Ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (15-сон бҳМС) «бухгалтерия баланси»ни тасдиқлаш ҳАҚида
Download 254.21 Kb. Pdf ko'rish
|
BHMS15
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-§. ЖОРИЙ АКТИВЛАР
3-§. УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР
11. «Узоқ муддатли активлар» бўлимида асосий воситалар ва номоддий активлар қиймати, узоқ муддатли инвестициялар, ўрнатиладиган ускуналар, капитал қўйилмалар, узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва муддати кечиктирилган узоқ муддатли харажатлар суммалари ошкор қилиниши керак. 12. Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар» (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (7-сон БҲМС) «Номоддий активлар»га (рўйхат рақами 1485-сон, 2005 йил 27 июнь) кўра асосий воситалар ва номоддий активлар бошланғич (тиклаш) қиймати, эскириш (амортизация) суммаси, қолдиқ қиймати бўйича ошкор қилиниши лозим. 13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида 1998 йил 25 декабрда 65-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (12-сон БҲМС) «Молиявий инвестициялар ҳисоби»га (рўйхат рақами 596, 1999 йил 16 январь, «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси», 1999 йил, 6-сон) кўра узоқ муддатли инвестициялар қимматли қоғозлар қиймати, шуъба хўжалик жамиятларига инвестициялар, тобе хўжалик жамиятларига инвестициялар, хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга инвестициялар ва бошқа узоқ муддатли инвестициялар суммалари бўйича ошкор қилиниши керак. 5-§. ЖОРИЙ АКТИВЛАР 14. «Жорий активлар» бўлимида товар-моддий захиралар, келгуси даврлар харажатлари, муддати кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми, дебиторлик қарзлари, пул маблағлари, қисқа муддатли молиявий қўйилмалар ва бошқа жорий активлар суммалари ошкор қилиниши керак. 15. Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (4-сон БҲМС) «Товар-моддий захиралар»га (рўйхат рақами 1595, 2006 йил 17 июль) мувофиқ товар- моддий захираларга қуйидаги алоҳида ошкор қилинадиганлар киритилади: а) ишлаб чиқариш жараёнида ёки ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда фойдаланиш учун мўлжалланган хом ашё, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, идиш, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик анжомлари, бошқа материаллар захираларини, парвариш қилинаётган ва бўрдоқига боқиладиган ҳайвонлар, материалларни тайёрлаш ва харид қилиш бўйича харажатлар, материаллар қийматидаги тафовутларни ўз ичига оладиган ишлаб чиқариш захиралари; б) тугалланмаган асосий ишлаб чиқариш, хусусий ишлаб чиқаришдаги ярим тайёр маҳсулотлар, тугалланмаган ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришлар, ишлаб чиқаришдаги бракни ўз ичига оладиган тугалланмаган ишлаб чиқариш; в) тайёр маҳсулот; д) товарлар. 16. Дебиторлик қарзлари бўйича харидор ва буюртмачиларнинг қарзлари, алоҳида бўлинмалар қарзлари, шуъба ва тобе хўжалик жамиятлари қарзлари, ходимларга берилган бўнаклар, етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар, бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари, давлат мақсадли жамғармаларига ва суғурта бўйича бўнак тўловлари, устав сармоясига қўйилмалар бўйича таъсисчиларнинг бўнак тўловлари, бошқа операциялар бўйича ходимлар қарзлари ҳамда бошқа дебиторлар қарзлари суммалари ошкор қилиниши керак. 17. Пул маблағлари бўйича кассадаги нақд пул маблағлари қолдиғи, ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари, валюта счётидаги пул маблағлари ва бошқа пул маблағлари (банкдаги махсус счётлар, пул эквивалентлари, йўлдаги (ўтказиладиган) пул маблағлари) суммалари ошкор қилиниши лозим. Download 254.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling