2-мавзу. Эконометрик моделларнинг ахборот таъминоти


Иқтисодий таҳлил ва иқтисодий-статистик моделлаштиришни қўллашда ҳар доим ноаниқлик элементлари мавжуд бўлади


Download 279.08 Kb.
bet2/6
Sana19.01.2023
Hajmi279.08 Kb.
#1102601
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 мавзу Эконометрик моделларнинг ахборот таъминоти

Иқтисодий таҳлил ва иқтисодий-статистик моделлаштиришни қўллашда ҳар доим ноаниқлик элементлари мавжуд бўлади.

Иқтисодий-статистик моделаштиришни ноаниқ бўлишлигининг сабаблари қуйидаги ҳолларда содир бўлиши мумкин:

1. Ахборотли - ахборотнинг хатолиги, унинг кўрсаткичлари, омиллар ва объектлар мажмуининг ноаниқлиги.

2. Таркибий - аниқланмаган хилма-хилликларнинг мавжудлиги.

3. Моделли - кўрсаткичлар ва далиллар ўртасида боғланиш шаклларидан нотўғри фойдаланиш.

Эконометрик моделларни тузишда муҳим босқичларидан бири моделда қатнашадиган омиллар ва кўрсаткичларни танлашдир. Кўп ҳолларда ўрганилаётган кўрсаткичларга жуда кўп омиллар таъсир этмоқда. Шу жумладан, уларнинг ҳаммаси моделда қатнашиши мумкин эмас ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас.

Эконометрик моделларни тузишда муҳим босқичларидан бири моделда қатнашадиган омиллар ва кўрсаткичларни танлашдир. Кўп ҳолларда ўрганилаётган кўрсаткичларга жуда кўп омиллар таъсир этмоқда. Шу жумладан, уларнинг ҳаммаси моделда қатнашиши мумкин эмас ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас.

Агар биринчи гуруҳга сони бўйича кўп бўлмаган, лекиннинг ўзгаришига кучли таъсир қилган омиллар кирса, ушбу эконометрик модел аҳамиятли деб ҳисобланади. Бундан ташқари, қолган омиллардан кўпроқ сони 2 чи гуруҳга ва камроқ сони 3 чи гуруҳга киргани мақсадга мувофиқдир.

Кўрсаткичлар ва омилларни тўлиқ қатор сифатида қуйидагича тасвирлаш мумкин:

…,,…,

 Биринчи омиллар гуруҳи бу моделга киритиладиган ўзгарувчилар

Иккинчи омиллар гуруҳи …,)– моделда қатнашмайди, лекин улардан ҳар бири тадқиқотчи томонидан кузатилаётган статистик жамланмада у ёки бу қийматларда назорат қилинади

Учинчи омиллар гуруҳи,…,) – тасодифий ўзгарувчилар, улар тадқиқотчи томонидан назорат қилинмайди, лекиннинг ўзгаришига таъсир этмоқда.

  •  

2. Боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ўзгарувчиларни танлаш  

Ҳодисалар орасидаги ўзаро боғланишларни ўрганиш эконометрика фанининг муҳим вазифасидир. Бу жараёнда икки хил белгилар ёки кўрсаткичлар иштирок этади, бири эркли ўзгарувчилар, иккинчиси эрксиз ўзгарувчилар ҳисобланади. Биринчи тоифадаги белгилар бошқаларига таъсир этади, уларнинг ўзгаришига сабабчи бўлади. шунинг учун улар омил белгилар деб юритилади, иккинчи тоифадагилар эса натижавий белгилар дейилади.


Download 279.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling