2-мавзу: грунтларнинг физик хоссалари режа: Умумий маълумотлар


Грунтлар физикавий хоссаларининг ҳосилавий кўрсаткичлари


Download 27.19 Kb.
bet2/4
Sana15.12.2022
Hajmi27.19 Kb.
#1008268
1   2   3   4
Bog'liq
2 мавзу Грунтларнинг физикавий хоссалари 1

3.3. Грунтлар физикавий хоссаларининг ҳосилавий кўрсаткичлари
Қаттиқ заррачалар массаси мс нинг бўзилмаган тузилишли намуна ҳажми Vs+Vo нисбати грунт скелетининг зичлигини билдиради. (2.2)-ифодадан Vs+Vo=( ms+m)/. Ушбу ҳолда грунт скелетининг зичлиги:
d = ms(Vs + V0) = ms/msс(1 + m/ms) = /(1 + ). (2.4)
Грунтдаги ғоваклар ҳажмининг намуна ҳажмига нисбати грунтнинг ғоваклиги дейилади. 2.1-расмдаги шартли схемага кўра:
n = V0 / (Vs + V0) = [ (Vs + V0) - Vs] / (Vs + V0).
(2.1)- ва (2.4)-ифодалардан: Vs = ms / s ; Vs+V0 = ms / d .
Ҳажмларнинг ушбу кўринишларини инобатга олиб, грунт ғоваклигининг s ва d ларга боғлиқ ҳолда аниқланадиган қуйидаги ифодасини келтириб чиқариш мумкин:
n= (s -d)/s . (2.5)
Намунадаги қаттиқ заррачаларнинг солиштирма ҳажми қуйидаги нисбат бўйича аниқланади:
m = Vs/(Vs + V0 ) ёки м = d/s . (2.6)
(2.5- ва (2.6) - ифодалардан n + m = 1 эканлигиҳам келиб чиқади.
Грунт ғоваклигининг намунадаги қаттиқ заррачалар солиштирма ҳажмига нисбати грунтнинг ғоваклик коеффициенти деб аталади:
е = n/m ёки е = (s -d)/ d . (2.7)
Грунтнинг тўла намланиши (максимал намлиги) ғовакларнинг сувга тўла тўйинган ҳолатини баҳолайди:
е = n /(m s) ёки е = е /s , (2.8)
бу ерда =1000 кг/м3 – сувнинг зичлиги.
Грунтнинг сувга тўйинганлиги бўйича ҳолатини баҳолашда намланиш даражаси деб аталадиган кўрсаткич ишлатилади. Намланиш даражаси табиий намликнинг тўла намланишга бўлган нисбати бўйича ўрнатилади:
Sr = /е = s/(е). (2.9)
Намланиш даражасининг қиймати 0 дан (грунтларнинг қуруқ ҳолатида) 1гача (грунт сувга тўла тўйинганда) ўзгариши мумкин. Бу кўрсаткич 0 дан 0,5 гача бўлса - грунт кам намланган; 0,5 дан 0,8 гача бўлса – намланган, 0,8 дан 1 гача бўлса – грунт сувга тўйинган деб қаралади.

Download 27.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling