Жиззах давлат педагогика институти касаба уюшмаси


Download 90.51 Kb.
bet1/5
Sana21.09.2023
Hajmi90.51 Kb.
#1683471
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3-сон Раёсат Мажлис баёни 2010 й. 29 - декабрь


Жиззах давлат педагогика институти касаба уюшмаси
раёсати йиғилиши


М А Ж Л И С Б А Ё Н И

Жиззах шаҳри 3 - Сонли 2010 йил 29 декабрь


ҚАТНАШДИЛАР:



  1. Исаев К. - институт касаба уюшма қўмитаси раиси;

  2. Юлдашев Ш. - Жиззах давлат педагогика институти касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари, раёсат аъзоси;

  3. Абдувалиева З. – институт хотин-қизлар Кенгаши раисаси, раёсат аъзоси;

  4. Холбоев А. – Мусиқа бўлими касаба уюшма цех қўмитаси раиси, раёсат аъзоси;

  5. Гаппаров Бекзод – Меҳнат таълими бўлими касаба уюшма цех қўмитаси раиси, раёсат аъзоси;

  6. Бобобеков Б. – институт касаба уюшма қўмитаси ҳисобчиси, раёсат аъзоси;



КУН ТАРТИБИ:
1. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг III қурултойи қарорлари асосида институтда меҳнат қонунларига риоя этилишини назорат қилиш, хуқуқий ишлар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
2. “Жиззах давлат педагогика институти касаба уюшма қўмитасининг 2011 йил учун тузилган иш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида”.
3. Институт касаба уюшма қўмитасининг оралиқ қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
4. Ҳар хил масалалар.
Эшитилди:
Дастлабки масала юзасидан институт касаба уюшма қўмитаси раиси Исаев К.И. сўзга чиқиб, касаба уюшмаси юқори ташкилотларининг қарорлари ва кўрсатмалари асосида институтда меҳнат қонунларига риоя этилишини назорат қилиш, хуқуқий ишлар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди. К. Исаев ўз маърузасида институт профессор – ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларнинг соғлиги ва меҳнатини муҳофаза қилишга тегишли қонун ва меъёрий ҳужжатлар ҳамда институт маъмурияти ва институт касаба уюшма қўмитаси томонидан тузилган Жамоа Шартномаси асосида амалга ошириладиган ишлар, яъни уларнинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат - саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий – иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария – гигиена ва даволаш профлактика тадбирлари ҳамда воситалари тизими бўйича институт маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида турли ҳужжатлар имзоланганлигини таъкидлаб ўтди. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича келишувлар тузилганлигини ва техника ва ёнғин хавфсизлиги, спорт - соғломлаштириш, оммавий маданий ва маърифий ишлар юзасидан тадбирлар ишлаб чиқилганлигини қатнашчиларга маълум қилди.
Бундан ташқари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низом, педагог ва ходимларга устама ҳақлар тўлаш ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Низом, кузги-қишки мавсумларга тайёргарлик кўриш режа тадбирлари ишлаб чиқишда ҳам институт касаба уюшма қўмитаси фаол иштирок этаётганлигини билдирди. Бундай ҳужжатларда маъмуриятнинг ва институт касаба уюшма қўмитасининг мажбуриятлари аниқ белгилаб олинганлигини айтди.
(Институт касаба уюшма қўмитаси раиси К.Исаевнинг маърузаси ва унда келтирилган тегишли ҳужжатлар илова қилинади).



Download 90.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling