9-§. БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ ҚИСМИДАГИ ТУШУНТИРИШЛАР
23. Бухгалтерия баланси қисмидаги тушунтиришлар
бухгалтерия балансидан
фойдаланувчиларни амалда корхонанинг мулкий ва молиявий аҳволини баҳолаш учун зарур
бўлган қўшимча маълумотлар билан таъминлаши лозим, уларга шу жумладан:
а) активларга мулк ҳуқуқларидаги чеклашлар;
б) мажбуриятлар бўйича берилган кафолатлар;
в) шартли (кўзда тутилмаган)
активлар ва мажбуриятлар, имкон қадар миқдор
кўринишида;
г) бўлғуси узоқ муддатли инвестицияларни молиялаш учун мўлжалланган маблағлар
киради.
24. Бухгалтерия баланси қисмидаги тушунтириш хати Ўзбекистон
Республикаси
Молия вазирлигида 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон
Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби
миллий стандарти
(1-сон БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва
молиявий ҳисобот» (рўйхат рақами 474, 1998 йил 14 август, «Ўзбекистон Республикаси
вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси»,
1999 йил, 5-сон) талабларига мувофиқ тузилади.