2-маъруза. Мойли уруғлар ва меваларнинг морфологик ва анатомик тавсифи режа


Download 23.63 Kb.
Sana18.12.2022
Hajmi23.63 Kb.
#1028622
Bog'liq
2-Ma`ruza


2-МАЪРУЗА. МОЙЛИ УРУҒЛАР ВА МЕВАЛАРНИНГ МОРФОЛОГИК ВА АНАТОМИК ТАВСИФИ
Режа: Уруғ ва мева тушунчалари. Мева турлари: писталар, ёнғоқлар, кўсаклар, дуккаклар, қўзоқлар, резаворлар. Гул турлари: саватлилар, бошоқлар, панжасимонлар, соябонсимонлар. Морфологик хусусиятларига кўра турлари.
Мойли ўсимликлар уруғлилар (гуллилар) гуруҳига кирувчи ўсимликлар бўлиб, бу ўсимликлар дунёда энг кўп таркалгандир. Бу ўсимликлар уруғлари пишиб етилгандан сўнг тинч холатга ўтадилар ва турли салбий ташқи таъсирларга анча чидамли бўладилар (қиш совуғи, қурғокчилик ва бошқалар). 
Ўсимликлар мевалари тўпгулларда жойлашган бўлиб, уларнинг тўзилиши ва жойлашиши уруғларнинг ўлчами, кимёвий таркиби ва технологик сифатига таъсир килади. 
Ботаника фанидан биласизки, тупгуллар асосий 2 гурухга булинади: 
1.учки (ёпик) тўпгуллар
2.ёнаки (очик) тўпгуллар
Биринчи гурух – учки (ёпик) тўпгулли ўсимликларда асосий ўқбанднинг учи гул билан тугалланиб, ўсишдан тўхтайди, қолган гуллар ёнаки шохларда кечроқ пайдо бўлади ва пастки шохларда камроқ ривожланади. Учки гул энг олдин мевага айланади, кейингилари эса кечроқ. Шунинг учун йиғим-терим вақтига келиб, кеч пайдо бўлган гуллар мева ва уруғлари хали тўлиқ пишмаган бўлиши мумкин. Учки (ёпик) тўпгуллиларга зиғир ёки ғўзапоя (пахта) гуллари мисол бўла олади. 
Иккинчи гурух – ёнаки (очик) тўпгулли ўсимликларда аввал ёнаки ёш шохларда гуллар ҳосил бўлади, асосий банднинг ва ёнаки шохларнинг пастки гуллари эртароқ очилади. Шунинг учун йиғим-терим вақтига келиб, пастки мева ва уруғлар тўлик пишиб етилса юқоридагилари пишмаган бўлиши мумкин. Ёнаки (очик) тўпгуллиларга мойли уруғли рапс, канакунжут, кориандр, кунгабоқар ёки сафлор ўсимликлари мисол бўла олади.
Ўсимликлар уруғларининг кимёвий таркиблари ўзига хос бўлиб, уларда юкоримолекуляр бирикмалар кўринишидаги захира моддалари кўпроқдир. Улар пишиш даврига келиб тўлик тўпланадилар ва уруғнинг униб чиқиш даврида сарфланадилар. Мойли уруғларнинг асосий захира моддалари липидлар ҳисобланади.
Мойли уруғларда заҳира оқсиллари оқсил таначалари ёки алейрон заррачалари ҳолида тўпланадилар. Заҳира углеводларидан крахмал асосан уруғнинг фақат ҳосил бўлиш даврида пайдо бўлиб, пишиш даврида йўқолади ва муртак ҳамда эндосперм липидлар билан тўлади. Уруғнинг ўсиш даврида эндосперм муртакка нисбатан физиологик жиҳатдан анча актив бўлиб, пишишга яқин муртак тезроқ, эндосперм ҳисобига ривожланади. Ҳар хил уруғларда муртак ва эндоспермнинг нисбати ҳар хил сақланиб қолади.
Уруғ - нима? Уруғ муртакдан ва эндоспермадан яъни муртакнинг ривожланиши учун зарур моддалардан, ҳамда уларни қоплаб турувчи қобиғдан ташкил топган. Мева ёпик уруғли ўсимликлар учун хос бўлиб, гулда уруғланиш жараёнидан сўнг уруғчи тугунчаси ва гулнинг бошқа аъзолари иштирокида ривожланади. Устки тугунчали гулда мева фақат тугунчадан ҳосил бўлса, остки тугунчали гулда эса мева ҳосил бўлишида гул ўрни, гулкосабарглар, чангчиларнинг асоси иштирок этади. Меванинг ривожланиши уруғнинг ривожланиши билан бир вақтда боради. 
Меваларнинг биологик аҳамияти шундаки, улар уруғларнинг тарқалишига ёрдам беради. Меванинг пўсти уруғнинг қуриб қолмасликдан ва ҳар хил зарарланишлардан сақлайди. 
Мевалар шакли, ички тўзилиши ва гистологик характерига кўра ниҳоятда хилма-хилдир. Мевалар ёнлиги (эти) хусусиятларига кўра қуруқ ва хўл меваларга бўлинади. Кўпчилик мойли ўсимликлар меваси қуруқ меваларга киради. Уруғининг сонига кўра мевалар: бир уруғли ва кўп уруғлиларга бўлинади.
Қуруқ ва хўл мевалар ўз вақтида яна бир неча турларга бўлинади. 
Қуруқ мевалар: пистасимонлар, қўшписталар, ёнғоқлар, кўсаклар, дуккаклар, кўзоқлар, (стручок) ва х.к.з.
Пистасимонлар – яримёгочсимон зич қобиғи бўлиб, ичида сиқилмаган, у билан қўшилиб кетмаган ҳолатда жойлашган уруғи бор. Пишиб етилганда қобиғли писта очилмай уруғи билан тўкилади. Писта уруғи кобиғдан ташқари пўстга ўралган бўлади. Бу гуруҳга махсар (сафлор), кунгабоқар писталари мисол бўла олади. Писталар қобиғи уруғни мустаҳкам ўраб турганлиги учун, қайта ишлаш жараёнида махсус технологик операция – чақиш амалга оширилади.
Қўшпистасимонлар – писталардан фарқли равишда, иккита писта бирга – бир жуфт бўлиб етилиб, ўз қобиғига эга бўлиб, пишганда иккита пистага ажралиб кетади. Қўшписталарга кориандр мевалари мисол бўла олади. Ундан асосан эфир мойлари ишлаб чиқарилади.
Ёнғоқсимонлар – ёғочсимон мева қобиғига эга бўлиб, бир ёки бир неча уруғли бўлиши мумкин. Кўп уруғли бундай мева пишганда у айрим-айрим ёнғоқларга бўлиниб кетади. Ёнғоқлар кўпинча бир уруғли бўлади. Мойли ўсимликлардан ёнғоқсимон мевага эга бўлган перилла, ляллеманция, канопларни айтиб утиш мумкин.
Бошоқсимонлар – уруғлари мева қобиғлари пўстлари билан битиб кетган бўлиб, улар ўз навбатида уруғ муртаги ва эндосперми билан қўшилиб кетган бўлади. Буларга барча бошоқлиларни мисол қилиш мумкин.
Кўсаксимонлар – мева кобиғлари ёгочсимон бир неча бўлакдан ташкил топган бўлади. Асосан иккитадан ошиқ. Кўсаксимонлар асосан кўп уруғли бўлади. Уруғлар мева кобиғлари билан уланмаган, боғланмаган ва пишганда кобиғ бўлаклари бир-биридан ажралиб очилиши натижасида айрим уруғлар тўкилади. Кўсаксимонларга мойли ўсимликлардан пахта, зиғир, канакунжут, кунжут, кўкнор мисол бўлади. Бу мойли ўсимликлар қайта ишлашга, канакунжутдан ташқари, уруғ ҳолида келиб тушади. Канакунжут аралаш уруғ ва кўсак ҳолида келади.
Дуккаксимонлар - мева ёни терисимон ёки ёғочсимон бир бўлакнинг ўралишидан ҳосил бўлиб, бир уяли бир-, икки- ва кўп уруғли бўлиши мумкин. Дуккак қобиғи бўйлама ички ёки ташқи чокидан очилиши мумкин. Уруғлар ички чокка ёпишган. Айрим дуккаклиларда мева пишганда ва қуриганда мева кобиғлари ёрилиб, буралади ва уруғлари сочилиб кетади. Бу мева қобиғининг турли тарафга буралиб қуриши натижасида содир бўлади. Мойли уруғлардан бу гуруҳга соя ва арахис (ер ёнгок) мисол бўлади. Соя мой заводларига қобиғдан ажратилган уруғ ҳолида келади.
Қўзоқсимонлар – (стручок) дуккаксимонларнинг ўзига хос тури бўлиб, мева ёни ёғочсимон ва орасида ёлғон тўсиқли иккита мевабаргдан иборат. Бу тўсиқларга хар икки томонидан уруғлар ёпишган. Кўзоқлар кўпинча бир нечта уруғли бўлади. Қўзоқнинг бўйи энидан камида тўрт марта узун бўлади. Мевабаргларнинг уланган жойлари сезиларли кавирға бўлиб туради. Уруғ пишганда мевабарглар очилиб уруғлар тусиқ қавирғасида ёпишган ҳолда қолади. 
Хўл мевалар. Саноат аҳамиятига эга бўлганлари бу данаклилар ва резаворлар.
Данаклилар – сувли мевалар бўлиб, бир уруғли бўлади. Масалан, энг йирик данаклиларга какос пальмаси меваси мисол бўлади. Ундан ташқари олхўри, ўрик, шафтоли, олча.
Резавор (ягода) симонлар – сувли кўп уруғли мева. Мева эти ичида уруғлар жойлашган бўлади. Масалан, помидор, тарвуз, қовоқ. 
Бир турга кирувчи ва хатто бир ўсимликнинг уруғ ва мевалари ўзаро морфологик хусусиятлари, кимёвий таркиби ва физиологик хоссалари билан фарқ қилиши мумкин. Бу эса уруғ ва меваларнинг ўртача ва умумий (типик) белгилари туғрисида гапиришликка олиб келади. 
a) Уруғ ва меванинг ўсимлик танасининг қайси қисмида жойлашганлиги. Масалан, пахтада асосий пояга яқин жойлашган кўсаклар тезроқ етилади. Канакунжутда асосий ўқ пояга яқин жойлашган мева уруғининг мойида рицинол кислота кўпроқ бўлади. Кунгабоқарда саватча четига яқин жойлашган писталар тезроқ етилади. Бу озуқанинг турлича етиб боришидандир.
б) Зиғирда ўсимлик шикастланган япроқларига яқин турган мева ва уруғ ривожланиши сусаяди. 
в) Уруғларда ривожланишнинг турлича бўлиши уларнинг генетик турлилигига, яъни турли чангчалар, уруғдонлар, муртаклар сифатига боғлик. 
г) Экологик ўзгаришлар ўсимлик озиқланишига ҳам таъсир қилиб уруғлар сифатининг турлича бўлишига сабабчи бўлиши мумкин.
Такрорлаш учун саволлар
1.Уруғларнинг асосий заҳира моддалари.
2.Уруғларнинг мевалардан фарқи нимада
3.Уруғларнинг асосий анатомик қисмлари қайсилар.
4. Қуруқ меваларнинг турлари ва тавсифи.
Download 23.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling