2-мавзу. Бухгалтерия баланси, унинг тузилиши ва мазмуни Режа
-чизма. Маблағлар манбалари таркиби
Download 469 Kb.
|
Sadullayev Sanjar Buxgalteriya
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.4. Бухгалтерия баланси турлари
3-чизма. Маблағлар манбалари таркиби.
2.3. Хўжалик муомалалари таъсирида балансда содир бўладиган ўзгаришлар Ҳар доим корхонада турли хилдаги хўжалик операциялари содир бўлади ва корхонанинг фаолияти ушбу операциялардан ташкил топади. Корхона омборига материаллар келиб тушди, улар ишлаб чиқаришга берилди, ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулот қабул қилинди, тайёр маҳсулот харидорларга сотилди ва сотилган маҳсулот учун пул маблағи олинди, яна хомашё материал сотиб олинди, ходимларга иш ҳақи тўланди, олинган фойдадан солиқ, йиғим ва тўловлар тўланди. Бу операциялар ишлаб чиқариш циклини ташкил қилиб доимо қайтарилиб туради. Ҳар бир хўжалик операцияси мулк таркиби ёки унинг ташкил топиш манбаи ёки бир вақтнинг ўзида ҳам мулкда ҳам унинг ташкил топишида ўзгаришларга олиб келади. Барча хўжалик операциялари бухгалтерия балансига таъсир кўрсатади ва балансда тўрт хилдаги ўзгаришга олиб келади. Ҳисобот даврининг бошида корхона қуйидаги (қисқартирилган) балансга эга.
Биринчи ўзгариш. Баланснинг актив қисмида содир бўлиб, хўжалик операцияси натижасида бир модда кўпаяди ва бошқа бир модда шу суммага камаяйиши деб тушунилади. Баланснинг умумий суммаси ўзгармайди. Мисол: ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи бериш учун ҳисоб-китоб счётидан кассага 50 000 минг сўм пул олиб келинди. Касса счёти 50 000 минг сўмга кўпайиши, ҳисоб-китоб счёти эса 50 000 минг сўмга камайишини акс эттирилади. Биринчи операциядан кейин баланс қуйидаги кўринишга эга бўлади.
Иккинчи ўзгариш. Баланснинг пассив қисмидаги моддаларда содир бўлиб, хўжалик операцияси натижасида бир модданинг кўпайиши ва бошқа бир модданинг шу суммага камайиши тушунилади. Баланснинг умумий суммаси ўзгармайди. Мисол: тақсимланмаган фойданинг бир қисми 25 000 минг сўм устав капиталини оширишга йўналтирилди. Тақсимланмаган фойда счёти 25 000 минг сўмга камайиши, устав капитали счёти эса 25 000 минг сўмга кўпайишини акс эттирилади. Иккинчи операциядан кейин баланс қуйидаги кўринишга эга бўлади.
Учинчи ўзгариш. Баланснинг актив ва пассив қисмларида содир бўлиб, хўжалик операцияси натижасида баланснинг актив қисмидаги бир модданинг кўпайиши ва баланснинг пассив қисмидаги бошқа бир модданинг шу суммага кўпайиши билан баланснинг умумий суммаси ҳам шу суммага кўпаяди. Мисол: мол етказиб берувчилардан 35 000 минг сўмга хом-ашё материаллар олинди, лекин пули тўланмади. Баланснинг актив қисмидаги хомашё материаллар счёти 35 000 минг сўмга кўпайди, пассив қисмидаги мол етказиб берувчиларга тўланадиган счётлар ҳам 35 000 минг сўмга кўпайди. Учинчи операциядан кейин баланс қуйидаги кўринишга эга бўлади. (минг сўм)
Тўртинчи ўзгариш. Баланснинг актив ва пассив қисмларида содир бўлиб, хўжалик операцияси натижасида баланснинг актив қисмидаги бир модда ва пассив қисмида бошқа бир модда шу суммага камаяди, баланснинг умумий суммаси ҳам шу суммага камаяди. Мисол: ҳисоб-китоб счётидан мол етказиб берувчиларга олинган хом-ашё материаллар учун 600 000 минг сўм тўланди. Баланснинг актив қисмидаги ҳисоб-китоб счёти 600 000 минг сўмга камайди, пассив қисмидаги тўланадиган счётлар ҳам 600 000 минг сўмга камайди. Тўртинчи операциядан кейин баланс қуйидаги кўринишга эга бўлади.
2.4. Бухгалтерия баланси турлари Бухгалтерия баланси қуйидаги белгиларига қараб таснифланади:
Download 469 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling