Ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (15-сон бҳМС) «бухгалтерия баланси»ни тасдиқлаш ҳАҚида


-§. АХБОРОТНИ ОШКОР ҚИЛИШНИНГ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ


Download 254.21 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana15.02.2023
Hajmi254.21 Kb.
#1200666
1   2   3   4   5
Bog'liq
BHMS15

2-§. АХБОРОТНИ ОШКОР ҚИЛИШНИНГ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ 
4. Бухгалтерия балансидаги барча ахборот тўғри ошкор қилиниши ва 
фойдаланувчиларга тушунарли бўлиши керак. Зарур ҳолларда бухгалтерия балансига 
киритиладиган моддалар уларни тушунтириб берадиган ахборотлар билан тўлдирилади. 


5. Бухгалтерия балансининг манзил қисмида хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобот 
санаси, номи, тармоғи, мулк шакли, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва тўлиқ юридик манзили
хўжалик юритувчи субъект эгалигида бўлган органнинг номи, бухгалтерия балансини 
тайёрлаш чоғида фойдаланилган ўлчов бирлиги кўрсатилиши шарт. 
6. Бухгалтерия баланси ҳисобот даври бошидаги ва охиридаги тегишли 
маълумотларни ошкор қилиши керак. 
7. Жорий активлар ва жорий мажбуриятлар моддалари сальдоланмайди. Бухгалтерия 
балансининг айрим моддалари бошқа моддаларга киритилмайди ва улар билан 
сальдоланмайди. 
8. Бухгалтерия балансида узоқ муддатли ва жорий активлар, ўз сармояси, узоқ 
муддатли ва жорий мажбуриятлар ҳамда уларни ошкор қилиш хўжалик юритувчи субъектнинг 
молиявий аҳволини таҳлил қилишда молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун ёрдам бера 
оладиган ахборотдан иборат бўлади. 
9. Бухгалтерия балансида узоқ муддатли ва жорий активлар, хусусий сармоя, узоқ 
муддатли ва жорий мажбуриятларнинг умумий суммаси ошкор қилиниши керак.
10. Узоқ муддатли ва жорий активлар, хусусий сармоя, узоқ муддатли ва жорий 
мажбуриятлар тушунчалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 
26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш 
учун
 концептуал асосда 
(рўйхат рақами 475, 1998 йил 14 август, «Ўзбекистон Республикаси 
вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси», 
1999 йил, 5-сон) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида 1998 йил 26 июлда 17-
07/85-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби 
миллий 
стандарти 
(1-сон БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»да (рўйхат рақами 474, 1998 
йил 14 август, «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг 
меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси», 1999 йил, 5-сон) келтирилган. 

Download 254.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling