Баргнинг морфологик ва анатомик тузилиши


Download 278.63 Kb.
bet1/8
Sana07.03.2023
Hajmi278.63 Kb.
#1244565
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Xojiboyeva Zinira


Баргнинг морфологик ва анатомик тузилиши
Режа:

1. Барг морфологияси


2. Оддий ва мураккаб барглар
3. Баргларнинг шакллари, томирланиши, яшовчанлиги
4. Баргларнинг экологик турли-туманлиги
5. Икки ва бир уруғпаллали ўсимликларнинг баргларининг тузилиши

Барг юксак ўсимликлар учун хос орган. У поядан келиб чиққан ва фотосинтез, нафас олиш ва сув буғлатиш каби муҳим физиологик вазифаларни бажаради. Булардан ташқари, унинг шакл ўзгаидан кўринишлари органик моддаларни ғамлаш, химоя (тиканлар) ва вегетатив купайиш (бегония, фикус ва бошқалар) каби вазифаларни Хам бажариш мумкин.


Назарий ва практик нуктайи назаридан барг билан поянинг орасидаги фарқларни аниқдаш қийинрок. Бу қийинчилик филогенетик система-линияларининг ишланишида Птеропсиданинг кетиши билан аникланади. Барг бандидаги ўтказувчи тўқималарнинг структураси ва баргнинг асосий томирланиши коидага биноан пояга ўхшиди. Базан фотосинтетик ва фотосинтез бўлмайдиган паренхиматоз хужайралар баргда хам учрайди ва поянинг пўстлоғида хам учрайди. Баргнинг асосий характерли хусусияти учидан ўсишнинг тез тўхташи. Опхиоглоссум ва уруғли ўсимликларда апикал активлик барг ривожланишининг бошланғич боскичларидаёк тўхтайди ва кейин баргнинг шакли ва хажми интеркаляр миристема билан аниқланади. Баргнинг морфологияси ва анатомияси
ўсимликда хар хил кўринишдаги орган хисобланади.
Одатдаги тузилишли тўлиқ барг барг япроғи, барг банди ва ён баргчалардан ташкил тонган. Барг япроғининг шакли ниҳоятда хилма - хилдир, у думалок , тухумсимон, наштарсимон, учбурчак, буйраксимон, уқёйсимон, нинасимон, тасмансимон, тескари тухумсимон, овальсимон, тангачасимон ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин. Барглар чеккасининг тузилиш характерига кўра текис қиррали барг ва уйникли барглар ажратилади. Агар баргнинг қирраси бутун бўлса (сирень, ловия, писта) текис четли барг дейилади. Агарда баргнинг чеккаси кертикли булса киррали барг дейилади.



Барг япроғининг чекка қирраларининг шаклига қўра улар бир неча хилга ажратилади: оддий тишсимон ёки куш тишсимон; аррасимон ёки қўш аррасимон; тугараксимон; ўйсимон.


Япроғнинг тузилишига кўра оддий ва мураккаб барглар фарқ қилинади. Агарда барг бандида фақат бита барг булса, унта оддий барг дейилади. Бандсиз барглар хам оддий барг деб юритилади. Мураккаб баргларда барглар бирнеча сондаги япокчалардан иборат бўлиб, улар қисқа бандлар ёрдамида умумий барг бандида бириккан бўлади. Барглар кертигининг қирқилши даражасига қараб кертиксиз, бўлакларга бўлинган,
бўлакларга чуқур бўлинган ва қирқма барглар фарк қилинади.
Турли ўсимлик баргларининг сегментлари сони ва жойланиш характери ҳамда шаклларига қараб бир - бирларидан фарк қилади. Шунинг учун хам улар уч бўлакли (ўрмаловчи, айиқтовонда), патсимон (валерианада) ва панжасимон (заҳарли айиқтовонда) баргларда ажратилади. Япроқларининг сони ва жойлашиш характерига кўра уч баргли
панжасимон ва патсимон мураккаб барглар фарқ қилинади. Барг япроғида томирлар турли шаклда жойлашиши мумкин. Шунинг учун ҳам оддий (нинабарглиларда), дихотомик, параллел, ёйсимон ва турсимон томирланишлар фарк қилинади. Тўрсимон томирланишнинг патсимон (олма, нок баргларида) ва панжасимон (зарангда) кўринишлари мавжуд. Параллел ва ёйсимон томирланишлар аксарият бир паллали ўсимлик баргларида кузатилиб, икки паллали ўсимликларда эса кўпинча патсимон, панжасимон ёки турсимон томирланишлар учрайди. Томирларнинг вазифаси сув ва унда
эриган минерал хамда озиқ моддаларни поядан баргларга ёки аксинча, барглардан пояга ўтказишдан иборатдир. Бундан ташкари у баргга таянч мустахкамлик беради ва турли ташқи механик таъсирлардан (ёмғир, дўл ва бошқалардан) муҳофаза қилади.
Кўпчилик ўсимликларнинг барги пояга банди ёрдамида бирикади. Бундай барглар бандли барглар дейилади. У нисбатан узун (тогтеракда) ёки қисқа (толларда) бўлиши мумкин. Барг банди механик таянч вазифасини бажаришдан ташқари интеркалар ўсиш хусусиятини узоқ вақт саклаб қолади, барг япроғини ёруғликка тўғирлаб туради. Кўпчилик ўсимликларда барг банди асосида махсус ўсимталар бўлади. Бу ўсимталар ёнбаргчалар деб аталиб, уларнинг шакли, ўлчами ва вазифалари турли ўсимликларда турлича бўлади. Шакл жиҳатидан мазкур баргчалар тўқсимон, пардасимон, тангачасимон ва тикансимон кўринишларда учрайди. Ёнбаргчалар одатда икки паллали ўсимликлар учун хосдир. Поя ва илдизлардан фарк қилиб барг дорзовентрал тузилишида бўлади.

Download 278.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling