2-мавзу. Ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар ваунинг қондирилиши


Download 342.61 Kb.
bet1/4
Sana18.06.2023
Hajmi342.61 Kb.
#1563867
  1   2   3   4
Bog'liq
2-Маъруза (5)


2
РЕЖА:
1. ОММАВИЙ ОВҚАТЛАНИШ СОҲАСИНИНГ МОХИЯТИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Жамиятда бутун жонзотнинг тириклиги, улар организми талаб қилган озуқаларни истеъмол қилиш билан таъминланади. Инсон яралгандан тортиб унинг биринчи эҳтиёжи озиқ-овқат бўлиб, у бор имкониятини табиатда мавжуд озиқаларни топишга ва уларни истеъмол қилишга йўналтирган.
Озиқани топиш, уни истеъмолга тайёрлаш инсоният тараққиётидаги бирламчи ишлаб чиқариш жараёни бўлиб, уни асосида иқтисодий муносабатлар шакллана бошлаган. Ушбу жараённи бошланғич даври ибтидо жамиятида* озуқаларни жамоа бўлиб топиш, тайёрлаш ва истеъмол қилишдан бошланган. Аста -секин тараққиёт озиқ -овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва истеъмол қилишни индивидуаллашишига олиб келган ва оилавий, уй (хужра) шароитда озиқ-овқатларни тайёрлаш ва истеъмол қилишга олиб келган. Уларни топиш ва тақсимлаш эса жамоатчилик асосида бажарилган.

Тараққиётни кейинги босқичларида жамоавий овқатланишга эҳтиёж туғилган. Умумий овқатланиш махсус тармоқга айланиш жараёни бошланган. Шундай қилиб овқатланиш жараёни ижтимоий меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқаришни ижтимоийлашиши ва ихтисослашиши натижасида қуйидаги тарзда ривожланган:
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳар қандай жамиятда, уларни ижтимоий-иқтисодий шаклларидан қатъий назар инсонларни овқатланиш жараёнини ташкилий жиҳатдан икки хил шаклга ажратиш мумкин:
I . УЙ ШАРОИТИДА, ЯЪНИ ИНДИВИДУАЛ ЁКИ ОИЛАВИЙ.
II . ЖАМОАТЧИЛИК АСОСИДА (ОММАВИЙ ТАШКИЛИЙ ШАРОИТДА), ЯЪНИ УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ.
Жамоа бўлиб овқатланиш
Индивидуал ва оилавий овқатланиш
Индивидуал ва оилавий, ҳамда жамоавий параллел ҳолда

Жамоавий овқатланиш ижтимоий меҳнат тақсимоти натижасида, ишлаб чиқаришни ижтимоийлашиши, ҳаётда ҳар хил тармоқларни вужудга келиши натижасида, бундай хизмат турига объектив эҳтиёжларни туғилиши сабабли алоҳида хизмат соҳаси сифатида келиб чиққан. Унинг умумий тус олиши бозор иқтисодиёти муносабатлари шаклланишини бошланғич даврларига тўғри келади. Ушбу даврдан бошланиб умумий (жамоавий) овқатланиш иқтисодиётнинг тармоғи сифатида шакллана бошлаган.


Download 342.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling