O’zbekiston respublikasi ichki ishlar vazirligi
Download 252,5 Kb.
|
2-илова (Наъмунавий Вазифа)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимларининг Наъмунавий хизмат мажбуриятлари 1-§. Қўриқлаш саф бўлинмаларини хизмат мажбуриятларини белгилаш тартиби
Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмалари томонидан объектларни қўриқлашни ташкил этиш тўғрисида Йўриқномага 2-Илова Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимларининг Наъмунавий хизмат мажбуриятлари 1-§. Қўриқлаш саф бўлинмаларини хизмат мажбуриятларини белгилаш тартиби
Қўриқлаш бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, раҳбар ва инспекторлик таркиби ходимлари, ўзлари бириктирилган шаҳар-туман қўриқлаш бўлинмаларининг умумий фаолияти ва хизматни ташкил этиш, назорат қилиш ва нарядлар фаолиятини назорат қилиш ишлари (шахсан текшириш)га масъул ҳисобланади.
Ходимларнинг хизмат мажбуриятлари ишлаб чиқилишида, мавжуд офицерлар, сержантлар таркиби ва муҳандис-техник ходимларнинг ҳар бир штат-лавозими бўйича мажбуриятлари аниқ кўрсатилади.
Қўриқлаш бошқармасига бевосита буйсунувчи алоҳида саф бўлинмалари хизмат мажбуриятлари, ушбу саф бўлинмаси Низомида кўрсатилади ва Низом қўриқлаш бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Хизмат мажбуриятлари фақат уни тасдиқлаган шахс ва қўриқлаш тизимининг ташкилий-штат тузилиши ўзгарганда қайта тузилади. Қўриқлаш хизматини такомиллаштириш, «хўжалик идоралари»га кўрсатилаётган хизмат самарадорлигини ва бу борада бевосита ходимларнинг маъсулиятини ошириш, хизмат фаолиятини такомиллаштирилиши, замонавий техника воситаларини жорий этилишини эътиборга олиб, «хизмат мажбуриятлари» ҳар беш йилда қайта кўриб чиқилиб, янгилаш тавсия этилади. Хизмат тақазоси билан ташкилий-штат тузилмаси ўзгармаган ҳолда қўшимча киритилган офицер ва сержант штат-лавозимлар бўйича хизмат мажбуриятлари ишлаб чиқилиб, асосий «хизмат мажбурияти»га бириктирилади.
алоҳида саф бўлинмаси, отряд (команда)нинг штат бирлиги ва мавжуд таркиби; объектни қўриқланиш аҳволи; шахсий таркибнинг интизомий ва хизмат тайёргарлигининг аҳволи; қурол ва ўқ-дориларнинг аниқ сони ва улардан фойдаланиш аҳволи; бўлинма ҳисобидаги автотранспорт, хизмат итлари, моддий техника ва бошқа жиҳозларнинг мавжудлиги ва уларнинг аҳволи; қабул қилувчи ва топширувчи бошлиқларнинг имзолари.
Йиғма жилдлар ва лавозимни қабул қилиш-топшириш тўғрисида, қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатнома илова қилинган ҳолда билдирги билан ахборот берилади. Download 252,5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling