2-мавзу. Бухгалтерия баланси, унинг тузилиши ва мазмуни Режа


Download 469 Kb.
bet4/6
Sana24.03.2023
Hajmi469 Kb.
#1292532
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Sadullayev Sanjar Buxgalteriya

Меҳнат буюмлари маҳсулот тайёрланадиган бошланғич материалдан иборат. Уларга хом ашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ва тугаланмаган ишлаб чиқаришлар киради. Шу гуруҳга ёрдамчи материаллар ва ёқилғилар ҳам киради. Барча меҳнат воситаларининг умумийлиги шундан иборатки, улар фақат биргина ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилиниб, ўзларининг қийматини тайёрланаётган маҳсулот танархига бутунлай ўтказади.
Хом ашё ва асосий материаллар деб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг асосини ташкил қилувчи меҳнат буюмларига айтилади. Масалан, машинасозлик заводида асосий материаллар сифатида машиналарнинг эҳтиёт қисмлари тайёрланадиган металнинг ҳар хил турлари(пўлат, чўян ва бошқалар) хизмат қилади. Хом ашё деганда ҳисоб амалиётида асосий материаллар (руда, пахта, қанд лавлагиси ва бошқалар) тушунилади.
Ёрдамчи материаллар, асосийлардан фарқли ўлароқ, тайёрланаётган маҳсулотнинг асосини ташкил қилмай, фақат унинг юзага келишида қатнашади. Бунда улар меҳнат воситаларининг нормал ишлаши учун асосий материалларга қўшиш (бириктириш) йўли билан уларга сифат ўзгаришларини киритиш учун (бўёқлар, лаклар, елимлар), ёки меҳнат жараёнига хизмат қилиш учун - биноларни ёритиш, меҳнат шароитларининг керакли санитария ва гигиенасини таъминлаб туриш учун (электротехникавий материаллар, совун, қипиқ ва шу кабилар) ишлатилади.
Ёқилғи, ўз мохиятига кўра ёрдамчи материалларнинг бир туридир, ёрдамчи материаллар сингари, улар ёки меҳнат воситалари тамонидан истеъмол қилинади (энергетик ёқилғи) ёки асосий материалларга қўшилади (технологик ёқилғи), меҳнат жараёнига хизмат қилиш учун ишлатилади (иситиш учун ишлатиладиган ёқилғи). Ҳисобда ёқилги ёрдамчи материаллар таркибидан алоҳида гуруҳларга ажратилган. Ёрдамчи материалларнинг кўпчилик қисми сингари, ёқилғининг хусусияти шундан иборатки, у ўзининг натура шаклида янги маҳсулотнинг таркибига кирмайди. Лекин сарфланган ёқилғининг қиймати, ёрдамчи материалларнинг қийматига ўхшаб, ишлаб чиқариш чиқимлари сифатида бутунлай шу маҳсулотнинг таннархига киритилади.
Ярим тайёр маҳсулотлар, баъзи бир ишлов босқичларини ўтган, лекин ҳали тайёр маҳсулотга айланмаган меҳнат буюмларидан иборат. Уларнинг хусусияти шундан иборатки, гарчи улар мазкур босқичдаги (маълум цех ёки маълум участкадаги) барча ишлов операцияланини ўтган бўлсалар ҳам, лекин ишлов ёки йиғиш учун навбатдаги босқич (навбатдагти цехга, участкага) йўналтиришиши керак бўлади. Масалан, ярим тайёр маҳсулотларга машинасозлик заводининг тайёрловчи цехи томонидан ишлаб чиқарилган, лекин шу заводнинг қайта ишлаш цехида ишланиши давом этадиган деталлар киради. Бир цехда ишловдан ўтгандан кейин, ярим тайёр маҳсулотлар одатда омборга топширилади, кейинчалик омборлардан, уларга бўлган эҳтиёжга қараб, навбатдаги цехга ишлов ёки йиғиш учун келиб тушади.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш бевосита ишловда (иш жойларида) жойлашган меҳнат буюмларидан иборат. Шундай қилиб, улар ҳам, ярим тайёр маҳсулотларга ўхшаб, баъзибир ишлов босқичларини ўтиши билан ҳали тайёр маҳсулотга айланмаган меҳнат буюмларидан иборат бўлади. Лекин, ярим тайёр маҳсулотлар мазкур цехда барча ишловлардан тўла ўтган бўлса, тугалланмаган ишлаб чиқаришда жойлашган меҳнат буюмлари бу ерда ҳали ишланиши лозим бўлади.
Муомаладаги маблағлар, яъни муомала буюмлари, пул маблағлари, ҳисоб - китобдаги маблағлар (дебиторлик қарзлари) ва хизмат қилувчи маблағлардан иборат.
Муомала буюмлари корхонада ишлаб чиқарилган ва сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулотдан иборат. Жойлашган жойга қараб муомала буюмлари омбордаги тайёр маҳсулот ва ортиб жўнатилган товар (тайёр маҳсулот)га бўлинади. Ортиб жўнатилган товарларни муомала буюмларига қўшилишининг боиси шундаки, харидор унинг учун пул тўлагунга қадар (касса усулисида) улар мазкур корхонанинг мулки ҳисобланди. Ҳисоблаш (начисление) усулидан фойдаланганда харидорларга ортиб жўнатилган маҳсулот уни ишлаб чиқарувчи корхонанинг мулки бўлмай, балки сотиб олувчи корхонанинг мулки ҳисобланади ва тўловнинг йўқлиги дебиторлик қарзнинг юзага келганлигини англатади. Ушбу холда мазкур объект муомала доирасидан ҳисоб-китобдаги маблағларга ўтади.
Муомала соҳасига хизмат қилувчи маблағлар шу соҳада хизмат қиладиган ҳар хил бинолар, асбоб-ускуналар ва инвентарлардан иборат. Бундай маблағларга тайёр маҳсулот омборларининг бинолари, ушбу ишлаб чиқариш корхонасига қарашли савдо иморатлари, шу бино ва иморатлардаги асбоб-ускуналар (тарозилар, совитувчи қурилмалар, токчалар ҳамда шу ерда жойлашган хўжалик инвентарларининг буюмлари - столлар, стуллар, шкафлар ва ҳоказолар) киради.



Download 469 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling