ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ
(15-СОН БҲМС) «БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ»НИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 20 мартда 1226-сон
билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги
Қонуни
ва
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли
қарори
билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги тўғрисидаги
Низомга
мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (15-сон
БҲМС) «Бухгалтерия баланси»
иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан
ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 12 март,
45-сон
Ўзбекистон Республикаси
молия вазирининг 2003 йил 12 мартдаги
45-сон
Буйруғи
билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ 15-СОН БҲМС
«БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ»
Мазкур
Бухгалтерия
ҳисоби
миллий
стандарти
(БҲМС)
Ўзбекистон
Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги
Қонунига
асосан ишлаб чиқилди ҳамда
Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий
тартибга солиш элементи
ҳисобланади.
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур стандартнинг мақсади
бухгалтерия балансида активлар, ўз сармояси ва
мажбуриятларнинг моҳияти ва тақдим этилишини белгилаш ҳисобланади. Стандарт молиявий
ҳисоботнинг таркибий қисми сифатида бухгалтерия балансини топшириш чоғида
ошкор
қилинадиган ахборотга қўйиладиган талабларни ўз ичига олади. Ушбу талаблар бошқа
стандартларда мавжуд бўлган ҳамда бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос муаммоларини қамраб
оладиган ошкор қилиш талабларига мувофиқ тўлдирилиши мумкин.
2. Бухгалтерия баланси молиявий ҳисоботнинг таркибий қисмларидан бири
ҳисобланади, хўжалик юритувчи субъектнинг мулкий ва молиявий аҳволи ҳақидаги
ахборотни тўплайди ҳамда ошкор қилади.
3. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан (бюджет
ташкилотлари,
банклар ва
бошқа кредит ташкилотлари бундан мустасно) бухгалтерия балансини тайёрлаш ва ошкор
қилиш жараёнида мазкур стандарт талаблари бажарилиши лозим.