Ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (15-сон бҳМС) «бухгалтерия баланси»ни тасдиқлаш ҳАҚида


-§. ЎЗ САРМОЯСИ (ЎЗ САРМОЯСИ МАНБАЛАРИ)


Download 254.21 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana15.02.2023
Hajmi254.21 Kb.
#1200666
1   2   3   4   5
Bog'liq
BHMS15

6-§. ЎЗ САРМОЯСИ (ЎЗ САРМОЯСИ МАНБАЛАРИ) 
18. «Хусусий сармоя» бўлимида устав сармояси, қўшилган сармоя, захира сармоя, 
сотиб олинган ўз акциялари, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), мақсадли тушумлар 
ҳамда бўлғуси харажатлар ва тўловлар захиралари ошкор қилиниши керак. 
7-§. МАЖБУРИЯТЛАР 
19. «Мажбуриятлар» бўлимида узоқ муддатли ва жорий мажбуриятлар бўйича 
ахборотлар алоҳида ошкор этилиши лозим. 
20. Узоқ муддатли мажбуриятлар бўйича етказиб берувчилар ва пудратчиларга узоқ 
муддатли қарзлар, алоҳида бўлинмаларга узоқ муддатли қарзлар, шуъба ва тобе хўжалик 
жамиятларига узоқ муддатли қарзлар, муддати кечиктирилган узоқ муддатли даромадлар
солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати кечиктирилган мажбуриятлар, бошқа узоқ 
муддатли кечиктирилган мажбуриятлар, харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар, 
узоқ муддатли банк кредитлари, узоқ муддатли қарзлар ва бошқа узоқ муддатли кредиторлик 
қарзлари суммалари кўрсатилиши керак. 
Фоиз ставкалари умумлашуви, шартнома мажбуриятларини қоплаш шартлари
қоплаш навбатлилиги, муомала шартларини умумлаштириш ҳамда мукофот ва дисконт 
суммалари бухгалтерия баланси қисмида тушунтириш хатида кўрсатилиши лозим. 
21. Жорий мажбуриятлар бўйича етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарзлар, 
алоҳида бўлинмаларга қарзлар, шуъба ва тобе хўжалик жамиятларига қарзлар, муддати 
кечиктирилган даромадлар, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати кечиктирилган 
мажбуриятлар, бошқа муддати кечиктирилган мажбуриятлар, олинган бўнаклар, бюджетга 
тўловлар бўйича қарзлар, суғуртага оид қарзлар, давлат мақсадли жамғармаларидан 
тўловларга оид қарзлар, таъсисчилардан қарзлар, меҳнатга ҳақ тўлашга оид қарзлар, қисқа 
муддатли банк кредитлари, қисқа муддатли қарзлар, узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий 
қисми ва бошқа кредиторлик қарзлари суммалари ошкор қилинади. 


22. Агар корхона кредит битимига биноан узоқ муддатлилиги асосида 
мажбуриятларни қайта молиялашни назарда тутаётган бўлса, узоқ муддатли 
мажбуриятларнинг жорий улуши жорий мажбуриятлардан чиқариб ташланади. Бундай ҳолда 
мажбуриятлар суммаси ва қайта молиялаш шартлари ошкор этилиши керак. 

Download 254.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling