Баргнинг морфологик ва анатомик тузилиши
Баргларнинг кариши ва тукилиши
Download 278.63 Kb.
|
Xojiboyeva Zinira
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баргнинг анатомии тузилиши
Баргларнинг кариши ва тукилиши. Барглар ўзининг ўсиш чегарасига етганидан кейин эскириб қарий бошлайди ва ўлади. Қариётган баргларда фотосинтез, нафас олиш жараёнлари секинлашади, органик моддалар камаяди. Баргларда хлорофилнинг парчаланиши, каротиноидлар ва антоцианларнинг тупланиши - баргларнинг қаришини кўрсатади. Қариган баргларда баъзи тузлар тўпланади, оксалат кальций кристаллари кўпаяди. Баргларда моддалар алмашинишининг ўзгариши натижасида органик моддаларнинг синтези сусаяди, қари барглардан углевод ва аминокислоталар илдизга оқиб тушиб, барглар бўшаб қолади. Оқиб тушган моддалар кейинги йили ёш органларга, меристема тўқималарига, гулларга ва меваларнинг ривожланишига сарф бўлади.
Дарахт ва буталарнинг баргларини кузда тўкиши жуда мухим мослашиш хусусиятидир. Бу вақтда ўсимликлар баргларни тўкиб, сув буғланишини камайтиради; поя ва новдалар иккиламчи ва учламчи копловчи (перидерма, пукак) туқималарини хосил қилиб ичкаридаги юмшок, тирик туқималарни химоя қилади; баргсиз шохларда қорлар йиғилмасдан уни синишидан сақлайди, чўлларда ўсимликлар баргларини тўкиб қирғокчиликка мослашади. Баргларнинг қариш вақти етганда асосига яқин жойда паренхимадан иборат ажратувчи тўқима пайдо бўлади. Бу тўқима билан биргаликда унинг тагида қалин химоя киладиган перидерма ва пўкак туқимаси хам пайдо бўлади. Ўтказувчи найларнинг тешиклари елим ёки шилимшик, тилла каби моддалар билан бекилади. Сўнгра барг банди, ажратувчи тўқима пайдо бўлган жойдан ажралиб барг узилиб тушади. Баргнинг анатомии тузилиши. Баргнинг анатомик (ички) тузилиши бажарадиган вазифасига, фотосинтез килишига мослашган. Фотосинтез жараёни баргларнинг асосий тўқимаси барг мезофиллида хлоропластлар катнашиши ёрдамида бажарилади. Баргнинг бошқа тўқималари эса мезофиллнинг ишлашига ёрдам беради. Эпидерма баргнинг қопловчи тўқимаси бўлиб, газлар алмашинишини ва транспирацияни тартибга солади. Ўтқазувчи найлар боғламлари эса мезофилл тўқималарида фотосинтез жараёнининг кетиши учун керак бўлган сув билан таъминлайди ва мезофиллда хосил бўлган органик моддаларни бошқа органларга олиб боради. Баргнинг механик тўқималари (склеренхима ва колленхима) мезофилл ва эпидерма туқималари билан биргаликда баргнинг мустахкамлигини таъминлайди. Барг ўсимликларнинг бошка органларига нисбатан ташки мухит билан кўпрок боғланган. Шунинг учун яшаш мухити таъсирида барглар кўпроқ ўзгарадилар. Download 278.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling