2-mavzu: Chet ellarda kasb-hunarga yo’naltirish ishlari


Download 22.71 Kb.
bet1/2
Sana31.01.2024
Hajmi22.71 Kb.
#1832460
  1   2
Bog'liq
2-mavzu Kasbga yo\'llash

2-mavzu: Chet ellarda kasb-hunarga yo’naltirish ishlari.

  • CHet elllarda kasbga yo’naltirish ishlari haqida umumiy ma’lumot. AQSHda kasbga yo’naltirish bo’yicha milliy assotsiatsiya tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar haqida.
  • Markazlar tomonidan o’quvchilarning kasbga moyilliklarini aniqlash, ularning iqtidorlilik – intellektual salohiyatlarini o’rganish. liderlik – yetakchilik, tashkilotchilik qobiliyatlarini aniqlash ishlari.
  • Kasb tanlashda, kasbga yo’llashda, kasbga qayta tayyorlashda oilaning roli. Kasbiy maslahat xonalar. Turli treninglar o’tkazish.

АҚШда мажбурий таълим 16 ёшгача қатъий амал қилинади. Шуниси диккатга сазоворки, АҚШ мактабларининг битирувчи синф ўкувчиларидан ташқари барча ўқувчилар таътиллар пайтида асосан иш билан банд буладилар. АҚШ мактабларида ўқув йили 180 кун. Бир соат дарс 45 -50 минут.

Бошланғич мактаб

Бошланғич мактабларнинг асосий вазифаси 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларга тўлақонли билим бериш, уларнинг умуминсоний ахлоқий хислатларига эга бўлиб шаклланишини таъминлашдан иборатдир.

Америка мактабларида ўкув , тарбия ишлари билан боғлиқ масалаларни тўлалигича ҳар бир штат ўзига мустақил белгилаб олиш ҳуқуқига эга , шу боисдан бошланғич мактабларда ўкув давомийлиги штатларда турлича белгиланган. Яъни бошланғич таълим 4, 5, 6, 8 йиллик бўлиши мумкин.

Ўрта мактаб

АҚШ да тўлақонли ўрта мактаб сирасига 10, 11, 12 - синфлар киради. Бинобарин, 7, 8, 9 - синфларда аксарият ҳолда қуйи ўрта мактаб деб ҳам юритилади.

Куйи ўрта мактаб курсини муваффақиятли ўтаганлар юқори босқичга - тўлақонли ўрта мактабга қабул қилинадилар.

Америкалик ёшларнинг кўпчилиги ўрта мактабларни тугатгач, тегишли диплом ва маҳсус курсларни битирганликларини исботловчи ҳужжатлар оладилар.


АҚШ ўрта мактаблари ўқувчиларга тўрт йўналишда ҳунар бериб борадилар
Қишлоқ хўжалик касблари таълими
Бизнес таълими
Савдо ва саноат таълими
Қурилиш таълими
АҚШда ҳар бир ўқувчига фанлар бўйича олган билимлари жамланган аттестациялар берилади. Коллежларда ўқиш истагида ҳужжат топширган ўқувчилар юқори ўрта мактабнинг сўнгги икки йили билимлари ҳажмида тест синовларидан ўтказилади. Ўғил-қизларнинг танлаган касбига лаёқати ва қобилияти ҳам аниқланади

Download 22.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling