2-мавзу. Ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар ваунинг қондирилиши


Download 342.61 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi342.61 Kb.
#1563867
1   2   3   4
Bog'liq
2-Маъруза (5)

Жамоавий овқатланиш ижтимоий меҳнат тақсимоти натижасида, ишлаб чиқаришни ижтимоийлашиши, ҳаётда ҳар хил тармоқларни вужудга келиши натижасида, бундай хизмат турига объектив эҳтиёжларни туғилиши сабабли алоҳида хизмат соҳаси сифатида келиб чиққан. Унинг умумий тус олиши бозор иқтисодиёти муносабатлари шаклланишини бошланғич даврларига тўғри келади. Ушбу даврдан бошланиб умумий (жамоавий) овқатланиш иқтисодиётнинг тармоғи сифатида шакллана бошлаган.

Оммавий овқатланиш тарихан товар айрибошлаш жараёнини бир тури сифатида қаралиб келинган, хозир ҳам у савдо соҳаси каби товар айрибошлаш жараёнининг таркибий қисми ҳисобланади. Лекин, оммавий овқатланиш соҳасидаги жараён савдодан тубдан фарқ қилади. Ушбу фарқлар улар бажарадиган ижтимоий-иқтисодий ва техник-технологик функциялардан келиб чиқади.

Умумий овқатланишнинг яна бир хусусияти у нафақат савдодан, балки у ишлаб чиқаришдан ҳам фарқланади.

Умумий овқатланишнинг яна бир хусусияти у нафақат савдодан, балки у ишлаб чиқаришдан ҳам фарқланади.

Савдодан ва ишлаб чиқаришдан (озиқ-овқат саноати) фарқли умумий овқатланиш соҳаси қуйидаги ижтимоий-иқтисодий, ташкилий – иқтисодий ва техник-технологик функцияларни бажаради. Унинг айрим функциялари савдога, айримлари эса ишлаб чиқаришга мос келади ва улардан фарқланадиган функцияларни ҳам бажаради.

Умумий овқатланиш соҳаси такрор ишлаб чиқариш жараёнини барча фазаларида иштирок этади.


Ишлаб чиқариш
Умумий овқатланиш корхона (шаҳобча)лари ишлаб чиқариш фазасида озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш (ишлаб чиқариш) функциясини бажаради.
Тақсимот
Уларни тақсимот функцияси ахолини пулсиз ёки имтиёзли овқатлар билан таъминлаш жараёнида намоён бўлади. Уларга шифохоналар; боғчалар; санаториялар; интернатлар; дам олиш уйлари; қуролли кучлар соҳасида; айрим хўжалик субъектларида (бепул овқат тарқатиш ишлатилса); ишсизларни овқат билан таъминлашда (чет эл амалиётида мавжуд)
Айрибошлаш жараёнида умумий овқатланиш соҳаси биринчидан, товар айрибошлаш шакли сифатида олди – сотди жараёнида иштирок этади ва товарлар қийматини айрибошлаш функциясини бажаради;
иккинчидан, иқтисодиёт тармоғи сифатида товарларни ишлаб чиқаришдан истеъмолчиларга етказиш функциясини бажаради.
Истеъмол фазасида иштироки тайёр овқатларни ишлаб чиқариш жойларида истеъмол қилинишини таъминлаш функциясини бажаришда намоён бўлади.

Download 342.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling