Якка ҳужайраларни ҳужайралар суспензиясидан, ўсимлик тўқималаридан, масалан, барг мезофилидан ферментлар ёрдамида мацерация қилинганидан сўнг, алоҳида протопластлардан эса ҳужайра девори тиклангандан сўнг ажратилади. - Якка ҳужайраларни ҳужайралар суспензиясидан, ўсимлик тўқималаридан, масалан, барг мезофилидан ферментлар ёрдамида мацерация қилинганидан сўнг, алоҳида протопластлардан эса ҳужайра девори тиклангандан сўнг ажратилади.
- Шунингдек, баъзида суспензион культурани 15-30 мин. колбада тиндириб қўйиш орқали ҳам бир ҳужайрали фракцияларини олиш мумкин. Бунда йирик аргегатлар колба тагига чўкади, чўкма устидаги фракция фақат якка ҳужайралар ва майда агрегатлардан иборат бўлади. Агар бу усул орқали якка ҳужайралар фракциясини олиш имконияти бўлмаса, у ҳолда мацерацияловчи ферментлар ёрдамида сахароза градиентида центрифугалаш ёки филтрдан (нейлон ёки металл филтр) ўтказиш орқали олинади.
Якка ҳужайраларни клонлаш бир оз қийин. Чунки каллус тўқималари ўсадиган шароитда якка ҳужайралар бўлинмайди. Шунинг учун якка ҳужайраларнинг мажбурий бўлинишини амалга оширувчи махсус усуллар яратилган бўлиб, 1960 йилда Жонсон томонидан таклиф этилган «энага» усули шулар жумласидандир. Бу усулда якка ҳужайралар бўлинишини стимулловчи «энага» вазифасини алоҳида ҳужайралардан филтр қоғози ёрдамида ажратиб қўйилган каллус тўқималари бўлаклари бажаради. «энага» иштирокида алоҳида ҳужайралар бўлинади ва ҳужайранинг индивидуал колонияси – клонни ҳосил қилади. - Якка ҳужайраларни клонлаш бир оз қийин. Чунки каллус тўқималари ўсадиган шароитда якка ҳужайралар бўлинмайди. Шунинг учун якка ҳужайраларнинг мажбурий бўлинишини амалга оширувчи махсус усуллар яратилган бўлиб, 1960 йилда Жонсон томонидан таклиф этилган «энага» усули шулар жумласидандир. Бу усулда якка ҳужайралар бўлинишини стимулловчи «энага» вазифасини алоҳида ҳужайралардан филтр қоғози ёрдамида ажратиб қўйилган каллус тўқималари бўлаклари бажаради. «энага» иштирокида алоҳида ҳужайралар бўлинади ва ҳужайранинг индивидуал колонияси – клонни ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |