт­лар олиб ташланиши мумкин. Бу фактлар билан биргаликда шу фактлардан ҳосил бўлган фактлар ҳам олиб ташланади.
Хулоса мазмуни (қоидалар интерпретатори). Хулоса механизми иккита фунцияни бажаради: биринчидан, ишчи хоти­радан фактларни ва қоидаларни қуриб чиқиб, мумкин бўлса ишчи хотирага янги фактларни қўшиш; иккинчидан қоидаларни кузатиш ва танлаш тартибини аниқлаш. Бу ме­ханизм маслаҳат жараёнини бошқаради ва фойдаланувчига ҳосил булган хулосалар хакида маълумот беради, ишчи хотирада берилганлар етишмаса керак маълумотни сурайди.
Айрим тизимларда тўғри хулоса усулидан фойдаланилади – ишчи хотирадан фактлардан хулосага. Аксарият тизимларда эса тескари хулоса усули­дан фойдаланилади-қоида хулосалари кетма-кет каралади, токи ишчи хоти­рада ёки фойдаланувчи томонидан шу хулосани тасдиклайдиган фактлар аникланмагунча.
Кўпчилик тизимларда хулоса механизми ҳажми жиҳатидан катта бўл­маган дастур оркали амалга оширилади. Компютер хотирасининг асосий қисмини қоидалар ташкил килади.
Юқорида айтиб ўтгандек хулоса механизми иккита компонентадан иборат бўлади: бири хулосанинг ўзини амалга оширса, иккинчиси бу жараённи бошқаради.
Хулоса компонентаси. Бу компонента модус поненс хулоса қоидалари­ни қўллашдан иборат. Модус поненс қоидасининг мазмуни қуйидагича:

«Агар А мулоҳоза рост бўлса ва «АГАР А У ҲОЛДА В» қоида мавжуд бўлса, у ҳолда В мулоҳоза ростдир.


Қоиданинг ишлаши учун қоидани шарт қисмини қаноатлантирувчи фактлар тасдиқланган бўлиши керак, у ҳолда қоида хулосаси рост бўлади.


Гарчи бу механизмни компютерда амалга ошириш осон бўлса ҳам, инсон онги бу механизмни анча самарали бажаради.
Хулоса компонентасининг асосий хусусиятларидан бири – унинг маълумот етишмовчилигида ҳам амал қилишидир. Масалан, автомобил носозлигини аниқлашда аккумулиятор контактлари бузилганлиги ҳақидаги факти ишчи хотирада бўлмаслиги мумкин. Бу ҳолда хулоса компонента ўзини қандай ту­тиши керак, бу фактни фойдаланувчидан сўраши ҳам мумкин, иккинчи йўл хулоса механизми хулосани давом эттириб, этишмаган маълумотни (фактни) ўзи ҳосил ки­лиши керак. Бу хулоса аниқ бўлмаслиги мумкин, лекин ҳар қандай бўлган­да ҳам механизм ўз ишини тўхтатмаслиги керак.

Download 82.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling