2-маъруза. Сифатни бошқариш тизимини ривожланиш боқичлари


Энг яхши тизимлардан бири ўз давридан анча илгарилаб кетган КАНАРСПИ тизимидир. Унда


Download 28.51 Kb.
bet6/7
Sana21.06.2023
Hajmi28.51 Kb.
#1645202
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-мавзу

Энг яхши тизимлардан бири ўз давридан анча илгарилаб кетган КАНАРСПИ тизимидир. Унда:

  • маҳсулот сифатини пасайтириш сабабларини аниқлаш бартараф етиш учун маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнидан самарали фойдаланиш;
  • серия намунасини яратиш жараёнида конструкторлик ва технологик тажрибаларни ўтказиш;
  • ишлаб чиқарувчи ташкилот эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг маҳсулотга янгидан ишлов бериш жараёнини такомллаштириш ва уни эксплуатациясининг технологик даражасини оширишда фаол иштирок этиши каби талаблар мавжуд бўлиб, ундан саноатнинг кўплаб тармоқларида фойдаланиш имконияти мавжуд эди.

4-босқич: Оммавий сифат менежменти

ТЎРТИНЧИ БОСҚИЧНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

  • 80-йилларда сифатни оммавий назорат қилишдан оммавий сифат менежементига ўтилди.
  • Янги халқаро стандартлари ИСО 9000 (1987 йил) сериялари пайдо бўлди. 1994 йилда МС 9004 1, 2, 3, 4, каби стандартлар пайдо бўлди.
  • Авваллари корхоналар томонидан кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, етказиш муддати, харажат ва сифат кўрсаткичлари бўйича алоҳида қарорлар қабул қилинган бўлса, бу даврга келиб маҳсулот сифати корхонанинг биринчи рақамли харакат режасига айланди ва бошқа барча йўналишлар ушбу мақсадга бўйсундирилди.

ТЎРТИНЧИ БОСҚИЧНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

  • Агар TQC – ўрнатилган тартибларни бажариш мақсадида сифатни бошқариш бўлса, TQM – мақсадларни талаблар асосида бошқариш ҳисобланади.
  • TQMнинг асосий ғояси ривожлантиришнинг чегераси йўқ деган принципга асосланади. Сифат доирасида ноль дефект, ноль ноишлаб чиқариш харажатлари ўз вақтида етказиш деган мақсадли харакат мавжуд.
  • Тизимнинг асосий хусусиятларидан бири муаммони излаш усулларининг жамоавий шаклларидан фойдаланиш, таҳлил қилиш ва ечиш ҳисобланади.

QPlanning
QI
QA
TQC
Q Policy
TQMнинг таркибий қисмлари
  • TQMда инсоннинг ўрни ва персонални ўқитиш масалалари ортиб боради. Бунда мотивациянинг шундай даражасига эришиладики, ишчилар ишга киришиб кетганларидан меҳнат таътилларини рад этадилар, ишда кўп ушланиб қоладилар ва ишни уйда ҳам давом эттирадилар.
  • Янги ишчилар синфи пайдо бўлади. Таълим ишчиларни бутун меҳнат фаолияти давомида узлуксиз қамраб олади.
  • Ўқитиш шакллари ўзгариб янада фаоллашади, ўйинлардан, махсус тестлардан, АКТ усулларидан фойдаланилади. Ўқитиш мотивациянинг бир қисмига айланади, яъни яхши таълим олган одам ўзини жамоада яхши ҳис этади, лидер вазифасини бажара олади, карьерада афзалликларга эга бўлади.

Буни худди Птоломей тизимидан Коперник тизимига ўтишдаги вазият билан таққослаш мумкин, яъни Қуёш (истеъмолчи) Ер (ишлаб чиқарувчи) атрофида айланмайди балки, ер қуёш атрофида айланади.

Download 28.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling