2-мавзу. Дарсдан ташқари машғулотлар
Download 17.93 Kb.
|
02-мавзу. Дарсдан ташқари машғулотлар
Кеча ва конкурслар
Кеча ва конкурслар ўқувчилар билан ишлашда муҳим аҳамиятга эга. Ўқувчиларда ҳар хил конкурслар қизиқиш уиғотади. Информатика бўйича конкурс сифатида “Нима?, Қаерда?, Қачон?”, “Компьютер ўйини мусобақаси” ўйинларини ташкил қилиш зарур. Олимпиада Информатика бўйича олимпиада бошқа фанлардаги каби фақат дарслардан ташқари тадбирлар комплексининг охирги этапи бўлса, унинг фойдаси бор. Агар олимпиада ўтилган мавзуларини қайтармаса, улар ўқувчиларни қизиқтира олмайди. Олимпиада бутун йил якуни бўлиб қолмай, ўтилганларни ривожлантиришга яхши имконият яратади. Ўз олдига информатика бўйича олимпиадада қатнашиш мақсадини қўйиб, ўқувчи информатика бўйича олимпиада масалаларини ечишга тўгаракга катта хохиш билан боради. Олимпиаданинг тарбия вазифалари ҳам бор: уюшқоқликка, интизомликка, иродани мустаҳкамлашга ва алоҳида ўқув жараёнида ўзини текширишга ўргатади. Информатика бўйича олимпиада пайдо бўлгандан бери 2 турда ўтказилади; назарий ва амалий. Вазифалар ёшидан қатъий назар ҳамма қатнашчилар учун бир хил бўлади. Назарий турда масалаларнинг алгоритими ва дастурлаш тилларидан бирида (Бейсик, Паскал, Си) дастур ёзилади. Биринчи турнинг энг яхши масала ечганларнинг иши ЭҲМга киритилади. Амалий турда ўқувчилардан масала ечиминининг барча этапларини, бошланиши то дастурлаш учун тил танлаш, ЭҲМда натижа олишигача бўлган жараённи бажариш талаб этилади. Download 17.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling