Баргнинг морфологик ва анатомик тузилиши


Оддий ва мураккаб барглар ва уларнинг шаклланиши


Download 278.63 Kb.
bet4/8
Sana07.03.2023
Hajmi278.63 Kb.
#1244565
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Xojiboyeva Zinira

Оддий ва мураккаб барглар ва уларнинг шаклланиши. Баргларнинг ассимиляция қилувчи асосий қисми - унинг япрогидир. Агар баргда бита япрок бўлса оддий барг деб номланади. Агар умумий асосга эга бўлган барг бандита, узининг барг бандлари билан бир неча барг япроғи бирикса мураккаб барглар деб аталади. Мураккаб баргларнинг айрим япроқларига баргчалар деб, баргчалар туташган асосий уққа рахис (юнон. рахис - умиртка) деб аталади. Баргчаларнинг рахисда жойлашишига караб мураккаб барглар панжасимон, ток ва жуфт патсимон ва бошкалар бўлиши мумкин. Мураккаб баргларнинг баргчалар сони учта бўлса, уч баргчали бешта бўлса, беш баргчали ва бошқалар мураккаб барглар дейилади. Агар умумий барг банди шохланган бўлса, кўп карра мураккаб барглар, икки маротаба патсимон мураккаб барглар, уч карра панжасимон мураккаб ва бошка типида бўлиши мумкин.
Мураккаб барглар шаклланишида баргларнинг асосий ўқи рахиснинг икки томонида кўп сонли бўлажак баргларнинг думбоқлари пайдо бўлади. Икки, уч карра мураккаб барглар шаклланганда барг думбоқларида яна бўлажак баргларнинг думбоклари пайдо бўлади. Мураккаб баргларнинг шаклланиши ён баргчаларнинг пайдо бўлиши рахиснинг узунлигига қанчалик ўсишга боғлиқ бўлади.
Баргларнинг шакллари. Оддий барглар ва мураккаб баргларни баргчаларининг япроқлари турли шаклларда бўлиши мумкин. Баргларнинг япроқларини шакли, ўсимликларнинг туркумини, турларини аниқлашга ёрдам беради. Барг япроқларини шакли юмалок, панжасимон, тухумсимон, овальсимон, лансетсимон, юраксимон, наштарсимон, калами, тескари кенг тухумсимон, кенг тухумсимон, уровдимон ва бошка булиши мумкин.
Баргларнинг четларини турлича ўсиши натижасида қирраси текис, тишсимон қирқилган, икки карра тишсимон, чуқур ўйилган бўлиши мумкин. У вақтда ўйилганлик даражасига қараб ярим ўйилган, тўлиқ ўйилган дейилади.



Баргларнинг томирланишлари. Мураккаб баргларнинг томирларини шаклланиши новданинг шохланишини эслатади. У вақтда икки, уч карра мураккаб барглар пайдо бўлади. Икки паллали ўсимликларнинг барг бошлангичида аввал асоси томир сохаси интеркаляр меристема хисобига узунасига ўса бошлайди ва йўғонлашади, цилиндрсимон шаклга киради. Кейинчалик асосий томирнинг икки ён томонида четки меристема хисобига ясси барг япроғида, иккиламчи, учламчи ва бошка тартибли томирлар ривожлана бошлайди.
Барг япроғи жуда кўп маротаба тармоқланган ўтказувчи найлар бойлами тизимига эга бўлиб, уларни барг томирлари дейилади. Баргларнинг томирланиши очик ёки ёпик бўлиши мумкин. Очик томирланишида томир учлари барг қирраси яқинида иккига ажралиб тугаб, ўзаро бирикмаса уни дихотомик шохланиш типи деб аталади. Ёпик типдаги томирланишда эса ўтказувчи найлар бойлами кўп маротаба ўзаро бирлашиб турсимон томирланишни вужудга келтиради. Турсимон томирланиш патсимон ва панжасимон каби типларга бўлиниши мумкин. Бир паллали ўсимликларга параллел ва ёйсимон томирланиш типлари хосдир.

Download 278.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling