2-машғулот: Личинка хордалилар – Urochordata ёки Қобиқлилар -Tunicata кенжа типи. Асцидиялар, сальплар ва аппендикуларияларнинг тузилишини ўрганиш
Асцидиялар-Ascidiae. Вояга етган асцидияларнинг узунлиги 30-50 см га етади. Асцидияларнинг халтасимон ёки бочкасимон танаси ташқи томонидан дилдироқ клетчаткасимон моддадан иборат қалин қобиқ (туника) билан ўралган бўлиб, остки томонидаги товони билан сув остидаги субстратга ёпишиб яшайди.
1-расм. Асцидиянинг ташқи ва ички тузилиши: А – умумий кўриниши, Б – бўйига кесмаси: 1 – оғиз сифони, 2 – клоака сифони, 3- туника (қобиқ), 4, 5 – мантия, 6 – ҳалқум, 7 – ҳалқум бўшлиғи, 8 – жабра ёриқлари, 9 – эндостил, 10, 11 – жабраолди бўшлиғи, 12 – жабра олди бўшлиғи девори, 13 – ошқозон, 14 – жигар ўсимтаси, 15 – анал тешиги, 16 – уруғдон, 17– тухумдон, 18 – жинсий безларининг каналлари, 19 – юраколди халтаси, 20 – юраги, 21 – нерв тугуни.
2-расм. Асцидиянинг тузилиши. А-умумий кўриниши. Б-бўйлама кесими. В-ҳалқум деворининг катталаштирилган қисми. 1-оғиз сифони, 2-клоака сифони, 3-оғиз пайпаслагичи, 4-ҳалқум, 5-қон томирлари, 6-стигма, 7-эндостил, 8-орқа эгат, 9-юрак, 10-туника, 11- ошқозон, 12-уруғдон,13-тухумдон, 14-аналь тешиги, 15-қизилўнгачнинг бошланғич қисми,16-нерв найи, 17-орқа нерв стволи, 18-субневраль без, 19-эпителий, 20-асцидия товони.
3-расм. Вояга етган асцидия ва личинкасининг ички тузилиши.
оғиз сифони; 2, 6- клоакал сифон; 3-туника қавати; 4-ҳалқум; 5-асцидия товони; 7-ичак тешиги; 8-ичак қисми; 9-қизилунгач; 10-ошқозон; 11-хорда; 12-нерв найи; 13-ҳалқум оғиз сифон қисми; 14-бўлажак клоакал сифон тешиги; 15-дум; 16-дум қисми мускуллари; 17- ичак; 18-. ошқозон; 19-атриал бўшлиқ; 20-ҳалқум.
Сальплар-Salpae. Сальплар эркин сузиб юрувчи якка ва колония бўлиб пелагик ҳаёт кечирувчи қобиқлилардир. Вояга етганларида думи ва хордаси бўлмайди. Уларнинг гавдаси шаклан бодрингга ўхшаш чўзиқ ёки бочкага ўхшаш бўлади. Гавдасининг олдинги учида кенггина оғиз тешиги ва кейинги учида клоака тешиги ўрнашган. Якка яшайдиган турларининг узунлиги 5-15 см гача ва колония бўлиб яшайдиган вакилларининг узунлиги 30-40 см гача боради. Сальпларнинг гавдаси юпқа, тиниқ қобиқ – туника билан ўралган.
1-расм. Сальпнинг тузилиш схемаси: 1-ичак, 2-клоака, 3-жабра, 4-ганглий, 5-кўз, 6-оғиз, 7- эндостил, 8-ҳалқум, 9-столон, 10-юрак, 11-қизилўнгач, 12-ҳазм бези, 13-ошқозон.
Аппендикуляриялар-Appendiculariae. Аппендикуляриялар гавдасининг узунлиги 0,5-3 мм дан, айрим турлари 1- 2 см гача бориши мумкин. Улар якка-якка ҳолда денгизларда эркин сузиб юриб ҳаёт кечирувчи примитив қобиқлардан ҳисобланади. Аппендикулярияларнинг ҳақиқий қобиғи бўлмайди. Қобиғи мураккаб таркибига эга бўлган дилдироқ тиниқ моддадан иборат. Бу модда ҳайвон танасини ўраб турадиган уйчани ҳосил қилади. Аппендикуляриялар уйчасини ташлаб чиқиб оқиб кетиши ва 1-1,5 соат ичида янги уйча ҳосил қилиши мумкин.
3-расм. Аппендикулярия. А-уясидаги ҳайвон. Б-умумий тузилиши.
1-оғиз, 2-эндостиль, 3-ҳалқум, 4-қизилўнгач, 5-ошқозон, 6-анус, 7-жабра тешиги-стигма, 8-юрак, 9-нерв ганглийси, 10-орқа нерв стволи, 11- дум қисмида нерв стволининг йўғонлашуви, 12-статоцист,13-ҳидлов чуқурчаси, 14-хорда, 15-дум мускуллари,16-уруғдон, 17-тухумдон, 18-уяси, 19-уя панжараси, 20-ов қилиш тўри, 21-уянинг тешиги (ингичка стрелкалар билан сув оқимининг йўналиши, йўғон узуқ стрелка билан уйнинг ҳаракат йўналиши кўрсатилган).
Do'stlaringiz bilan baham: |