2-мавзу: бухгалтерия ҳисобининг назарий асослари назарий қисм
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
2-Мавзу Фарм. иқтисод (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Ҳисобнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида бажарилиши.
- Натурал ўлчовлар
- Меҳнат ўлчовлари
4. Ҳисобнинг тежамкорлиги. Ушбу талабларга кўра, ҳисоб ишларини
узлуқсиз такомиллаштириш ва соддалаштириш, ҳисоб олиб боришнинг замонавий ва арзон усулларини жорий қилишга ҳисобчи ҳодимлари сонини камайтириш йўли билан эришиш мумкин. 5. Ҳисобнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида бажарилиши. Ҳисоб хўжалик жараёнининг ҳамма томонини эгаллаши ва у тўғрида тўлиқ ва ўз вақтида маълумот бериш лозим. Бу талаб ёрдамидагина дорихонанинг хўжалик фаолиятига тўғри рахбарлик қилиш, хўжалик жараёнларнини мукаммал ўрганиш, содир бўлган камчиликларни ўз вақтида аниқлаб, уларни бартараф этиш имкониятларига эга бўлиши мумкин. Бухгалтерия ҳисобининг фарқловчи хусусиятлари унинг хўжалик ҳисоби алоҳида турлари ўртасида марказий ўринни эгаллашини белгилаб берган. Бухгалтерия ҳисоби ахборотининг устуворлиги уни фойдали, аҳамиятли ва ишончли бўлишини белгилайди. Ҳисобнинг ҳар бир тури бир хил хўжалик жараёнини турли вазиятларда кўриб чиқади, бу эса айрим босқичларда унинг фойдаланувчиларини қизиқтирадиган ахборот оқимларининг кесишини истисно қилмайди. Бунга эришиш ҳисобнинг барча турларига хос бўлган ниҳоятда муҳим хусусият, яъни — бир хил ўлчовлардан: натурал, меҳнат ва пул ўлчовларидан фойдаланиш туфайли мумкин бўлди. Натурал ўлчовлар (кг, м, м3, л, дона ва ҳоказо) ҳисобга тақсим этилган бир хил ҳисоб объектининг миқдорий тавсифини очиб беради ва унинг хусусиятларига боғлиқ равишда кўрсатилган бирликларда ахборот олиш учун хизмат қилади. Натурал ўлчовларга хос бўлган умумий шарт — товар-моддий бойликларнинг миқдорий ҳисоби. Улар ёрдамида умумлаштирувчи кўрсаткичларнинг олиниши истисно этилади. Меҳнат ўлчовлари сарфланган иш вақтининг ҳисоби учун мўлжалланган. Уларнинг ўлчов бирлиги бўлиб дақиқа, соат, кунлар ҳисобланади. Улар ёрдамида маҳсулот ишлаб чиқариш меъёрлари, меҳнат унумдорлиги, иш ҳақини ҳисоблаш ва ҳоказолар назорат қилинади. Равшанки, меҳнат ўлчовлари ҳам, натурал ўлчовлар сингари, қўллашнинг қатий белгиланган чегараларига эга. Турли хил ҳисоб объектларини бирлаштириш ва уларни бир ўлчовда ифодалаш имконини берадиган бир хилдаги ва умумлаштирувчи кўрсаткич бўлиб пул ўлчови хизмат қилади. Унинг ўлчов бирлиги бўлиб миллий валюта бирлиги, яъни сўм ҳисобланади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling