2-мавзу: грунтларнинг физик хоссалари режа: Умумий маълумотлар
Грунтнинг сувга тўла тўйинган ҳолатдаги зичлиги
Download 27.19 Kb.
|
2 мавзу Грунтларнинг физикавий хоссалари 1
Грунтнинг сувга тўла тўйинган ҳолатдаги зичлиги қуйидаги ифода бўйича аниқланади:
t =d + n . (2.10) Лойиҳалаш ишларида кўпинча грунт таркибий қисмларининг ёки тузилиш ҳолатларининг солиштирма оғирликлари ишлатилади. Бу кўрсаткичлар мос равишдаги зичликларни эркин тушиш тезланиши g=9,81 м/с2 га кўпайтириб аниқланади. Ушбу маълум қоидага кўра: грунтнинг солиштирма оғирлиги = g; қаттиқ заррачаларининг солиштирма оғирлиги s= gs; скелетининг солиштирма оғирлиги d = gd; грунтнинг сувга тўла тўйинган ҳолдаги солиштирма оғирлиги t= gt; сувнинг солиштирма оғирлиги = g . Сувга тўла тўйинган грунтларнинг ҳолатини баҳолашда, грунт скелетининг сувдаги муаллақ ҳолатига мос келадиган солиштирма оғирлиги, Архимед қонунига кўра қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: d,ef = t - (2.11) (2.11)-ифодани шунингдек, қуйидаги кўринишларда ҳам ёзиш мумкин: d,ef = (s - ) / (1+е) ёки d,ef = (s - ) / (1-n) (2.12) Сочилувчан грунтларнинг ҳолатини баҳолашда қуйидаги формула бўйича аниқланадиган ва грунтнинг зичланиш коеффициенти деб аталадиган кўрсаткич ҳам ишлатилади: Id = (еmax - е) / (еmах - еmin) (2.13) бунда еmах, еmin – грунтнинг сочилган ва зичланган ҳолатига мос келадиган энг юқори ва энг кам ғоваклик коеффициентлари; е-грунтинг табиий ҳолатидаги ғоваклик коеффициенти. Зичланиш коеффициентининг миқдорига боғлиқ ҳолда сочилувчан грунтларнинг қуйидаги уч хил ҳолати бир-биридан фарқланади: ғовак ҳолатдаги грунтлар -------------------- 0 Id 0,33 ўртача зичликдаги грунтлар -------------------- 0,33 Id 0,67 зич ҳолатдаги грунтлар ---------------------- 0,67 Id 1 Грунтларнинг зичланиш даражаси уларнинг намлигига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқдир. Ўзгармас (стандарт) зичловчи таъсирларда грунт скелети зичлигининг энг катта қийматига эга бўлиш имкониятини берадиган намланиш грунтнинг оптимал намлиги дейилади. Бу кўрсаткичнинг қийматлари ҳар бир грунт тури учун тажрибалар ёрдамида ўрнатилади. Оптимал намликнинг қийматлари майда заррачали ва чангсимон қумларда 8...14 %; қумоқ тупроқда 9...20 %; соғ тупроқларда 12...20 %; гил тупроқларда эса 16...30 % оралиқларда ўзгаради. Download 27.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling