2-mavzu. Balandlik o‘lchagichlar «Навигация»
Download 103.93 Kb.
|
2-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йўл чизиғи
- Абсолют баландлик
- Расм.56.
- Пеленг ёки азимут
- Расм.58.
2-mavzu. Balandlik o‘lchagichlar «Навигация» лотинча сўз бўлиб «денгизда сузиш» маъносини англатади. Ҳаво кемасини ҳавфсиз учишини таъминлаш, маълум вақтда фазонинг керакли нуқтасига олиб чиқиш каби ишлар навигацион жиҳозлар ёрдамида бажарилади. Хозирги кунга келиб навигация харакатдаги объектларни (сув кемаси, ҳаво кемаси, космик кема) бошқариш усулларини ўргатади. Ҳаво кемаларини бошқаришда навигациянинг асосий вазифаси учувчи аппаратни ҳавфсиз ҳайдаш ва белгиланган вақтда кўрсатилган траектория бўйича фазонинг маълум нуқтасига олиб чиқишдир. Бу масалани ечишда ҳаво кемасининг харакат параметрларининг – оний қийматини ўлчаш, учаётган ҳаво кемаси жойини берилган координаталар тизимида аниқлаш, агар бу параметрлар учиш режасида кўрсатилаётган қийматларидан бошқача бўлса экипаж аъзоларига учиш режимини ўзгартирувчи кўрсатмалар бериш лозим бўлади. Бу ишлар радионавигацион жиҳозлар ёрдамида бажарилади. Шу сабабдан учувчи аппаратларни радиожиҳозлар ёрдамида бошқариш радионавигация деб аталади. Радионавигацияни қўллашда қўйидаги тушунчалар; йўл чизиғи, маршрут, ҳаво кема жойи, учиш баландлиги, ҳаво кема курси, мўлжалнинг курс бурчаги, пеленг, ҳаводаги тезлик, йўл тезлиги, оғиш бурчаги, йўл бурчаги, учиш вақти кабилардан фойдаланилади. Йўл чизиғи – ҳаво кемаси харакат траекториясининг ер юзасига тушурилган чизиғидир. Маршрут – берилган йўл чизигининг картага тушурилган кўриниши бўлади. Самолёт жойи – ер юзасидаги нуқта бўлиб, самолёт оғирлик марказининг ердаги проекциясидир. Самолет жойи маълум геоцентрик координата (геосферик, ортодромик, декарт, поляр) тизимининг координаталари билан аниқланади. Масалан, самолет жойи поляр координаталар тизимида узоқлик, азимут ва жой бурчаги каби координаталар билан аниқланади. Учиш баландлиги – ҳаво кемасидан ер юзигача вертикал бўйича масофа бўлади, самолёт бошқаришда учиш баландлигининг абсолют, нисбий ва ҳақиқий баландлик тушунчалари ишлатилади (расм.56). Абсолют баландлик – вертикал бўйича самолёт пастки қисмидан денгиз ва океан юзасигача масофага айтилади. Нисбий баландлик – вертикал бўйича самолёт пастки қисмидан бирламчи хисобланган юзачагача бўлган масофадир. Бу юзача баландлик ёки чуқурлик жойларида бўлиши мумкин яъни у ерларда қурилган аэродромлар эътиборга олинади.
Ҳақиқий баландлик – бу ҳаво кемаси пастки қисмидан вертикал бўйича ернинг энг яқин юзасигача бўлган масофадир. Ҳаво кема курси – горизонтал текисликдаги самолет оғирлик марказидан ўтказилган меридианнинг шимолий йўналиши билан ҳаво кемаси бўйлама чизиғи орасидаги соат стрелкаси йўналиши бўйича ўлчанган бурчак бўлади (расм.57). Расм.57. Самолетнинг учиш курси. СИ – меридианнинг шимолий йўналиши; СМ – магнит меридианнинг шимолий йўналиши; СК – компас кўрсаткич йўналиши; ΔК – компас девиацияси; КК – компас курси; МК – магнит курси; ХК – ҳақиқий курс. Самолёт учиш курси қандайдир ориентирга нисбатан бўлиши мумкин. Бунда мўлжалнинг курс бурчаги тушунчаси киритилади. Агар ердаги радиостанцияга нисбатан бўлса радиостанциянинг курс бурчаги ва самолёт пеленги номли тушунчалар ишлатилади. Пеленг ёки азимут горизонтал текисликда самолет оғиш маркази меридианининг шимолий йўналиши билан мўлжал йўналиши орасидаги бурчак бўлади. Самолет пеленги параметри ҳам мўлжалга нисбатан ишлатилади. Самолет пеленги горизонтал текисликда ердаги навигацион нуқта орқали ўтадаган меридианнинг шимолий йўналиши билан самолет йўналиши орасидаги бурчак бўлади (расм.58). Расм.58. Радиостанциянинг курс бурчаги ва самолет пеленги. Йўл тезлиги – самолетнинг ер юзасига нисбатан тезлигидир (расм.59). Расм.59 Самолетнинг учиш йўл тезлиги. Самолет ҳавода харакат қилган лиги учун йўл тезлигини аниқлашда ҳавонинг ҳам ерга нисбатан харакатини ҳисобга олиш керак. Шунинг учун самолётнинг йўл тезлиги ҳаводаги тезлик билан (самолётнинг фазога нисбатан харакат тезлиги) шамол тезлиги вектор йиғиндисидан ташкил топган бўлади. = + Ҳаводаги тезлик йўналиши одатда самолет бўйлама чизиғи яъни ҳаво кема курсига мос келади. Ҳаводаги тезлик деб самолётнинг ҳаволи муҳитдаги учиш тезлигига айтилади. Оғиш бурчаги горизонтал тексликда ҳаводаги тезлик вектори йўналиши билан йўл тезлиги йўналиш вектори орасидаги бурчак бўлиб, у мусбат ва манфий бўлиши мумкин. Мусбат оғиш бурчаги самолет бўйлама ўқидан ўнг томондаги ҳолат учун бўлади ва аксинча. Йўл бурчаги деб ҳаво кема оғирлик маркази меридианининг шимолий йўналиши билан йўл тезлиги вектори йўналиши орасидаги бурчакга айтилади. Бу тушунчалар радионавигацион параметрлар бўлиб, уларни ўлчаш ва ўзгартириш ишлари радионавигацион қурилма ва тизимларда бажарилади. Бунда ўлчаниши керак бўлган параметр (йўналиш, масофа, тезлик ва б.) электромагнит тўлқиннинг ёки амплитудаси билан, ёки частотаси билан, ёки фазаси билан, ёки тўлқин тарқалиш вақти билан функционал боғланган бўлади. Шунинг учун электромагнит тўлқинлар параметрларини ўлчаш билан навигацион хабарлар аниқланади. Download 103.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling