Йиғилиш раиси: К.Исаев
Йиғилиш котиби: Б.Бобобеков
Р А Ё С А Т Қ А Р О Р И
2010 йил 29 декабрь № 3 - 1 Жиззах шаҳри
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг III қурултойи қарорлари асосида институтда меҳнат қонунларига риоя этилишини назорат қилиш, хуқуқий ишлар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
Институт профессор – ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларининг меҳнатларини муҳофаза қилиш ва тегишли қонун ва меъёрий ҳужжатлар асосида уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини шакллантириш ва такомиллаштириш мақсадида институт касаба уюшма қўмитаси томонидан бажарилаётган ишларни эътироф этиб ва бу боада билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Жиззах давлат педагогика институти касаба уюшма қўмитаси Раёсати
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Жиззах давлат педагогика институти касаба уюшма қўмитаси раиси К. Исаевнинг “Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг III қурултойи қарорлари асосида институтда меҳнат қонунларига риоя этилишини назорат қилиш, хуқуқий ишлар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида” га маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Институт профессор – ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларининг меҳнатларини муҳофаза қилиш ва тегишли қонун ва меъёрий ҳужжатлар асосида уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини шакллантириш ва такомиллаштириш мақсадида институт касаба уюшма қўмитаси томонидан бажарилаётган ишлар янада жонлантирилсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат этиш институт касаба уюшма қўмитаси раиси К.Исаев зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |