O’zbekiston respublikasi ichki ishlar vazirligi


-§. Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ходимларининг


Download 252.5 Kb.
bet3/3
Sana20.12.2022
Hajmi252.5 Kb.
#1040256
1   2   3
Bog'liq
2-илова (Наъмунавий Вазифа)

3-§. Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ходимларининг
хизмат мажбуриятлари белгилаш тартиби
49. Отряд (алоҳида команда) бошлиғи:
Отряд (алоҳида команда) барча шахсий таркибининг тўғридан-тўғри бошлиғи ҳисобланиб, қўйидагиларга жавобгардир:
объектни амалдаги буйруқлар, қоидалар ва йўриқнома талаблари асосида ишончли қўриғини таъминлашга;
шахсий таркибнинг хизмат тайёргарлиги, интизоми ва маънавий-ахлоқий тарбияси, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга;
шахсий таркиб хизматини доимий назорат қилинишини ташкиллаштиришга;
қўриқлашда техника воситалари ва хизмат итларидан тўғри фойдаланишни ташкиллаштиришга;
қурол ва ўқ-дорилар ҳамда бошқа жиҳозлар, буюмларнинг ишончли сақланишига;
ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси шахсий таркибининг белгиланган тартибда моддий-маиший таъминотига.
50. Отряд (алоҳида команда) бошлиғининг хизмат мажбуриятлари:
объектни қўриқлашни ташкиллаштиришга доир буйруқ ва кўрсатмаларни аниқ бажарилишини кузатиб бориши, қўриқлашни ташкиллаштириш бўйича зарур хизмат ҳужжатларини ишлаб чиқиб, уларни тўғри юритилишини ва бажарилишини назорат қилиш;
отряд (алоҳида команда) хизмат фаолиятини режалаштириш, белгиланган тадбирларни объект маъмурияти ва Миллий гвардия қўриқлаш хизмати раҳбарлари билан келишиш;
объектда рухсат бериш ва ички тартибига риоя этилишини мунтазам равишда текшириш;
қурол ва ўқ-дорилар ҳисобини, сақланишини мунтазам равишда текшириб бориш;
шахсий таркибни меҳнат интизомига қатъий риоя қилиши, хизматни сергаклик билан ўташлари борасида режавий тарбиявий ишлар олиб бориш;
қўриқланаётган объектларнинг тезкор ҳолатини ўрганиши, керак бўлганда мавжуд куч ва воситалар ҳисобига объектни кучайтирилган тартибда қўриқлашни ташкил этиш;
қўриқланадиган объектларда ўғирлик ва ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик, объектга рухсат бериш ва ички тартибни бузган шахсларни аниқлаш ва уларни қўлга олиш чораларини кўриш, объект ҳудудида қўриқланаётган мулкларни ўғирлаш, уларга зарар етказиш ҳаракатлари содир этилганлиги аниқланганда, жиноятчи ёки объект ички тартибни бузган шахс қўлга олинган тақдирда бу ҳақида қўриқлаш бўлинмалари, Миллий гвардия ва объект раҳбариятига хабар бериш;
шахсий таркиб билан мунтазам равишда хизмат ва жанговар тайёргарликлари машғулотларини ўтказилишига раҳбарлик қилиш;
объектни қўриқлашни кучайтириш бўйича зарур техник воситаларни жорий этиш, уларни таъмирлаш бўйича юқори раҳбарларга таклифлар киритиш;
ҳудудий Миллий гвардия таянч пунктлари профилактика инспектори билан объект ва унинг атрофи ҳудудидаги вазият барқарорлигини таъминлаш борасида узвий ҳамкорлик қилиш;
ишчи ва хизматчилар ўртасида рухсат бериш тартиби ва объект ички тартибига риоя қилиш ҳамда қўриқланаётган объектдаги моддий-товар бойликларга тажовуз қилинганда жавобгарлик ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;
отряд (алоҳида команда) шахсий таркибини ҳар томонлама ўрганиш, уларнинг ишчанлик сифатларини билиш ҳамда моддий-маиший таъминланишига ғамхўрлик қилиш;
қўриқланаётган объектда ёки отрядда (алоҳида команда) содир бўлган фавқулодда ҳодисалар ҳақида тезлик билан қўриқлаш бошқармаси (бўлими)га хабар бериш;
қўриқлаш бошқармаси (бўлими) билан биргаликда отряд (алоҳида команда)даги бўш ўринларни танлов йўли билан жамлаш;
шахсий таркибни белгиланган тартибда мавсумий кийимлар ва ойлик маошлари билан таъминлаш учун ўз муддатида буюртма бериш;
маиший хизмат хоналарини озода сақлаш ва улардан тўғри фойдаланиб боришни таъминлаш;
отряд (алоҳида команда) шахсий таркиби хизмат кийимларини кийиш ҳамда ички тартибга риоя қилинишини назорат қилиш;
меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги меъёри қоидалари асосида йўриқномалар ишлаб чиқиш, уни ўз вақтида ўтилишини ҳамда махсус журналларда рўйхатга олинишини таъминлаш.
51. Отряд (алоҳида команда) бошлиғининг ўринбосари:
Отряд (алоҳида команда) барча шахсий таркибининг тўғридан-тўғри бошлиғи ҳисобланиб, бевосита отряд (алоҳида команда) бошлиғига бўйсунади.
Унинг мажбуриятлари:
отряд (алоҳида команда) бошлиғининг топшириғига мувофиқ объектни мудофаа қилиш режаларини, бўлинмалар томонидан қоровул хизматини ўташ жадвалини ва объектни қўриқлашни ташкиллаштиришга оид бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқади;
объектлар қўриғини ташкиллаштиради ва постларда хизмат ўталишига тезкор раҳбарликни ва назоратни амалга оширади;
ходимларни хизматга тақсимлаш масалаларини назорат қилади (нарядларнинг ойлик навбатчилик жадваллари, хизматга тақсимот китобларини юритилишини ва ҳ.к.);
бўлинма шахсий таркибининг тайёргарлигини ташкиллаштиради, машғулотлар режаларини ишлаб чиқади, ўқув жараёнини назорат қилиб боради, шахсий таркиб билан хизмат тайёргарлиги бўйича шахсан машғулотлар ўтказади;
отряд (алоҳида команда) хизмат фаолиятининг ҳолати ва натижаларидан доимий равишда хабардор бўлиб бориш, объект қўриғини такомиллаштириш ва тартибга солиш борасидаги тадбирларни ишлаб чиқади;
қурол, ўқ-дори ва техник қўриқлаш воситаларининг сақланиши ва техник ҳолати устидан мунтазам назоратни таъминлайди;
отряд (алоҳида команда) бошлиғи йўқ бўлганда унинг вазифасини бажаради ва объектлар қўриғининг аҳволи учун шахсан жавобгар ҳисобланади;
объект ишчи ва хизматчилари ўртасида рухсат бериш ва ички тартибга риоя этилиши борасида тушунтириш ишларини олиб боради;
қўриқлаш шахсий таркибининг тайёргарлигини даврий равишда текшириб боради ва мунтазам равишда нарядларга йўриқномалар беради.
52. Отряд таркибидаги команда бошлиғи:
Бевосита отряд командири ва унинг ўринбосарига бўйсунади ва команда шахсий таркибининг тўғридан-тўғри бошлиғи ҳисобланади.
Унинг мажбуриятлари:
қўриқланаётган объектларни, уларнинг муҳандислик-техник заиф жойларини яхши билиши лозим;
объект қўриғини ташкиллаштиради ва хизмат хизмати устидан мунтазам назоратни амалга оширади, қўриқлаш хизматида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этади;
объектларни қўриқлаш бўйича хизмат хужжатларини тўғри юритилишини, ходимларни хизматга тушиш жадвалларини ишлаб чиқишини таъминлайди, хизматга тақсимлаш китобини тўлдиради ва раҳбариятга тасдиқлатиш учун тақдим этади;
объектда содир этилган фавқулодда ҳолатнинг оқибатларини бартараф этишда команда шахсий таркибига оқилона раҳбарлик қилади;
команда шахсий таркиби билан хизмат тайёргарлиги ўтказилишини ташкиллаштиради ва мунтазам равишда машғулотлар ўтказиб боради;
қўриқлаш шахсий таркиби ўртасида илғор иш тажрибаларини ўрганади ва ёйилишини таъминлайди;
хизмат фаолиятига юқори натижаларга эришган отряд ходимларини тақдирлаш, хизмат интизоми ва тартибни бузган ходимларни интизомий жазолаш учун ўрнатилган тартибда тақдимномалар киритади;
командадаги мавжуд қурол ва унинг ўқ-дорилари тўғри сақланиши, шахсий таркибни ўз вақтида кийим-кечак, ойлик иш ҳақи билан таъминланиши устидан назорат қилади;
команда шахсий таркибини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг ишчанлик қобилиятлари, маънавий-ахлоқий сифатларини яхши билади ва бундан амалий ишда оқилона фойдаланади;
объектларни қўриқлаш бўйича нарядга жалб қилинган шахсий таркиб билан мунтазам равишда йўриқномалар ўтказади;
ҳар кун нарядлар хизмати натижаларини таҳлил қилиб боради, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва объектнинг ишончли қўриғини таъминлаш борасида қарорлар қабул қилади;
ўрнатилган хизмат ҳужжатларини мунтазам равишда ва аниқ, ўрнатилган тартибда юритилишини таъминлайди;
команда шахсий таркиби томонидан ўрнатилган хизмат кийимини кийиш қоидаларига амал қилинишини кузатиб боради;
ҳар чоракда бир марта командадаги мавжуд мол-мулкларнинг командадаги мавжуд ҳисоби билан таққослаб боради.
53. Отряднинг хизматини ташкиллаштириш бўйича инструктори:
Отряд бошлиғи, унинг ўринбосарига бўйсунади. Объектларни қўриқлаш бўйича хизматни ташкиллаштиради, отряд шахсий таркиби томонидан барча буйруқ ва кўрсатмаларни ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
Унинг мажбуриятлари:
объектнинг қўриғини ташкиллаштириш бўйича йўриқнома ва бошқа меъёрий буйруқлар талабларини пухта ўзлаштиради ва шахсий таркибдан уларнинг бажарилишини талаб этади;
отрядда хизмат ҳужжатларини тўғри юритилишини назорат қилиб боради;
объектни қўриқлаш масаласида тадбирлар режалари лойиҳаларини ишлаб чиқади;
хизматни ўташ масаласидаги илғор иш тажрибаларини ўрганади ва кенг тарғиб этилишини таъминлайди;
отряднинг хизмат фаолиятини доимий равишда ўрганиб боради, объект қўриғини такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқади.
54. Рухсатномалар бюроси бошлиғи:
Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси бошлиғи ва унинг ўринбосарига бўйсунади. Рухсатномаларнинг тўғри расмийлаштирилиши, берилиши, рухсатномалар бланкалар муҳрлар, штамплар ва объект ички тартибга, рухсат бериш тартиби ишини тартибга солувчи хизмат ҳужжатларининг сақланиши учун жавобгар ҳисобланади.
Унинг мажбуриятлари:
амалдаги йўриқнома ва буйруқлар талабларига мувофиқ объектда ички тартибни, рухсат бериш тартибини амалга оширади;
рухсат бериш тартиби ишларига раҳбарликни амалга оширади, назорат-ўтказиш пунктида (бундан буён матнда НЎП деб юритилади) хизмат ўталишини назорат қилади, ишчи ва хизматчилардан ўрнатилган тартибга қатъий амал қилинишини талаб этади;
ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси бошлиғининг кўрсатмасига мувофиқ НЎПга хизматга тушаётган ходимларга йўриқномалар ўтади, улар билан ўқув машғулотларини ўтказади;
ўз вақтида рухсатнома бланклари, штамплар, муҳрлар тайёрлаш учун буюртмалар беради;
қўриқланаётган объектда объект ички ва рухсат бериш тартибига риоя этилишини таъминлаш борасида тушунтириш ишларини олиб боради.
55. Отряд хизмат итлари бўйича инструктори ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси бошлиғи ва унинг ўринбосарига бўйсунади. Хизмат итлари питомнигига раҳбарликни амалга оширади ва қоровул кузатувчиларининг бевосита бошлиғи ҳисобланади.
Унинг мажбуриятлари:
хизмат итлари билан қўриқланаётган объектларда улардан самарали ва тўғри фойдаланишни таъминлайди;
хизмат итларидан фойдаланишнинг илғор иш услубларини ўрганади ва ҳаётга татбиқ этади;
ўзига бўйсунадиган шахсий таркиб билан махсус тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказади;
хизмат итларини мунтазам равишда ўргатиш ва машқ қилдириш бўйича ишларни амалга оширади;
ҳар ҳафтада камида икки марта хизмат итлари билан хизмат ўталишини текшириб боради;
хизмат итларининг тўғри сақланишини кузатиб, назорат қилиб боради, уларни ўз вақтида зарур жиҳозлар, асбоб-ускуналар, озиқ-овқат билан таъминлаш чораларини кўради;
блокпостлар ва питомникнинг тозалиги, созлигини назорат қилиб боради;
хизмат итлар бўйича ҳисоб ва ҳисоботларни юритади.
56. Гуруҳ бошлиғи:
Гуруҳ шахсий таркибининг бевосита бошлиғи ҳисобланади. Ўзига топширилган объектнинг ишончли қўриқланиши, қўл остидаги ходимларни ўқитиш, тарбиялаш, ташқи кўринишининг намунали бўлиши, уларни хизматга тайёрлаш, улар томонидан қурол, жиҳозлар, кийим-бош ва бошқа хизмат мулкларининг тўғри қўлланилиши ва сақланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Унинг мажбуриятлари:
шахсий таркибни хизматни тўғри ўташга ўргатади, уларни маънавий-ахлоқий даражасини ошириш чораларини кўради, уларни ҳар томонлама ўрганади;
қўл остидаги ходимлар билан бирга хизмат вазифаларини аниқ ва сўзсиз бажаради, қўриқланаётган объектга бегона шахсларнинг кириб кетишини, унда рухсат бериш тартиби ва объект ички тартиби бузилишини олдини олади;
қўриқланаётган объектнинг жойлашуви, унинг муҳим ва муҳандислик-техник заиф жойларини яхши билиши лозим ва қўл остидаги ходимларни ишчанлик қобилиятларига қараб постларга қўяди;
нарядга тайинланган ходимларнинг хизмат вазифаларини билишини мунтазам текшириб боради;
шахсий таркиб томонидан хизмат ўталишини доимий равишда текшириб боради;
қўриқлаш ходимлари жойлашган, хизмат ўтайдиган жойларда ўрнатилган тартиб ва тозаликка риоя этилишини, қурол, пост жиҳозлари ва бошқа воситаларни тўғри сақлаш, улардан ўрнатилган тартибда фойдаланишни кузатиб боради, ҳар кун техник қўриқлаш воситаларининг созлигини текширади.
57. Хизмат итлари бўйича йўриқчиси отряднинг хизмат итлари бўйича инструкторига, у йўқ жойда ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряд, команда, бўлинма бошлиғи ва унинг ўринбосарига бўйсунади. У хизмат итлардан тўғри фойдаланиш, уларнинг аҳволи ва қарови, шунингдек қўриқланаётган объектда итлар билан хизматнинг тўғри ташкиллаштирилиши учун жавобгар ҳисобланади.
Унинг мажбуриятлари:
Қўриқланаётган объектда хизмат итлари билан хизматни ташкиллаштиради;
ит кузатувчиларининг махсус тайёргарлигини режалаштиради ва улар билан машғулотлар ўтказади;
хизмат итларини машқ қилдириш ва хизматга тайёрлашда шахсан иштирок этади;
қўриқлаш бўлинмаси бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ қўриқланаётган объектда итлар билан хизмат ўталишини мунтазам равишда текшириб боради;
итларга ўз вақтида меъёрий озиқ-овқатнинг берилишини ва овқатнинг сифатли тайёрланиши устидан назорат қилади;
итларнинг соғлигини назорат қилиб боради, ҳар ойда камида бир марта ветеринар кўригини ташкиллаштиради;
ҳар бир итнинг аҳволи, ишга яроқлилик даражасини ўрганади;
итлар бўйича ҳисоб ва ҳисоботларни юритади.
58. Отряд (алоҳида команда) старшинаси:
отряд (алоҳида команда)нинг хўжалик ишларини юритади ва бевосита отряд (алоҳида команда) бошлиғига бўйсунади;
отряд (алоҳида команда)нинг моддий-техник ва моддий-маиший таъминоти учун моддий жавобгар шахс ҳисобланади.
Унинг мажбуриятлари:
қурол, жиҳозлар, хўжалик ва техник мулклар ва табель меъёри бўйича лозим бўлган бошқа воситаларга буюртмалар тайёрлайди ва имзо учун отряд (алоҳида команда) бошлиғига имзога тақдим этади;
қурол, мулклар ва бошқа жиҳозларни ўз вақтида олиниши ва қўриқлаш шахсий таркибига тарқатилишини таъминлайди;
қурол, ўқ-дорилар, бўлинма мулклари, жиҳозларининг ҳисобини юритади ва тўғри ишлатилиши, сақланишини таъминлайди, уларни ўз вақтида таъмирланишини амалга оширади;
қўриқлаш бўлинмаларининг мавжуд бино, иншоотлари, хоналаридан тўғри фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатилишини кузатиб боради.
59. Рухсатномалар бюроси навбатчиси:
Рухсатномалар бюроси бошлиғига, у бўлмаган жойда қоровул бошлиғига ёки ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси бошлиғига бўйсунади. Рухсатномаларни расмийлаштириш ва бериш вазифасини бажаради. Рухсатномалар бланклари, муҳрлар, штамплар ва хизмат ҳужжатларининг сақланиши учун жавобгар ҳисобланади.
Унинг мажбуриятлари:
ўз фаолияти давомида рухсат бериш тартибига амал қилади;
рухсатномаларни фақат рухсатнома беришга рухсат этиш ҳуқуқига эга шахсларнинг кўрсатмасига мувофиқ ёзиб беради, бунда рухсатнома ёзилаётган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини батафсил текширади;
моддий-товар бойликларни олиб чиқишга рухсат этувчи ҳужжатларни қўриқланаётган объектда ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганлигини текширади;
қўриқлаш ходимларидан ишлатилган бир марталик ва товар-моддий бойликлари бўйича рухсатномаларни олади, уларни ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганлигини текширади;
объект ҳудудидан ўз вақтида чиқиб кетмаган шахслар ва рухсатномаларни расмийлаштиришдаги камчиликлар ҳақида бевосита бошлиғига ахборот беради;
транспорт ҳайдовчисига бир марталик рухсатнома берганда ҳайдовчидан йўл варақасини талаб қилади ва рухсатномага транспортнинг рақамини ёзиб қўяди;
объектда «ташвиш» хабари эълон қилинганда рухсатномалар беришни тўхтатади ва отряд (команда) бошлиғининг кўрсатмасига мувофиқ ҳаракат қилади;
навбатчилик якуни бўйича рухсатномалар бюроси бошлиғи, қўриқлаш бўлинмаси бошлиғига сарф қилинган бланклар ва қайтарилган рухсатномалар, шунингдек юз берган ҳодисалар ҳақида ахборот беради.
60. НЎП назоратчиси:
қўриқланаётган объектдаги ишлаб чиқариш жараёнини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқилган йўриқнома асосида объект ҳудудига кириб-чиқиш, моддий-товар бойликларни олиб кириш, олиб чиқишни ва ички тартибга риоя этилишини амалга оширади;
ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси бошлиғи, қоровул (смена) бошлиғи ва унинг ёрдамчисига бўйсунади. Қўриқланаётган объектларга кириб чиқаётган шахсларнинг ҳужжатларини (рухсатнома, паспорт ва бошқа ҳужжатларни) текширади ҳамда моддий товар бойликларни объектга олиб кириш ва олиб чиқишни назорат қилади.
НЎП назоратчисининг вазифаси хизматнинг хусусиятига қараб ташкилот раҳбарлари томонидан қўриқлаш бўлинмаси раҳбарлари билан келишилган ҳолда тузилган йўриқномада аниқ кўрсатилиши лозим.
61. Катта ўқчи, ўқчи:
Бўлинма командирига (гуруҳ, команда, отряд бошлиғи) бўйсунади.
Унинг мажбуриятлари:
қўриқланаётган объектни ҳар дақиқада ҳимоя қилишга тайёр бўлиш ва бошлиқларнинг қонуний буйруқларини ўз вақтида, аниқ бажариш;
ўз хизмат вазифаларини аниқ билиш ва виждонан бажариши, хизматни сергаклик билан ўташ, талабчан бўлиш, қўриқлаш тартибини бузган, моддий бойликларни рухсатсиз олиб чиқиб кетувчиларга нисбатан қарши курашиш;
виждонли, ҳалол, ҳақгўй ва интизомли бўлиш, ўз ўртоқлари, сафдошларини ҳар хил ножўя ҳаракатлардан тийиб туриш;
хизмат вақтида хизмат кийимида тоза, озода ва дазмолланган ҳолда бўлиш;
мунтазам равишда ўзининг касбий, хизмат ва жанговор тайёргарлигини ошириб бориш, ўз бўлинмасидаги қадриятларни, анъаналарни ҳурмат қилиш, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими обрўйи ва шаънини асраб-авайлаш.
62. Кинолог:
Хизмат итлари бўйича йўриқчига бўйсунади, у бўлмаган жойларда қўриқлаш саф бўлинмаси командири (бошлиғи)га бўйсунади. Ўзига бириктирилган итларни боқиш, парваришлаш, шунингдек, улардан қўриқланаётган объектда тўғри фойдаланиш учун жавобгар ҳисобланади.
Унинг мажбуриятлари:
хизмат итларини шахсан машқ қилдиради ва қўриқланаётган объектга хизматга тайёрлайди;
тасдиқланган жадвалга мувофиқ итларни ўз вақтида постга қўяди ва постдан ечади;
итларни меъёрий таъминоти ва сифатли озиқ-овқати билан таъминланиш ҳақида ғамхўрлик қилади;
итларнинг соғлигини кузатиб боради, ўз вақтида ветеринар кўригидан ўтказилишини ва ветеринар ёрдами кўрсатилишини таъминлайди;
итлар хоналари, махсус анжомлар, жиҳозлар ва мулкларни намунавий тарзда сақланишини таъминлайди.
Изоҳ: 1) қўриқлаш тизимларига юклатилган вазифалар ҳажми, уларни бажариш шарт-шароитидан келиб чиққан ҳолда, ушбу хизмат мажбуриятларига қўшимчалар ёки ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
2) Техник қўриқлаш Мониторинг Маркази (ТҚП) бошлиғи ва уларнинг таркибига кирувчи штат лавозимлари хизмат вазифалари Миллий гвардиянинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига асосан белгиланади ҳамда қўриқлаш тизими раҳбарининг техника бўйича ўринбосари вазифасига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
3) ҳудудий қўриқлаш батальон-отряд штатларига киритилган бошқа лавозимлар ва уларга тўғри келадиган иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда уларнинг хизмат мажбуриятлари ишлаб чиқилади.



Download 252.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling