Баргнинг морфологик ва анатомик тузилиши


Download 278.63 Kb.
bet2/8
Sana07.03.2023
Hajmi278.63 Kb.
#1244565
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Xojiboyeva Zinira

Эпидерма баргнинг копловчи тўқимаси хисобланиб, у транспирация ва газ алмашинуви бошқаради. Хамма ўсимлик баргларининг устки эпидермаси кутикула қавати билан қопланган. Бу хол айниқса қирғоқчил шароитда ўсувчи ўсимликлар баргида яхши ифодаланган, яъни эпидерма хужайраларнинг ташқи томони кутинлашган ва унинг устидаги кутикула қавати хам жуда қалин бўлади.
Мезофилл, одатдаги дорзовентрал тузилишли барглар морфологик ва қисман физиологик томонидан фарк килувчи икки турдаги палисад ёки устунсимон ва булутсимон тўқималардан ташкил топади. Палисад паренхима мезофиллнинг фаол фотосинтез жараёнини амалга оширувчи тўқимасидар. Кўпчилик ўсимликларда у бир қаватли бўлиб, икки ва кўп қаватлилари хам учраб туради. Палисад тўқиманинг кўп қаватлиги ўсимликнинг ёруғсеварлик белгиси хисобланади. Бутулсимон паренхима нисбатан думалоқ ва кўп сондаги хужайра оралиқларига эга. Хужайрада хлоропластлар
сони хам камроқ.
Баргдаги ўтказувчи бойламлар ёпиқ коллатериал турдадир. Баъзан икки паллали ўсимликларнинг асосий томирларида флоэма билан ксилема ўртасида камбий учрайди, аммо у фаоллик кўрсатмайди. Ксилема бойламлари баргнинг устки томонига, флоэма бойламлари эса остки томонга қараган бўлади.
Барг онтогинези. Барг ўз тараққиётини куртак ичида ва ундан ташқари фазаларда ўтказади. Биринчи фаза давомида бошланғич барг вояга етган барг шаклини олади, аммо у кичик улчамда ва ўралган холда бўлади. Иккинчи фазага ўтганда эса хужайраларнинг бўлиниши ва чўзилиши натижасида барг ривожланади. Баргнинг шакллании бошланғич барг учки хужайраларининг бўлшшши ва кейинчалик интеркаляр хамда чекка меристемалар хисобига боради. Куртак ёзилганидан сўнг баргининг юзаси бир неча ўн ва юз марта ортилади. Бошланғич барг анча эрта остки ва устки кисмларга ажратилади. Лекин уларнинг кейинги тараккиёти нотекис давом этади. Остки кисм барг асосини, учки қисми эса барг япроғини ва бандини хосил қилади. Икки паллалиларда дастлаб хосил бўлган барг бошланғич баргнинг ўрта томири жойлашдиган ўрнига айланиб колади.



Download 278.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling