O’zbekiston respublikasi ichki ishlar vazirligi
-§. Наъмунавий хизмат мажбуриятлари
Download 252.5 Kb.
|
2-илова (Наъмунавий Вазифа)
2-§. Наъмунавий хизмат мажбуриятлари
Қўриқлаш бўлинмаси раҳбари (саф бўлинмаси командири) қўл остидаги шахсий таркибнинг тўғридан-тўғри бошлиғи ҳисобланади. Ўринбосарлари ва қўл остидаги мансабдор ходимлар ўртасида хизмат вазифаларини тақсимлайди. Раҳбарлигидаги қўриқлаш бўлинмаси томонидан объект (хонадон)ларни ишончли қўриқлаш бўйича вазифаларни бажарилишини таъминлаш, хизмат фаолиятини ташкил этиш, хизмат ҳужжатлари билан иш юритишга, ажратилган асосий воситалардан самарали фойдаланиш, қўриқлаш-ёнғин сигнализация воситалари билан объект (хонадон)ларни даҳлсизлигини таъминлаш, объектларда маъмурий ҳуқуқбузарликни олдини олиш, шахсий таркиб орасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга ҳамда жамоада маънавий-руҳий ҳолатни барқарорлигига шахсан жавобгардир. Ваколати доирасида буйруқ ва фармойишлар чиқаради, жамоат ташкилотлари фаолиятини ташкил этади ҳамда хўжалик идоралари, ҳудудий ҳокимият ва бошқа идораларида қўриқлаш хизмати номидан вакиллик қилади. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: раҳбарлиги остидаги қўриқлаш бўлинмаси ички тартиби ва ходимларнинг иш вақтини белгилайди ҳамда назорат қилади; мансабдор ходимларга мутасаддилик қилиш йўналишларини белгилайди ва шахсий таркибни объектларга бириктиради; ходимларнинг ўз хизмат вазифаларини мукаммал билиши ва унга амал қилишини назорат қилади; бўлинманинг жорий ва узоқ муддатли иш режасини тузишни ташкиллаштиради, уни бажарилиши ҳамда ижро интизомига риоя этилишини назорат қилади; қўриқлаш бошқармаси (бўлими)га хизмат фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича ойлик ва чорак ҳисоботлар ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотномалар тақдим этилишини таъминлайди; объектлар ва фуқаро хонадонларини қўриқлаш масалаларида хўжалик идораси вакиллари (фуқаролар)ни қабул қилади ҳамда қўриққа олинаётган объектлар бўйича тузилган Идоралараро комиссияси таркибида қатнашади; нарядларга хизмат олиб бориш учун шароитлар яратиш ва объектнинг техник мустаҳкамлигини яхшилаш борасида «хўжалик идораси»га такдимномалар киритишни ташкиллаштиради ва мансабдор шахсларга чораларини кўришни таклиф этади; куч-воситаларидан тўғри ва самарали фойдаланган ҳолда қўриқдаги объектларни ишончли қўриқлаш ва хавфсизлигини шартнома шартлари асосида бажарилишини таъминлайди; объектларда бўладиган эҳтимолли фавқулодда вазиятлар (ҳужум, табиий ва техноген авариялар)ни олдини олиш ва бартараф этиш масалаларида ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда объект маъмурияти билан ҳамкорликни таъминлайди; қўриқлаш нарядлари фаолиятини текшириб боришни ва натижаларини мунтазам равишда муҳокама этилишини ташкиллаштиради; нарядлар фаолиятини такомиллаштириш ва хизмат самарадорлигини ошириш борасида қўриқлаш бошқармаси раҳбариятига аниқ таклифлар киритади; хизмат итларидан фойдаланишни ташкил этиб, уларни сақланиши ва хўжалик идораси билан шартнома тузилиши, ходимларга бириктирилишини ва муддати бўйича ветеринар кўригидан ўтказилишини таъминлайди; ихтиёрдаги қурол-аслаҳа, ўқ-дори ва асосий воситалар (бино, автотранспорт, радиоалоқа воситалари, инвентар ва ҳ.к.)ни ҳамда бевосита постларга тарқатилган хизмат анжомларини сақланиши, бириктирилиши ва ҳисобини юритилиши, улардан тўғри фойдаланишни доимий назорат қилади; ходимларни хизмат кийимлари билан таъминлаш ва бошқа моддий таъминот масалалари бўйича бевосита шуғулланади; қўриқлаш бошқармаси молия-иқтисод бўлими орқали шартнома асосида қўриқланаётган объектлардан кўрсатилган хизмат учун пулларни ўз вақтида туширилишини назорат қилиб боради; ходимларни ишга чиқиши, ойлик иш вақти табели ва бошқа молиявий ҳужжатларини тасдиқлайди, шахсий таркибнинг ойлик иш вақти табель варақларини тўғри юритилишини назорат қилади; ходимларни жой-жойига қўйиш ва кадрларнинг ҳаракати юзасидан қўриқлаш бошқарма (бўлими)га тақдимномалар киритади; шахсий таркиб билан ўқув машғулотлари ўтказилиши ҳамда жамоат ташкилотлари фаолиятини назорат қилади; якка тартибдаги тарбиявий ишлар олиб борилишини ва ходимларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини ўрганиб борилишини таъминлайди; ички ва хизмат ўташ тартиби, интизом бузилганлиги ҳолатлари, шунингдек келиб тушган ариза ва шикоятлар бўйича хизмат текшируви ўтказилишини ташкил этиб, назорат қилади; эркин ёлланган ходимлар меҳнатини тўғри ташкил этиш, меҳнат унумдорлигини ошириш учун шароит яратиш, улар томонидан меҳнатни муҳофаза килиш қоидаларига риоя этилишига жавоб беради; хизмат фаолияти давомида ўзини ижобий томондан кўрсатган ходимларни рағбатлантириш ҳамда хизмат интизомини бузган ходимларни жазолаш бўйича қўриқлаш бошқармаси (бўлим)га таклифлар киритади; ТҚМ (ТҚП) ва унинг ходимлари фаолиятини, уларнинг иш юритиш ҳужжатларини текширади ва назорат қилиб боради; объектларга замонавий қўриқлаш сигнализация воситаларини ўрнатишни ва уларга регламентлар асосида техник хизмат кўрсатилишини назорат қилади ҳамда нарядлар томонидан техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини назорат қилади; хизмат ҳужжатлари билан иш юритишни ташкиллаштиради, назорат қилади ва мазкур фаолиятга жавобгар ҳисобланади ҳамда маҳфийлик тартиботига амал қилинишини таъминлайди; хўжалик идораси билан тортишув ва муаммоларни ҳал этилишида Хўжалик судида қўриқлаш хизмати номидан иштирок этади; кўрсатилган қўриқлаш хизмати учун йиғилган дебитор қарзларни ундириш бўйича амалий иш олиб боради; идоравий қўриқлаш бўлинмалари фаолияти белгиланган тартибда назорат (инспекторлик) текшируви ўтказилишини ва унинг натижалари ижро этилиши устидан назоратни ташкиллаштиради; назорат (инспекторлик) текширувини натижаларини умумлаштириш, таҳлил этилишини ва юқори турувчи идораларга маълумот (ҳисобот) беришни, тақдимномалар киритилиши таъминлайди. Унинг йўқлигида, вазифасини унинг ўринбосарларидан бири бажаради. Командирнинг хизмат бўйича ўринбосари - алоҳида саф бўлинмаси командирига буйсунади ва шахсий таркибнинг тўғридан-тўғри бошлиғи ҳисобланади. Қўриқдаги объект (хонадон)ларни ишончли тарзда қўриқлаш, ходимлар хизмат фаолиятини ташкил этиш, нарядларни хизмат ўташларини назорат қилиш ва объектларда маъмурий ҳуқуқбузарликни олдини олиш, уларни техник мустаҳкамлигини таъминлашга шахсан жавобгардир. Алоҳида саф бўлинмаси командири қарорини амалиётга тадбиқ этиш учун зарур ҳолларда унинг рухсати билан буйруқ ва фармойишлар чиқаради. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: бўлинманинг иш режасини тузишни ташкил этади, хизматни ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича таклифлар киритади ҳамда бажарилишини таъминлайди; объектларни қўриққа олиш ишларини ташкил қилади ва объектларни қўриқка олиш бўйича Идоралараро комиссияси таркибида иштирок этади; объектларни қўриқлаш бўйича юритилган хизмат ҳужжатларини (далолатнома, шартнома, пост жойлашуви, йўналиш чизмаси ва ҳ.к.) тўғри расмийлаштирилиши ва юритилишини таъминлайди; қўриқлаш бўлинмаси куч-воситаларидан тўғри ва самарали фойдаланишни ташкиллаштиради, назорат қилади; ходимларни хизматга тақсимлаш масалаларини назорат қилади (нарядларнинг ойлик навбатчилик жадваллари, хизматга тақсимот китобларини юритилишини ва ҳ.к.); хизмат олди йўриқномасини сифатли ўтказишни, масъул раҳбарлар томонидан белгиланган қўшимча йўриқнома мавзуси бўйича машғулот ўтказилишини, нарядларнинг вақтида алмашинувини ташкиллаштиради; ходимларни ишга чиқиш, ойлик иш вақти табели тўғри юритилишини таъминлайди; нарядларнинг хизматни ҳушёр тарзда олиб боришини таъминлаш учун пинҳона ва ошкора текширувларни ташкиллаштиради; нарядлар фаолиятини текшириб боради, отряд-гуруҳ бўғинидаги масъул ходимлари томонидан хизматни ташкиллаштириш, назорат қилиш ва текширишни амалга оширишда амалий методик ёрдам кўрсатади; нарядлар фаолиятини ташкил этилиши ва текшириш натижаларини мунтазам равишда муҳокама этилишини ташкил қилади; хизмат олиб бориш учун шароитлар яратиш ва объектнинг техник мустаҳкамлигини яхшилаш борасида объект маъмуриятига тақдимномалар киритади; ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларда (ҳужум, табиий ва техноген авария) нарядларнинг хатти-ҳаракати ва мудофаа режаларини тузилишини ташкиллаштиради; объект маъмурияти, ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда амалий тактик ўқув машғулотларини ташкиллаштиради; нарядлар фаолиятини такомиллаштириш ва хизмат самарадорлигини ошириш борасида қўриқлаш бўлинмаси бошлиғига таклифлар киритади; хизмат итларидан фойдаланишни ташкил этиб, уларни сақланиши ва хўжалик идораси билан шартнома тузилиши, ходимларга бириктириш ва муддати бўйича ветеринар кўригидан ўтказилишини таъминлайди; ижобий томондан кўрсатган ходимларни рағбатлантириш ёки хизмат интизоми бузган ходимларни жазолаш ҳақида қўриқлаш бўлими бошлиғи (саф бўлинмаси командири)га таклифлар киритади; кўрсатилган қўриқлаш хизмати учун йиғилган дебитор карзларни ундириш бўйича амалий иш олиб боради; идоравий қўриқлаш бўлинмалари фаолияти белгиланган тартибда назорат (инспекторлик) текшируви ўтказилишини ва унинг натижалари ижро этилиши устидан назоратни ташкиллаштиради; назорат (инспекторлик) текширувини натижаларини умумлаштириш, таҳлил этилишини ва юқори турувчи идораларга маълумот (ҳисобот) беришни, тақдимномалар киритилиши таъминлайди. Унинг йўқлигида, вазифасини бажариш саф командирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосарига ёки отряд командирига юклатилади. Алоҳида саф бўлинмаси командирининг қўриқлаш ва хавфсизлик воситаларини жорий қилиш, фойдаланишни ташкиллаштириш бўйича ўринбосари - қўриқлаш саф бўлинмаси командирига буйсунади, шахсий таркибнинг тўғридан-тўғри ва муҳандислик-техник ходимларнинг бевосита бошлиғи ҳисобланади. Қўриқдаги объект ва хонадонларни (бундан буён объект деб юритилади) қўриқлаш-ёнғин сигнализация воситаларини ТҚМ (ТҚП)ларга улаган ҳолда уларнинг даҳлсизлигини таъминлаш, замонавий қўриқлаш-ёнғин сигнализация воситаларини жорий этиш, тўғри фойдаланиш, техник-муҳандислик таркиби ходимлари фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилишга шахсан жавобгардир. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: бўлинманинг чораклик иш режасини тузишда иштирок этади, қўриқлаш-хавфсизлик техника воситаларини жорий этиш, фойдаланишни ташкил этиш бўйича таклифлар киритади, бажарилишини таъминлайди; объектларни қўриқлаш масалаларида хўжалик идораси вакиллари (фуқаролар)ни қабул қилади ҳамда қўриққа олинаётган объектлар бўйича тузилган Идоралараро комиссияси таркибида қатнашади; идоралараро комиссияси далолатномасида қўриққа олинаётган ва қўриқдаги объектларни қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари билан жиҳозланиши бўйича таклифларни киритади; объектларда ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларининг соҳта ташвиш хабарлари сабабларини таҳлил қилади ва бу борада хизмат текшируви ўтказади; ўта муҳим, тоифаланган объектлар, банклар ва уларнинг филиалларини техник мустаҳкамлик ҳолатини ўрганиб чиқади ва уларни техник қўриқлаш воситалари билан қўриқлаш учун қўшимча чора - тадбирларни таклиф этади; қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини соҳта ташвиш хабарларини камайтириш, уларни ишлаш қобилиятини яхшилаш, сифатли таъмирлаш ишларини ташкил этиб, назорат қилади; қўриқдаги объектларда алоқа тармоқлари яхши ишлаши учун телефон алоқа тармоғи билан биргаликда талаб ва буйруқлар асосида ишларни таъминлайди; қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари билан марказлаштирилган қўриқлашни кенгайтиришни таҳлил килиб, ТҚМ (ТҚП) сиғимларини кўпайтириш, янги объектларни қўриққа олиш ва ТҚМ (ТҚП) очилиши учун таклифлар киритади; ТКП фаолияти, техник-муҳандислар, электромонтёрлар иш фаолияти ташкиллаштиради, уларнинг иш юритиш ҳужжатларини текширади, хизмат ҳужжатларини тўғри юритилишини назорат қилади ва раҳбарлик қилади; қўриққа топширмаётган объектлар учун чоралар кўради, ТҚМ (ТҚП) пульт бошқарув навбатчиларини, навбатчи гуруҳни хизмат фаолиятини текширади ва назорат қилади, ТҚМ (ТҚП) бошлиқларининг ишини бажарилишига раҳбарлик қилади. қўриқлаш бўлими-бўлинмаси (саф бўлинмаси) ҳисобидаги транспорт воситалари, ёқилғи-мой маҳсулотларни ҳаражати, ҳисобини тўғрилиги ва моддий бойлик учун жавобгар шахслар фаолиятини назорат қилиб боради; қўриқлаш бўлими-бўлинмаси (саф бўлинмаси)нинг радиоалоқа ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларига эҳтиёжларини ўрганиб чиқади ва табель жоизлик бўйича меъёрларни белгилашда аниқ таклифлар киритади; ташкилий равишда ҳаракатдаги ва ҳаракатда бўлмаган буюм, аслаҳа, анжомларни қисман ва умумий таъмирлаш ишларини олиб боради ҳамда бино ва хизмат хоналарида гигиена холатига риоя этилиши назорат қилади. ходимлар ва техник-муҳандислик таркиби билан қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш техникалари ва алоқа воситаларидан фойдаланиш ҳамда алоқа қилиш қоидалари, улардан фойдаланиш бўйича машғулотлар ташкиллаштиради; қўриқдаги объект маъмуриятига қўриқлаш техника воситаларининг самарали ишлаши ва ишдан чиқиши сабабларини тахлили бўйича такдимномалар киритилишини ташкиллаштиради ва назорат қилади; объектлардаги қўриқлаш техника воситаларига ва алока воситаларига ўз вақтида техник хизмат курсатиш жадвалини ишлаб чиқади ва назорат қилади; эркин ёлланган ходимлар меҳнатини тўғри ташкил этиш, улар томонидан меҳнатни муҳофаза килиш қоидаларига риоя этилиши ва иш фаолиятини назорат қилади; қўриқлаш нарядлари фаолиятини текшириб боради; кўрсатилган қўриқлаш хизмати учун йиғилган дебитор карзларни ундириш бўйича амалий иш олиб боради. идоравий қўриқлаш бўлинмалари фаолияти белгиланган тартибда назорат (инспекторлик) текшируви ўтказилишини ва унинг натижалари ижро этилиши устидан назоратни ташкиллаштиради; назорат (инспекторлик) текширувини натижаларини умумлаштириш, таҳлил этилишини ва юқори турувчи идораларга маълумот (ҳисобот) беришни, тақдимномалар киритилиши таъминлайди. Унинг йўқлигида, вазифасини бўлим бошлиғи (саф бўлинмаси командири)нинг хизмат бўйича ўринбосари бажаради. Батальон (отряд) командирининг шахсий таркиб ишлаш бўйича ўринбосари -батальон командирига буйсунади ва шахсий таркибининг тўғридан-тўғри бошлиғи ҳисобланади. Кадрлар билан ишлаш фаолиятини ташкил этади, ходимларни танлаш, ўрганиш, жой-жойига қўйиш ишлари, жамоат ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш, якка тартибдаги тарбиявий ишлар, ходимлар орасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга ҳамда жамоада маънавий-руҳий ҳолатни барқарорлигига шахсан жавобгардир. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: батальон (отряд)нинг чораклик иш режасини тузишда иштирок этади, шахсий таркиб билан ишлаш, улар билан ўқув-тарбиявий ишларни ташкил этиш бўйича таклифлар киритади ва бажарилишини таъминлайди; кадрларни танлаш, уларни жой-жойига қўйиш ва кадрларнинг ҳаракати бўйича таклифларни (тақдимнома, асослари) тайёрланиши ва расмийлаштирилишини таъминлайди; архив хонаси бўлган ҳолда, ходимларнинг ҳаракатдаги шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини белгиланган тартибда сақланиши ва ҳисобга олиниши бўйича тегишли ҳужжатларни юритилишини назорат қилади; шахсий таркибнинг маънавий-маърифий билим савиясини ошириш бўйича «Маърифат ва маънавият» машғулотлари ва маданий-маърифий ишлари бўйича тегишли ҳужжатларни юритилишини ташкиллаштиради ва назорат қилади; шахсий таркибнинг касб маҳоратини ошириш учун хизмат, жанговор ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини ўтказилишини ва тегишли ҳужжатларни юритилишини таъминлайди; шахсий таркибнинг саф тайёргарлигига жавоб беради ва саф кўригини ўтказилишини ташкиллаштиради; шахсий таркибни навбатдаги ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш ҳужжатларни тайёрланишини ташкиллаштиради; шахсий таркиб орасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида, барча бўғиндаги ходимларни жалб этган ҳолда «Жамоатчилик суд»ларини иш фаолиятини ташкиллаштиради ва назорат қилади; ёш ходимлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг самараси, амалий кўникмаси ва малакасини ошириш учун тажрибали ходимлардан мураббийлар заҳирасини яратади ҳамда «Мураббийлик кенгаши»ни иш фаолиятини назорат қилади; шахсий таркибнинг хизмат ва ўқ отиш машғулотлари даврида хавфсизлик талабларига риоя этишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб боради хамда унга катъий амал килинишини назорат қилади; шахсий таркибни қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб боришни ташкиллаштиради ва назорат қилади; шахсий таркибни хизматга келиб кетиши ва хизматга бўлган муносабатини доимий ўрганиб борилишини ташкиллаштиради ва назорат қилади; бўш лавозимларни сифатли жамлаш бўйича ташвиқот-тарғибот ишларини, номзодларни бирламчи ҳужжатларини ўрганиб, бошқарма кадрлар бўлимига тавсия этади; шахсий таркиб билан якка тартибда тарбиявий ишларни олиб бориб уларнинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатган холда, оиласидаги ижтимоий муҳит аҳволини ўрганилишини ташкиллаштиради ва назорат қилади; доимий равишда психологлар билан ҳамкорликда хар бир ходимнинг кайфияти ва аҳлокий-руҳий ҳолатини ўрганиб борилишини назорат қилади; офицерлар, сержантлар ва кичик сержантлар таркибидаги ходимларга, шахсий таркибни тарбиялаш ва якка тартибдаги тарбиявий ишларини олиб боришда методик ва амалий ёрдам кўрсатади; шахсий таркибнинг меҳнат таътили жадвалларини тузади ва навбати билан меҳнат таътилига чиқишларини ташкиллаштиради; шахсий таркиб томонидан хизмат интизомини бузганлиги ва уларнинг хатти-ҳаракати юзасидан келиб тушган ариза ва шикоятларни атрофлича ўрганиб чиқилиши ва хизмат текшируви ўтказилишини ташкиллаштиради ва назорат қилади; шахсий таркиб томонидан содир этилган жиноятлар, фақулотда ҳодисалар ва интизомий жазоланганлар ҳисобини юритади; шахсий таркиб орасида хизмат интизомини бузилиши ва ходимларнинг ахлоқий-руҳий ҳолати тўғрисида батальон командирига вақтида ахборот беради; шахсий таркиб ўртасида ўрнак кўрсатаётган ходимларни рағбатлантириш ёки хизмат интизомини бузган ходимларни жазолаш учун қўриқлаш бошқармаси раҳбариятига таклифлар киритади. Унинг йўқлигида, вазифасини батальон командири бажаради. Навбатчилик қисми бошлиғи - алоҳида батальон командирига бўйсунади, навбатчилик қисми фаолиятини ташкиллаштирилиши ва навбатчилик қисми зиммасига юклатилган вазифаларни тўлиқ бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади. Навбатчилик қисмининг фаолиятини Миллий гвардия навбатчилик қисмлари фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилишни тартибга солиш борасидаги меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида ташкил этади. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: навбатчилик қисми фаолиятини амалдаги меъёрий буйруқлар талабларига қатъий риоя қилган ҳолда режалаштиради, бажарилишини ташкиллаштиради ва ижросини амалга оширади; навбатчи сменаларнинг хизматини ташкил этади ва кундалик назоратини амалга оширади, батальон раҳбарларининг масъул навбатчилиги, офицер, сержантлар ва бошқа мутахассисларнинг навбатчилигини ташкиллаштиради, масъул навбатчи билан биргаликда навбатчиларнинг хизматини ташкиллаштиради; масъул навбатчи билан биргаликда батальон заҳира кучларига раҳбарлик қилади, зарур ҳолларда улардан фойдаланишни таъминлайди; навбатчилик қисмидаги хизмат ҳужжатларини тўғри сақланиши, юритилишига, навбатчилик қисми томонидан нарядлар хизмати устидан бошқарувни ташкиллаштирилишига бевосита жавобгар ҳисобланади; батальон ихтиёридаги ва балансидаги қурол-аслаҳа, ўқ-дори, техника воситалари, навбатчилик қисмида сақланаётган анжомлардан тўғри фойдаланишни, ҳар ойда бир марта уларнинг мавжудлиги, ҳолати, сақланиш аҳволи ва ҳисобини текширади; ходимларга табел қуроли ва махсус воситалар бириктирилишини ҳамда улардан табел қуроли ва махсус воситаларни ишлатиш, улардан фойдаланиш, олиб юриш, қабул қилиш-топшириш қоидаларини билишлари бўйича синов олинишида иштирок этади; ташвиш хабари бўйича шахсий таркибни йиғиш ва махсус тадбирларга тайёргарлик ишларига бошчилик қилади ҳамда тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради; махсус тадбирлар бўйича режаларни сақлашни ташкил этади ва навбатчилик қисми шахсий таркиби билан махсус режалар бўйича назарий-амалий ўқув машғулотларини ташкил этади, батальон шахсий таркиби билан махсус режалар бўйича ўтказиладиган назарий-амалий ўқув машғулотларида иштирок этади; батальон бўйича куч-воситаларнинг кундалик ҳисобини юритади ва тўғри тақсимланишини ташкил этиб, назорат қилади; ўтказилаётган тадбирлар бўйича режа ва жалб этиладиган шахсий таркибнинг ҳисобини тайёрлайди; навбатчилик қисми шахсий таркиби малакасини ошириш ишларини ташкил қилади ва уларга куч-воситаларни бошқариш ва нарядлар фаолияти устидан назорат ўрнатишда методик ва амалий ёрдам кўрсатади; хизматдан олдин ва сўнг табель қуроли, махсус воситаларнинг берилиши ҳамда қабул қилинишини назорат қилади; хизмат олди йўриқномасини сифатли ўтказилиши ва нарядларнинг вақтида ўзаро смена алмашинувини ташкил этади; нарядлар томонидан хизмат ўталишини бир кеча-кундузнинг турли вақтларида шахсан текшириб боради; батальон нарядларининг объектларни қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлигини таъминлайди; ҳар бир кеча-кундуз давомида қўриқлаш нарядлари томонидан амалга оширилган ишлар ва улар орасида содир бўлган фавқулодда ҳодисалар юзасидан маълумот ва ахборотлар тайёрланишини ташкил этади; батальон биноси ва ҳудудини ишончли қўриқлаш ва мудофаа қилиш ишларини ташкиллаштиради ва назорат қилади. Ҳудудда кириш-чиқиш, ички тартиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини ташкиллаштиради. Унинг йўқлигида, вазифасини батальон командирининг хизмат бўйича ўринбосари бажаради. Навбатчи-инспектор - навбатчилик қисми бошлиғи, батальон командири ва бир кеча-кундузлик масъул навбатчига бўйсунади, навбатчилик вақтида навбатчилик қисми фаолиятини ўрнатилган тартибда ташкиллаштирилиши учун жавобгар ҳисобланади. Навбатчи ёрдамчининг бевосита бошлиғи ҳисобланади. Фаолиятини Миллий гвардия навбатчилик қисмлари фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилишни тартибга солишга, қурол-аслаҳалар, махсус воситаларни сақлашга доир меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида ташкил этади. Ушбу ҳужжатларда навбатчи-инспектор зиммасига юклатилган вазифаларни бажаради. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: навбатчилик қисмида қурол-аслаҳа, ўқ-дори, алоқа ва махсус воситаларнинг ўрнатилган тартибда сақланишини таъминлайди; хизматдан олдин қўриқлаш нарядларига табел қуроллари, махсус воситаларни тарқатади, хизматдан сўнг нарядлардан табел қуроллари ва махсус воситаларни қабул қилиб олади. Натижалари бўйча батальон командири, масъул навбатчи ва навбатчилик қисми бошлиғига ахборот беради; хизматдан сўнг қуролини, махсус воситаларни ўз вақтида топширмаслик ҳолатлари аниқланганда зудлик билан вазиятга аниқлик киритиш мақсадида табел қуроли, махсус воситани топширмаган ходимнинг бевосита бошлиғига, масъул навбатчи, навбатчилик қисми бошлиғи ва батальон командирига хабар қилади. Қурол, махсус воситани ўз вақтида топшириш чораларини кўради; хизмат олди йўриқномасидан олдин, нарядларга тегишлилиги бўйича қурол ва махсус воситаларни тарқатади ҳамда ҳар смена якуни бўйича уларни қабул қилиб, ҳисоби бўйича раҳбариятга ахборот беради; фуқаролик мудофааси бўйича умумий тайёргарлик ёки махсус тадбирлар эълон қилинган вақтда бевосита раҳбарларга ахборот беради ва шахсий таркибни хабардор қилиш ҳамда йиғиш чораларини кўради; бевосита раҳбарлари кўрсатмаси бўйича шахсий таркиб заҳирасини бошқа объектлар қўриқланишини кучайтириш, мудофаасини таъминлаш учун юборади; қўриқлаш нарядлари билан ҳар соатда алоқада бўлиб, қўриқланаётган объектларда оператив вазият ҳақида маълумотларни йиғади, умумлаштиради ва раҳбарларга ахборот беради; ички ишлар органларининг бошқа навбатчилик қисмлари билан ҳамкорлик қилиб, юқори турувчи идораларнинг навбатчилик қисмлари билан доимий алоқада бўлиб, мавжуд вазият тўғрисида ахборот бериб боради. Шахсий таркиб иштирокида, қўриқланаётган объектларда фавқулодда ҳолатлар содир этилганда ва бошқа ҳолатлар аниқланганда зудлик билан ва ўрнатилган муддатларда юқори турувчи идоралар навбатчилик қисмлари, раҳбарларига ахборот беради; дислокация бўйича нарядларни узлуксиз, марказлаштирилган ҳолда бошқарилишини, уларнинг ўзаро ҳаракатини ва тезкорлигини таъминлайди; отряд (гуруҳ) командирлари ва масъул навбатчилар томонидан постдаги нарядлар хизмати ҳар сменада текширилишини назорат қилади; Қўриқлаш бошқармасидан тушган ҳамма буйруқ, фармойишлар ҳақида батальон командири ёки унинг ўринбосарига ва масъул навбатчига маълумот беради, агар улар йўқ бўлса (тезлик билан қарор қабул қилиш лозим бўлган ҳолларда) барча нарядлар учун бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади; навбатчилик қисмидаги хизмат ҳужжатларини ўрнатилган тартибда юритилиши ва сақланишини таъминлайди; батальон биносида ва ҳудудида ўрнатилган тартиб-қоидага риоя қилинишини, бино ва ҳудуднинг ишончли қўриғи ва мудофаасини таъминлайди ва назорат қилади; тасодифдан касал бўлиб қолганда, бевосита раҳбарига маълумот бериб, унинг кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилади, навбатчиликни тўлиқ топширмагунча мажбуриятларини бажаради. Навбатчи ёрдамчиси - батальон инспектор-навбатчисига бўйсунади ва унинг топшириқларини бажаради. Фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиянинг навбатчилик қисмлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига асосан ташкиллаштиради ва ушбу ҳужжатларга мувофиқ навбатчи ёрдамчиси зиммасига юклатилган барча вазифаларни бажаради. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: шахсий таркиб томонидан қўриқланаётган барча объектлар ва нарядларнинг жойлашув жойини билиб, нарядлар хизматини ташкиллаштириш аҳволи, қўриқдаги объектлардаги вазиятдан хабардор бўлиб боради; доимий равишда батальон навбатчилик қисми хонасида бўлади, инспектор навбатчининг рухсатисиз у ердан чиқмайди; «ташвиш» хабари эълон қилинганда ёки оммавий тадбирлар ўтказиш жараёнида шахсий таркибни йиғиш зарурати туғилганда бу ҳақда нарядларни ва шахсий таркибни хабардор қилади; батальон навбатчилик қисмидаги хизмат ҳужжатларининг ўрнатилган тартибда сақланиши ва юритилишини таъминлайди; керакли топшириқларни батальон бўлинмалари, мансабдор шахсларига ўз вақтида узатилишини таъминлайди; навбатчилик қисмининг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини назорат қилади, ёнғин ўчириш жиҳозларининг соз ҳолда бўлишини кузатиб боради; батальон биноси ва ҳудудини қўриқлаш, мудофаа қилиш, ҳудудга кириб-чиқишни ва ички тартибга риоя этилишини назорат қилиб боради. Тасодифдан касал бўлиб қолганда, навбатчи-инспекторга маълумот беради ва унинг кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилади, навбатчиликни тўлиқ топширгунча мажбуриятларини бажаради. Отряд командири - шахсий таркибнинг тўғридан-тўғри бошлиғи ҳисобланади. Объект (хонадон)ларни ишончли тарзда қўриқлаш бўйича вазифаларни бажарилишини таъминлаш, хизмат фаолиятини ташкил этиш, ажратилган асосий воситалардан самарали фойдаланиш, объектларда маъмурий ҳуқуқбузарликни олдини олиш, шахсий таркиб орасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга ҳамда жамоада маънавий-руҳий ҳолатни барқарорлигига шахсан жавобгардир. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: отряднинг ойлик иш режасини тузади ва фаолиятини ташкиллаштиради; гурухларнинг ойлик иш режаларини тасдиқлайди, бажарилишини ташкиллаштиради ва назорат қилади; куч-воситаларидан тўғри ва самарали фойдаланишни таъминлайди ҳамда отрядда ички тартибга амал килиниши назорат қилади; ходимларни объектларга бириктириш бўйича қўриқлаш бўлинмаси ва батальон раҳбариятига таклифлар киритади ҳамда буйруқ лойиҳасини тайёрлайди; объектларни қўриққа олиш ишларини ташкиллаштиради ва қўриқка олинаётган объектларни Идоралараро комиссияси таркибида ўрганиб чиқади; объектларни қўриқлаш бўйича юритилган хизмат ҳужжатларини тўғри расмийлаштирилиши ва юритилишини ташкиллаштиради; шахсий таркибни хизматга тақсимланишини ташкиллаштиради, ойлик навбатчилик жадвалини тасдиқлайди, хизматга тақсимот китобини тўлдирилишини таъминлайди; ходимлар томонидан белгиланган тартибда қуролни олиш ва топширилишини назорат килади; хизмат олди йўриқномасини ташкиллаштиради, давомат бўйича саф рўйхати тайёрланиши, шахсий таркибни хизматга келишини назорат қилади, экипировка, ташқи кўриниши ва уларни хизматга тайёргарлигини текширади; нарядларнинг вақтида ўзаро смена алмашинувини назорат қилади ва бир кеча-кундуз давомида фаолияти устидан текширувларни ташкиллаштиради; қўриқлаш бўлинмаси раҳбарияти билан биргаликда отряд ихтиёридаги қурол-аслаҳа, техника восита ва анжомлардан тўғри фойдаланиш, ҳар ойда бир маротаба уларнинг ҳолати, сақланиши ва ҳисобини текширади; пинҳона текширувларни ташкиллаштиради ва иштирок этади, нарядлар фаолиятини текшириш натижаларини мунтазам равишда мухокама этилишини таъминлайди; қўриқдаги объект маъмуриятига нарядларга хизмат олиб бориш учун шароитлар яратиш ва объектнинг техник мустаҳкамлигини яхшилаш борасида такдимномалар киритади; хизмат итларидан фойдаланишни ташкил этиб, уларни сақланиши ва хўжалик идораси билан шартнома тузилиши, ходимларга бириктириш ва муддати бўйича ветеринар кўригидан ўтказилишини таъминлайди; қўриқдаги объектлар хавфсизлигини таъминлаш, уларда бўладиган фавқулодда вазиятларни (ҳужум, табиий ва техноген авариялар) бартараф этишда объект маъмурияти ва ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликни ташкиллаштиради; ходимлар орасида ўқув машғулотлари ва тарбиявий ишлар ўтказилишини ташкиллаштиради ҳамда гуруҳ-бўлинма бўғинидаги ходимларнинг фаолиятини назорат қилади; шахсий таркибнинг саф тайёргарлигига жавоб беради ва навбати билан меҳнат таътилига чиқишини ташкиллаштиради; ходимлар ўртасида фавқулодда ҳодисаларни олдини олиш чора-тадбирларини кўради, шахсий ва хизмат автотранспорт воситаларини бошқарадиган ходимлар орасида профилактик тадбирлар олиб боради; шахсий таркиб орасида хизмат интизоми бузилиши ва ходимларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини таҳлил қилиб боради ҳамда тегишли чора-тадбирларни кўради; ижобий кўрсаткичларга эришган ходимларни рағбатлантириш ёки хизмат интизомини бузган ходимларни жазолаш бўйича раҳбариятга таклифлар киритади; кўрсатилган қўриқлаш хизмати учун йиғилган дебитор карзларни ундириш бўйича амалий иш олиб боради. идоравий қўриқлаш бўлинмалари фаолияти белгиланган тартибда назорат (инспекторлик) текширувини амалга оширади; назорат (инспекторлик) текширувини натижаларини умумлаштириш, таҳлил этилишини ва юқори турувчи идораларга маълумот (ҳисобот) беришни, тақдимномалар киритилиши таъминлайди. Унинг йўқлигида вазифасини отряд командири ўринбосари бажаради. Отряд командирининг хизмат бўйича ўринбосари - отряд командирига буйсунади ва шахсий таркибнинг тўғридан-тўғри бошлиғи ҳисобланади. Қўриқдаги объект (хонадон)ларни ишончли тарзда қўриқлаш, ходимлар хизмат фаолиятини ташкил этиш, нарядларни хизмат ўташларини назорат қилиш ва объектларда маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш, иншоотларнинг техник мустаҳкамлигини таъминлашга шахсан жавобгардир. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: отряднинг иш режасини тузишда иштирок этади, бажарилишини ташкиллаштиради ва ижросини назорат қилади; хизмат олди йўриқномасини сифатли ўтказилишига, нарядларнинг ўз вақтида ўзаро смена алмашинуви, улар томонидан хизматни сергак ва ҳушёр тарзда олиб боришига жавоб беради; ходимларни объектларга бириктириш бўйича буйруқ лойиҳасига таклифлар тайёрлайди; гуруҳ командирлари томонидан нарядлар фаолияти текшириб борилишини ташкиллаштиради, назорат қилади, бу борада амалий ва методик ёрдам кўрсатади; объектларни қўриққа олиш ишларини ташкиллаштиради ва қўриқка олинаётган объектларни Идоралараро комиссияси таркибида ўрганиб чиқади; объектларни қўриқлаш бўйича хизмат ҳужжатларини тўғри расмийлаштирилиши ва юритилишини ташкиллаштиради; ойлик навбатчилик жадвали ишлаб чикилишини ташкиллаштиради, хизматга тақсимот китобини тўлдирилишига жавоб беради; ходимлар томонидан белгиланган тартибда қуролни олиш ва топширилишини назорат килади; пинҳона текширувларни ташкиллаштиради ва иштирок этади, текширувлар натижалари бўйича йиғилишга умумлаштирилган маълумот тайёрлайди; қўриқдаги объект маъмуриятига нарядларга хизмат олиб бориш учун шароитлар яратиш ва объектнинг техник мустаҳкамлигини яхшилаш борасида такдимномалар киритади; қўриқдаги объектлар хавфсизлигини таъминлаш, уларда бўладиган фавқулодда вазиятларни (ҳужум, табиий ва техноген авариялар) бартараф этишда объект маъмурияти ва ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорлик ўрнатади; хизмат итларидан фойдаланишни ташкил этиб, уларни сақланиши ва хўжалик идораси билан шартнома тузилиши, ходимларга бириктириш ва муддати бўйича ветеринар кўригидан ўтказилишини таъминлайди; ижобий кўрсаткичларга эришган ходимларни рағбатлантириш ёки хизмат интизомини бузган ходимларни жазолаш бўйича раҳбариятга таклифлар киритади; кўрсатилган қўриқлаш хизмати учун йиғилган дебитор карзларни ундириш бўйича амалий иш олиб боради; идоравий қўриқлаш бўлинмалари фаолияти белгиланган тартибда назорат (инспекторлик) текширувини амалга оширади; назорат (инспекторлик) текширувини натижаларини умумлаштириш, таҳлил этилишини ва юқори турувчи идораларга маълумот (ҳисобот) беришни, тақдимномалар киритилиши таъминлайди. Унинг йўқлигида вазифасини отряд командири ўринбосари бажаради. Отряд командирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари - отряд командирига буйсунади ва шахсий таркибнинг тўғридан-тўғри бошлиғи ҳисобланади. Кадрлар билан ишлаш фаолиятини ташкил этади, ходимларни танлаш, ўрганиш, жой-жойига қўйиш, жамоат ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш, якка тартибдаги тарбиявий ишларни олиб бориш, ходимлар орасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга ҳамда жамоада маънавий-руҳий ҳолатни барқарорлигига шахсан жавобгардир. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: отряднинг иш режасини тузишда иштирок этади, шахсий таркиб билан ишлаш, улар билан ўқув-тарбиявий ишларни ташкил этиш бўйича таклифлар киритади ва бажарилишини таъминлайди; ходимларни объектларга бириктириш бўйича буйруқ лойиҳасига таклиф киритади ва кадрларнинг ҳаракати бўйича ҳужжатларни (тақдимнома, асослари) тайёрлаб расмийлаштирилишини таъминлайди; шахсий таркибнинг маънавий-маърифий билим савиясини ошириш бўйича «Маърифат ва маънавият» машғулотлари ва маданий-маърифий ишларни ҳамда тегишли ҳужжатларни юритилишини ташкиллаштиради; шахсий таркибни хизматга келиб кетиши ва хизматга бўлган муносабатини доимий ўрганиб борилишини ташкиллаштиради; шахсий таркибни касб маҳоратини ошириш учун хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини ўтказилишини ва тегишли ҳужжатларни юритилишини таъминлайди; шахсий таркибнинг меҳнат таътили жадвалларини тузади ва навбати билан меҳнат таътилига чиқишларини ташкиллаштиради; шахсий таркибни навбатдаги ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш ҳужжатларни тайёрланишини ташкиллаштиради; шахсий таркиб орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасида, барча бўғиндаги ходимларни жалб этган ҳолда «Жамоатчилик суд»лари иш фаолиятини ташкиллаштиради; тажрибали ходимлардан мураббийлар заҳирасини яратади ва «Мураббийлик кенгаши»ни иш фаолиятини йўлга қўяди; шахсий таркибнинг хизмат ва ўқ отиш машғулотлари даврида хавфсизлик талабларига риоя этишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш хамда унга катъий амал килинишини назорат қилади; шахсий таркиб томонидан қонунчилик ва хизмат интизомига риоя килиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб борилишини ташкиллаштиради; доимий равишда психологлар билан ҳамкорликда хар бир ходимнинг кайфияти ва аҳлокий-руҳий ҳолатини ўрганиб борилишини назорат қилади; шахсий таркиб билан якка тартибда тарбиявий ишларни олиб бориб уларнинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатган холда, оиласидаги ижтимоий муҳит аҳволини ўрганилишини ташкиллаштиради; офицерлар, сержантлар ва сафдорлар таркиби ходимларига, шахсий таркибни тарбиялаш ва якка тартибдаги тарбиявий ишларини олиб боришда методик ва амалий ёрдам кўрсатади; шахсий таркиб томонидан хизмат интизомини бузганлиги, уларнинг хатти-ҳаракати юзасидан келиб тушган ариза ва шикоятларни атрофлича ўрганиб чиқилиши ва хизмат текшируви ўтказилишини таъминлайди; шахсий таркиб томонидан содир этилган жиноятлар, фавқулодда ҳодисалар ва интизомий жазоланганлар ҳисобини юритади; шахсий таркиб орасида хизмат интизоми бузилиши ва ходимларнинг ахлоқий-руҳий ҳолати тўғрисида бевосита раҳбарларига ахборот беради; шахсий таркиб ўртасида ўрнак кўрсатаётган ходимларни рағбатлантириш ёки хизмат интизомини бузган ходимларни жазолаш учун қўриқлаш бошқармалари раҳбариятига таклифлар киритади. Унинг йўқлигида вазифасини отряд командирининг хизмат бўйича ўринбосари бажаради. Психолог-инспектор - батальон командири ва унинг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосарига бевосита бўйсунади. Шахсий таркибнинг тўғридан-тўғри бошлиғи ҳисобланиб, шахсий таркиб билан ишлаш масъул ходимлар билан биргаликда ходимларнинг руҳий ҳолатини ўрганиш, улар орасида касбий самотопсихик касалликларни олдини олиш, якка тартибдаги тарбиявий ишларнинг олиб борилишига, ходимлар орасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга ҳамда жамоада маънавий-руҳий ҳолатни барқарорлигига шахсан жавобгардир. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: батальон ходимларини мажбурий психологик текширувдан ўтказади ва уларнинг психологик ҳолатини динамик кузатади. Психологик текширув натижаларини йиғма жилдларга тикади, уларда ходимниг психологик портрети, ҳолати ва тавсифи каби маълумотларни жамлайди (ҳар бир гуруҳ ёки отряд учун йиғма жилд юритади); ўз хохиши билан мурожаат этган ходимларга психологик консультация беради ва руҳий ёрдам кўрсатади; батальон раҳбарлар таркиби ва шахсий таркибнинг психологик билимини ошириш мақсадида ички ишлар органларида психологик хизматнинг вазифалари ва мазмунига тааллуқли мавзуларда маърузалар ўқийди; ходимлар орасида содир бўлаётган салбий ҳодисалар, яъни интизом ва қонунбузарликлар, ўз жонига қасд қилиш ҳоллари (суицид), ходимларнинг иш фаолияти давомида юзага келадиган қийинчиликлар ва хатоликларнинг сабабларини ўрганиб, уларнинг олдини олиш бўйича раҳбариятга таклифлар киритади; ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан махсус индивидуал-психологик тадбирлар ўтказади; шахсий таркибни мажбурий диагностика натижасига кўра, салбий тавсифланадиган ходимларни зарур ҳолларда «хавф гуруҳи»га киритиш ва кузатиш, зурур ҳолларда ИИБ тиббиёт муассасаси психиатр кўригига юбориш учун раҳбариятга таклифлар киритади; Миллий гвардия хизматига янгитдан қабул килинган ходимларни хизмат фаолиятига психологик мослашишига (адаптациясига) кўмаклашади; батальонларда илиқ психологик муҳитни яратиш мақсадида ходимлар билан турли тренинглар, ўқув-амалий семинарлар ва бошқа тадбирларни ўтказади; фавқулодда вазиятларда ўзини бошқара олиш, психологик барқарорликни шаклантириш, касбий муҳим ҳусусиятларини ривожлантириш юзасидан маълумотларни тўплаш, ходимлар учун ўқув семинарлар ташкил этади; шахсий таркиб орасида ҳулқ-атворни аутоагрессив кўринишларини профилактика қилади; илмий амалий конференциялар, ўқув жараёнларда иштирок этади. Хизмат бўйича катта инспектор (инспектор) - қўриқлаш бўлинмаси бошлиғининг хизмат бўйича ўринбосарига буйсунади ва шахсий таркибнинг тўғридан-тўғри бошлиғи ҳисобланади. Қўриқдаги объект (хонадон)ларни ишончли тарзда қўриқлаш, хизмат ва пост ҳужжатларини юритилиши, нарядлар хизмат ўташларини назорат қилиш ва объектларда маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, техник мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича йиғма жилдлар ва тақдимномаларни юритилишига шахсан жавобгардир. 35. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: қўриқдаги ва қўриққа олинаётган объектлар бўйича назорат-кузатув йиғма жилдларнинг тўлиқ юритилиши ва жамланишини амалга оширади; ходимларни объектларга бириктириш бўйича буйруқ лойиҳасига таклифлар тайёрлайди; объектларни қўриққа олиш ишларини ташкиллаштиради ва қўриқка олинаётган объектларни Идоралараро комиссияси таркибида ўрганиб чиқади; объектларни қўриқлаш бўйича юритилган хизмат ҳужжатларини тўғри расмийлаштирилиши ва юритилишини ташкиллаштиради; шахсий таркибни хизмат ва жанговор тайёргарлигини ошириш мақсадида отряд командирлари билан ҳамкорликда шахсий таркибни хизмат олди йўриқномаларида объектларни қўриқлашни ташкиллаштириш юзасидан машғулотлар мавзусини ишлаб чиқади. нарядлар билан ўтказиладиган хизмат олди йўриқномаларида ходимларга бериладиган назарий топшириқларнинг мавзуларини ишлаб чиқади ва раҳбариятга тақдим этади; нарядларнинг вақтида ўзаро смена алмашинувини назорат қилади ва бир кеча-кундуз давомида нарядлар фаолияти устидан текширувларни ташкиллаштиради; гуруҳ командирлари томонидан нарядлар фаолиятини текшириб борилишини ташкиллаштиради, назорат қилади, бу борада амалий ва методик ёрдам кўрсатади; гуруҳ командирлари томонидан ойлик навбатчилик жадвали ишлаб чикилиши ва хизматга тақсимот китобини тўлдирилишини доимий равишда ўрганиб чиқиб, натижалари юзасидан раҳбариятга ахборот беради; пинхона текширувларни ташкиллаштиради ва иштирок этади, текширувлар натижалари бўйича йиғилишга умумлаштирилган маълумот тайёрлайди; қўриқдаги объект маъмуриятига нарядларга хизмат олиб бориш учун шароитлар яратиш ва объектнинг техник мустахкамлигини яхшилаш борасида такдимномалар киритади; отряд командирлари билан ҳамкорликда амалдаги объектларни қўриқлаш ва хизматни ташкиллаштириш буйича меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида қўшимча машғулотларни ташкиллаштиради; идоравий қўриқлаш бўлинмалари фаолияти белгиланган тартибда назорат (инспекторлик) текширувини амалга оширади; назорат (инспекторлик) текширувини натижаларини умумлаштириш, таҳлил этилишини ва юқори турувчи идораларга маълумот (ҳисобот) беришни, тақдимномалар киритилиши таъминлайди. Унинг йўқлигида вазифасини хизмат бўйича инспектор бажаради. 36. Кадрлар билан ишлаш бўйича катта инспектор (инспектор) - қўриқлаш бўлинмаси бошлиғи (саф бўлинмаси командири)нинг шахсий таркиб бўйича ўринбосарига буйсунади. Кадрлар билан ишлаш фаолиятини ташкил этади, жамоат ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш, ходимларнинг маънавий билим савиясини ошириш ва хизмат-жанговар тайёргарлигини таъминлашга шахсан жавобгардир.37. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: шахсий таркиб билан ўқув-тарбиявий ишларни ташкиллаштиради ва бажаради; таклифлар асосида ходимларни объектларга бириктириш бўйича буйруқ лойиҳасини ва ходимларнинг ҳаракати бўйича ҳужжатларни (тақдимнома, асослар) тайёрлайди ва расмийлаштиради; архив хонаси бўлган ҳолда, ходимларнинг харакатдаги шахсий ҳужжатлар йиғма жилдлари билан ишлайди, уни белгиланган тартибда сақланиши ва ҳисобга олинишини, тегишли ҳужжатларни юритилишини таъминлайди (хизмат вазифасига қўшимча мажбуриятлар киритилади); шахсий таркибнинг маънавий-маърифий билим савиясини ошириш бўйича «Маърифат ва маънавият» машғулотлари ва маданий-маърифий ишлари бўйича тегишли ҳужжатларни юритади; шахсий таркибнинг касб маҳоратини ошириш учун хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлик машғулотларни ўтказади ва тегишли ҳужжатларни юритади; шахсий таркибни навбатдаги ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш учун уларни тайёргарлик кўришига амалий ёрдам беради; шахсий таркиб томонидан қонунчилик ва хизмат интизомига риоя килиш юзасидан тушунтириш ишларини ҳамда улар билан якка тартибда тарбиявий ишларни олиб боради; психологлар билан ҳамкорликда ҳар бир ходимнинг кайфияти ва аҳлокий-руҳий ҳолатини ўрганиб боради; сержантлар ва кичик сержантлар таркибига, шахсий таркибни тарбиялаш ва якка тартибдаги тарбиявий ишларида олиб боришда методик ва амалий ёрдам кўрсатади; шахсий таркиб томонидан хизмат интизомини бузганлиги, уларнинг хатти-ҳаракати юзасидан келиб тушган ариза ва шикоятларни атрофлича ўрганиб чиқади ҳамда хизмат текширувини ўтказади; шахсий таркиб томонидан содир этилган жиноятлар, фавқулодда ҳодисалар ва интизомий жазоланганлар ҳисобини юритади; шахсий таркиб орасида хизмат интизоми бузилиши ва ходимларнинг ахлоқий-руҳий ҳолати тўғрисида раҳбариятга вақтида ахборот беради. Унинг йўқлигида вазифасини отряд командири ўринбосари бажаради. 38. Махсус-техника бўйича катта муҳандис-инспектор (инспектор-муҳандис) - қўриқлаш бўлинмаси бошлиғи (алоҳида саф бўлинмаси командири)нинг техника бўйича ўринбосарига буйсунади, шахсий таркибнинг тўғридан-тўғри ва муҳандислик-техник ходимларнинг бевосита бошлиғи ҳисобланади. Қўриқдаги объектларни қўриқлаш-ёнғин сигнализация воситалари билан жиҳозлаш, ТҚМ (ТҚП)лари сиғимларидан самарали фойдаланиш, қўриқлаш-ёнғин сигнализация воситаларидан тўғри фойдаланиш, техник-муҳандислик таркиби ходимлари фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилишга шахсан жавобгардир. 39. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: техника алоқа воситалари мухандиси қўриқлаш бўлими (саф бўлинмаси) ҳисобидаги барча алоқа ва махсус техника воситаларнинг самарали ишлашини назорат қилиб туради; шахсий таркибга объектлардаги қўриқлаш-хавфсизлик техника воситалари ва ташвишгоҳларнинг ишлаш фаолиятини ўқитиб, ўргатиб боради; алоқа ва техника воситаларининг ишлашини мунтазам равишда текшириб, уларни таъмирлаш, сақланиши ва улардан тўғри фойдаланишни назорат қилиб туради ҳамда ҳисоботини юритади; шахсий таркиб хизматда фойдаланаётган алоқа ва техника воситаларини бузилиш сабабларини ўрганади, уларни самарали ишлашини тахлил қилиб туради, алоқа воситаларини яхши ишлаши бўйича изланишлар олиб боради; алоқа ва махсус техника воситаларини ўз вақтида таъмирлаб турилиши ва уларга махсус хизмат кўрсатиш жадвалини ишлаб чиқади ва назорат қилади; хизмат ва жанговор тайёргарлик ўқув машғулотларида қатнашиб, уларни алоқа ва махсус техника воситаларидан фойдаланиш бўйича ўқитиб боради ва синов олади; қўриқдаги бўлган объектларни техник мустаҳкамлиги ва ташвишгоҳларни қай даражада ишлашини мунтазам равишда текшириб, уларни таъмирлаб туради; постлардаги алоқа воситалари ва ташвишгоҳларни текшириб, ҳудудий қўриқлаш тизимлари ва объект мухандислари билан ҳамкорликда техника воситаларини самарали ва намунали ишлаш йўлида изланишлар олиб боради. идоравий қўриқлаш бўлинмалари фаолияти белгиланган тартибда назорат (инспекторлик) текширувини амалга оширади; назорат (инспекторлик) текширувини натижаларини умумлаштириш, таҳлил этилишини ва юқори турувчи идораларга маълумот (ҳисобот) беришни, тақдимномалар киритилиши таъминлайди. Унинг йўқлигида, вазифасини батальоннинг хизмат бўйича катта инспектори бажаради. 40. Гуруҳ командири (ўринбосари) - отряд командирига буйсунади ва шахсий таркибнинг тўғридан-тўғри бошлиғи ҳисобланади. Объект (хонадон)ларни ишончли тарзда қўриқлаш бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш, хизмат фаолиятини ташкил этиш, нарядлар хизмат ўташини назорат қилиш, объектларда маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шахсий таркиб орасида ўқув-тарбиявий ишларни олиб боришга ҳамда жамоада маънавий-руҳий ҳолатни барқарорлигига шахсан жавобгардир. 41. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: хизмат олди йўриқномасини сифатли ўтказилишига, нарядларнинг ўз вақтида ўзаро смена алмашинуви, улар томонидан хизматнинг сергак ва ҳушёр тарзда олиб борилишига жавоб беради; объектларни қўриқлаш бўйича хизмат хужжатларини тўғри юритилишини, ходимларни хизматга тушиш жадвалларини ишлаб чиқишини таъминлайди, хизматга тақсимлаш китобини тўлдиради ва раҳбариятга тасдиқлатиш учун тақдим этади; қўриқлаш нарядлари фаолиятини текшириб боради ва назорат қилади; қўриқдаги объектда нарядларни хизмат олиб бориш учун шароитлар яратиб, объектнинг техник мустаҳкамлигини яхшилаш борасида таклифлар киритади; ходимларнинг хизматга чиқиши, смена ва ойлик иш фаолиятларини таҳлил қилади, умумлаштиради ва холисона хизмат табелини расмийлаштиради; қўл остидаги ходимларнинг қонунчилик, хизмат интизомига риоя қилишини назорат қилади ва таҳлилини олиб боради; хизмат-жанговар, жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш ва «Маърифат ва маънавият» дарсларини ўтказиш борасида ўқув машғулотларида қўл остидаги ходимларнинг иштирокини таъминлайди ва қатнашади; ходимларнинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатган ҳолда, якка тартибда тарбиявий ишларни олиб боради, уларнинг оиласидаги муҳит, аҳволи ва улар ўртасидаги муносабатларини ўрганиб боради; доимий равишда психологлар билан ҳамкорликда хар бир ходимнинг кайфияти ва аҳлокий-рухий ҳолатини ўрганиб боради; қўл остидаги ходимларнинг хизмат интизомини бузганлиги, шунингдек уларнинг ҳатти-ҳаракати юзасидан келиб тушган ариза ва шикоятлар бўйича отряд раҳбариятига ахборот беради ва «Жамоатчилик суд»ларида кўриб чиқиш бўйича таклиф киритади; идоравий қўриқлаш бўлинмалари фаолияти белгиланган тартибда назорат (инспекторлик) текширувини амалга оширишда иштирок этади; назорат (инспекторлик) текширувини натижаларини умумлаштириш, таҳлил этилишини таъминлайди ва бошлиқларига маълумот (ҳисобот) беради. Унинг йўқлигида, вазифасини бажариш гуруҳ командирларидан бирига ёки бўлинма командирига юклатилади. 42. Батальон (отряд) старшинаси - батальон (отряд) командирига бўйсунади, штаб ҳудудидаги ички тартибнинг бевосита ташкилотчиси бўлиб, асосий воситалардан мақсадли равишда фойдаланиш, моддий-техника таъминоти ишларини ташкиллаштириш, олиб бориш ва ҳисобот ҳужжатларини юритилишига жавобгар ҳисобланади. 43. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: ходимларнинг хизматни ўташ қоидаларига риоя қилиши, батальон (отряд)да хизмат интизоми ва ички тартибни сақланиши, техника ва бошқа мулкнинг сақланиши учун жавоб беради; хизмат-жанговар тайёргарлик, «Маърифат ва маънавият» машғулотларини барча ўқув жиҳозлари билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлайди; олинган қўлланма, ўқув дарсликларнинг сақланиши ва ҳисоб-китоби, уларни ўз вақтида фойдаланишга берилишини ташкил этади ва уларни гуруҳларда сақланишини назорат қилади; ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, хизмат муддати, эгаллаган лавозими ва моддий жавобгарлиги бўйича маълумотларга эга бўлади; ходимларнинг ташқи кўринишига эътибор қаратиб, хизмат кийими ва пойафзалларни вақтида тарқатади, тегишли хизмат анжомлари билан таъминлаганлигини назорат қилади; қабул килинаётган моддий воситаларни ўз вақтида олади ва кўздан кечирган ҳолда уларнинг жой-жойдалиги, тўғри эксплуатацияси ва ўз вақтида таъмирлашга жўнатилиши устидан қатъий назорат килиб туради; ҳисобдаги транспорт воситалари, уларга ёқилғи-мой маҳсулотларини ҳаражати, ҳисобини тўғрилиги ва моддий бойлик учун жавобгар шахслар фаолиятини назорат қилиб боради; ташкилий равишда ҳаракатдаги ва ҳаракатда бўлмаган буюм, аслаҳа, анжомларни қисман ва умумий таъмирлаш ишларини олиб боради ҳамда бино ва хизмат хоналарида гигиена холатига риоя этилиши назорат қилади; ҳисоб-китоб дафтарини қўриқлаш бошқармаси (бўлими)нинг молия-иқтисод ва моддий-техника таъминоти бўлимлари ҳисоб-китоб дафтарлари билан ҳар ой якунида солиштиради ва белгиланган ҳисоб-китоб, ҳисоботни юритади; ўт ўчириш воситаларининг тўғри сақланиши ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан назорат қилиб туради; барча хизмат хоналарининг, саф бўлинмаси ҳудудининг озода ва тартибли сақланишини ташкил этишга раҳбарлик килади. 44. Гуруҳ командири ёрдамчиси-бўлинма командири (бўлинма командири)нинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: кунлик хизмат олди йўриқномасини сифатли ўтказилиши, нарядларнинг вақтида ўзаро смена алмашинуви, улар томонидан хизматнинг сергак ва ҳушёр тарзда ўталишига жавоб беради; объектларни қўриқлаш бўйича хизмат ҳужжатларини тўғри юритилиши ва нарядлар фаолиятини текшириб боради ва назорат қилади; отряд (гуруҳ) командирига объектларда нарядлар хизмат олиб бориш учун шароитлар яратиб ва техник мустаҳкамлигини яхшилаш борасида таклифлар киритади; постни топшириш ва қабул қилиш жараёнида биргаликда пост ҳудудидаги муҳандислик-қўриқлаш техника воситалари созлиги, пломбаланган ёки муҳрланган хоналарнинг бутлигини кўздан кечириб чиқади, хизмат хужжатларини қабул қилиб олади хамда натижалари бўйича бевосита раҳбарларига ахборот беради; объект ва постнинг хусусияти, муҳандислик-қўриқлаш техника воситаларидан фойдаланишни хамда объектнинг заиф жойларини (ертўла, хоналар, лифт қудуғи ва бошқалар) билиши шарт; тасдиқланган кириб-чиқиш йўриқномасига кўра, белгиланган рухсатномаларга асосан ишчи-хизматчи ва фуқароларнинг кириб-чиқишини ҳамда ўрнатилган тартибда моддий-товар бойликларнинг назорат-ўтказиш пунктларидан ўтказилишини таъминлайди; смена якунида тўпланган рухсатномалар китобларга қайд қилиш ва объектнинг масъул ходимига топширади; ходимларнинг хизматга чиқиши, смена ва ойлик иш фаолиятларини таҳлил килиш, умумлаштириш ва хизмат табелини расмийлаштиришда гуруҳ командирига ёрдам беради; ходимларнинг қонунчиликка ва хизмат интизомига риоя қилишини назорат қилади; хизмат-жанговар, сиёсий-ижтимоий, жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш ва «Маърифат ва маънавият» дарсларини ўтказиш борасида ўқув машғулотларида ходимларнинг иштирокини таъминлайди ва қатнашади; ходимларнинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатган холда, якка тартибда тарбиявий ишларни олиб боради, уларнинг оиласидаги муҳит, аҳволи ва муносабатларини ўрганади; ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, хизмат муддати, эгаллаган лавозими, шахсий сифатлари, оилавий аҳволини ўрганиб боради ва уларга ғамхўрлик килади; ҳар бир ходимнинг кайфияти ва ахлокий-рухий холатини ўрганади ва натижалари бўйича раҳбарларига ахборот беради; ходимларнинг хизмат интизомини бузганлиги, уларнинг хатти-ҳаракати юзасидан келиб тушган ариза ва шикоятлар бўйича гуруҳ командирига ахборот беради ва «Жамоатчилик суди»ларида кўриб чиқиш бўйича таклиф киритади; ходимлар томонидан содир этилган жиноятлар, воқеалар ва интизомий ноўрин хатти-ҳаракатлари ҳисобини юритади. идоравий қўриқлаш бўлинмалари фаолияти белгиланган тартибда назорат (инспекторлик) текширувини амалга оширишда иштирок этади; назорат (инспекторлик) текширувини натижаларини умумлаштириш, таҳлил этилишини таъминлайди ва бошлиқларига маълумот (ҳисобот) беради. 45. Қўриқлаш кичик инспектори - қўриқлаш саф бўлинмаси командирининг хизмат бўйича ўринбосарига ва катта инспекторига буйсунади ҳамда ҳарбийлаштирилган қўриқлаш, қоровуллар таркибининг тўғридан-тўғри бошлиғи ҳисобланади. Қўриқдаги объектларни ишончли тарзда қўриқлаш, хизмат ва пост ҳужжатларини юритилиши, нарядлар хизматини ташкил этиш, назорат қилиш ва объектларда маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, техник мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича йиғма жилдлар ва тақдимномаларни юритилишига шахсан жавобгардир. 46. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: қўриқдаги ва қўриққа олинаётган объектлар бўйича назорат-кузатув йиғма жилдларнинг тўлиқ юритилиши ва жамланишини амалга оширади; ходимларни объектларга бириктириш бўйича буйруқ лойиҳасига таклифлар тайёрлайди; объектларни қўриққа олиш ишларини ташкиллаштиради ва қўриқка олинаётган объектларни Идоралараро комиссияси таркибида ўрганиб чиқади; объектларни қўриқлаш бўйича юритилган хизмат ҳужжатларини тўғри расмийлаштирилиши ва юритилишини ташкиллаштиради; нарядлар билан ўтказиладиган хизмат олди йўриқномаларида ходимларга бериладиган назарий топшириқларнинг мавзуларини ишлаб чиқади ва раҳбариятга тақдим этади; нарядларнинг вақтида ўзаро смена алмашинувини назорат қилади ва бир кеча-кундуз давомида нарядлар фаолияти устидан текширувларни ташкиллаштиради; хизматга тақсимот китобини тўлдирилишини доимий равишда ўрганиб чиқиб, натижалари юзасидан раҳбариятга ахборот беради; пинхона текширувларни ташкиллаштиради ва иштирок этади, текширувлар натижалари бўйича йиғилишга умумлаштирилган маълумот тайёрлайди; қўриқдаги объект маъмуриятига нарядларга хизмат олиб бориш учун шароитлар яратиш ва объектнинг техник мустахкамлигини яхшилаш борасида такдимномалар киритади; объект ишчи-хизматчилари орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ишлари бўйича ва қўриқланаётган объект маъмурияти билан объектни қўриққа топшириш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини юритиш; қоровуллар таркиби билан объектларни қўриқлаш ва хизматни ташкиллаштириш буйича меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида қўшимча машғулотларни ташкиллаштиради; идоравий қўриқлаш бўлинмалари фаолияти белгиланган тартибда назорат (инспекторлик) текширувини амалга оширади; қўриқланаётган объектлар маъмуриятига ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масаласида ташкилий ва методик ёрдамлар кўрсатади; Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ва идоравий қўриқлаш хизмати билан ҳамкорликда объектларда ҳуқуқбузарликларни келиб чиқишига сабаб бўлувчи шарт-шароитларни аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўриш; назорат (инспекторлик) текширувини натижаларини умумлаштириш, таҳлил этилишини ва юқори турувчи идораларга маълумот (ҳисобот) беришни, тақдимномалар киритилиши таъминлайди. Унинг йўқлигида вазифасини хизмат бўйича катта инспектор бажаради. 47. Катта иш юритувчи – қўриқлаш саф бўлинмаси командирига, унинг йўқлигида унинг ўринбосарига ёки батальон командирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосарига бўйсунади. Хизмат фаолияти юзасидан ўзига маълум бўлган хизмат ва давлат сирларини, олинаётган ҳужжат ва ёзишмаларнинг мазмуни, тегишлилиги сақланиши учун жавобгар ҳисобланади. 48. Унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: иш юритишни амалдаги меъёрий ҳужжатлар, йўриқномаларга тўлиқ амалга қилган ҳолда амалга оширади; хизмат ҳужжатлари, ёзишмаларни ташиш жараёнида уларни ўз вақтида олиш, етказиб бериш ва сақлашни таъминлайди; келиб тушаётган ҳужжатлар ёзишмаларни ўрнатилган тартибда рўйхатга олади ва улар бўйича ўз вақтида батальон командири (бўлим, бўлинма бошлиғи)га ахборот беради; ҳужжатларни йиғмажилдларга тикилишини амалга оширади; ҳужжатларни тегишли раҳбарлар, ходимларга ижро учун тақдим этади, ижродаги ҳужжатларга тегишли меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ назорат варақалари юритади, картотекани шакллантиради, ижро муддатларини назорат қилиб боради ва ҳужжатлар ижро этилиб, тегишли раҳбарлар томонидан назоратдан олингач, уларни назоратдан ечилишини амалга оширади; ҳар йили бир марта сақланиши лозим бўлган ҳужжатлар номенклатураларини тузади; архив йиғмажилдларининг ҳисобини юритади, уларнинг сақланиш тартиби ва муддати учун жавобгар ҳисобланади, сақланиш муддати тугаган йиғмажилдларни ўрнатилган тартибда, комиссия таркибида, далолатнома асосида йўқ қилинишини ташкиллаштиради; ходимларнинг иш ва бошқа дафтарларининг ҳисобини юритади, мавжуд муҳрлар, штампларнинг сақланишини таъминлайди, ҳар чоракда уларнинг мавжудлигини йўқламадан ўтказади; сақланишда бўлган номенклатура йиғмажилдлари, мавжуд буйруқларни ходимларга вақтинча фойдаланиш учун беради ва уларнинг ўз вақтида қайтарилишини назорат қилади; маҳфий иш юритишга тегишли рухсатномаси бўлган батальон (бўлим, бўлинма)да тегишли меъёрий ҳужжатлар талабларига қатъий амал қилган ҳолда, тегишли комиссиялар билан ҳамкорликда махфийлик тартибига амал қилинишини назорат қилади. Download 252.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling