2 машғулотларини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш ва ўтказиш


Download 13.02 Kb.
Sana08.03.2023
Hajmi13.02 Kb.
#1252148
Bog'liq
умид999

Таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида узлуксиз таълим тизимида ҳам бир қатор ижобий ўзгаришлар, хусусан, ушбу тизимда рақамли технологиялар ҳамда коммуникация воситаларидан кенг ва самарали фойдаланиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу борада, давлат тилидаги компьютер дастурларининг миқдорий ва мазмуний сифатларини ошириш ва ахборот технологиялари соҳасида рақобатни кучайтириш орқали миллий дастурлаш мактабларини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда олий таълимини зарур меъёрий ҳужжатлар, замонавий техника ва технологиялар билан таъминлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Олий таълим муассасаларининг битирувчилари олдига фундаментал фанлар ва аниқ касб соҳаси доирасида назарий ва амалий билимларга эга бўлиш, компьютер ва телекоммуникация воситаларидан фойдалана олиш учун зарур бўлган билимлар мажмуасига эга бўлиш вазифалари қўйилган. Таълим муассасаларида таълим самарадорлигини ошириш мақсадида таълим-тарбия жараёнига замонавий педагогик ва рақамли технологияларини жорий этиш, уларда интерфаол усул ва воситалардан фойдаланиш кўзда тутилган. Шу сабабли, бугунги кунда олий таълимда фаолият юритаётган ўқитувчилар олдида:


1) талабаларнинг мустақил билим олиш ва ўрганиш қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантиришда фаннинг роли ва аҳамиятини ошириш;
2) машғулотларини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш ва ўтказиш;
3) талабаларни фаоллаштириш ва ўзлаштириш даражаларини ривожлантиришга йўналтирилган метод ва шаклларини қўллаш;
4) таълим жараёнида рақамли технологияларидан самарали фойдаланишдек муҳим вазифалар туради.
Download 13.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling