2-Мавзу. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
2 Мавзу Асосий макроиктисодий курсаткичлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИНИ,ЯИМ
Iф = Iдеф * Iини Саноат ишлаб чиқарувчилар баҳо индекси истеъмол нархлари индекси сингари ҳисобланади. Лекин бозор саватига саноат маҳсулотларигина киритилиб улар улгуржи баҳоларда ҳисобланади. Қисқача хулосалар Мамлакатнинг макроиқтисодий ҳолати кўрсаткичлар тизими орқали баҳоланади. Макроиқтисодий таҳлилда ЯИМ, ЯМД, СИМ, СМД, ШД, ШТД, ЯМТД, С ,S, ИНИ,ЯИМ дефлятори каби кўрсаткичларданфойдаланилади. ЯИМ - мамлакат резидентлари томонидан маълум муддат давомида ишлаб чиқарилган пировард товарлар ва хизматлар бозор баҳоларининнг умумий йиғиндисидан иборат. ЯИМни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш, якуний истеъмол ва тақсимот усулари мавжуд бўлиб, улардан дастлабки икки тури кенг қўлланилади. ЯИМни ҳисоблашда бир қийматни икки қайта ҳисоблашга йўл қўймаслик учун уни қўшилган қийматлар йиғиндиси кўринишида ҳисобланади. Бу усул ЯИМни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усули дейилади. ЯИМни харажатлар кўринишида тўрт гуруҳдаги харажатлар - истеъмол, инвестиция, давлат хариди ва соф экспорт харажатлари йиғиндиси орқали ҳисобланади. Ҳар учала усулда ҳисобланган ЯИМ кўрсаткичи ҳажми статистик хатолар истисно этилганда ўзаро тенг бўлади. Миллий ҳисобчилик тизимининг барча кўрсаткичларини ҳисоблашнинг услубий базаси битта бўлгани учун уларни ўзаро таққослаш имкони мавжуд. Макроиқтисодий таҳлилда ЯИМ кўрсаткичи билан биргаЯМд кўрсаткичидан ҳам фойдаланилади. ЯМД - мамлакат резидентлари томонидан, мамлакатда ва мамлакат ташқарисида, ишлаб чиқаришда иштирок этиш ва мулкдан олган бошланғич даромадлари йиғиндисидир. Соддалик учун ЯИМ ялпи ишлаб чиқариш, ЯМД эса ялпи даромад деб ҳам юритилади. Номинал ЯИМ якуний товарлар ва хизматлар ҳажмини жорий нархларда, реал ЯИМ эса доимий нархларда баҳолайди. Шундай қилиб, реал ЯММ ҳажми фақатгина ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши билан ошади, номинал ЯММ эса товар ва хизматлар баҳо даражасининг ўсиши натижасида ҳам ошиши мумкин. Миллий ишлаб чиқариш ва даромад ҳажмининг реал ўзгаришини аниқлаш учун баҳолар индексларидан: ЯИМ дефлятори ва ИНИ кўрсаткичларидан фойдаланилади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling