2-мавзу: Ижтимоий-иқтисодий факултетида тарих мутахассислиги бўйича ўқув жараёнининг ташкилий усуллари ва ўқув жараёнида талабаларнинг мустақил ишлаши
Тарихий зарурият: қонуният ва тасодиф
Download 33.19 Kb.
|
2-Maruza
Тарихий зарурият: қонуният ва тасодиф. Тарихчи бўлиш истагида таҳсил олаётганлар, танлаган мутахассилигида тўқнашадиган барча тўсиқларни асосли ўрганишга, унинг мазмун моҳиятига етиб боришга ҳаракат қилиши зарур. Маълумки, тарих фани энг аввало инсоният фаолиятини ўрганишга қаратилган. Ўрганганда ҳам, замон билан боғлиқ жиҳатларига эътибор қаратилади. Инсониятни жамиятда тутган ўрни... фақат ҳисоб-китобларга, статистик маълумотларгагина тааллуқли бўлса, тарих – фан сифатида мавжуд бўлмас эди. Инсоният фаолияти тарихчи-мутахассислар томонидан унинг воқеа-ҳодисалардаги, маълум бир даврдаги иштироки, ролига қаратилган бўлиб, бунга сабаб, баҳона ва оқибатларига қаратилади. Тарихий тадқиқотлардаги предмет бўлиб, ҳамма вақт инсон фаолияти олдинга чиқади ва бу маълум бир географик ҳудуд ҳамда вақт билан чекланган бўлади. Инсоният томонидан қўйилган ҳар қандай саъй-ҳаракат, ижтимоий ҳолат аввалгиларига нисбатан фарқ қилади. Айнан ана шундай ўзгаришлар тарихчи-мутахассисларни ўзига жалб этиб, инсониятни жамиятда ривожланиш ҳолатларига эътибор қаратади. Аммо яна шуниси борки, ҳар қандай инсон фаолияти, мазмун-моҳиятига кўра, яшаётган жамиятининг маҳсули ҳисобланиб, у дунёқараши, сиёсийлашуви, маданияти, руҳиятига кўра ўша даврга хизмат қилади. Тарихий даврда инсониятни фаолияти ижтимоий тараққиётнинг қонуниятлари билан узвий боғлиқ бўлади. Тарихий зарурият ва қонуниятни маълум бир тарихий тасодифлар билан фарқи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Тарихчи-мутахассис учун тарихий қонуниятни ижтимоий тараққиётдаги ролини тан ола билиши ва унда тарихийлик хусусиятига эътибор қаратиши муҳим ҳисобланади. Тарихий қонуният деганда, аниқ бир тарихий борлиқда вужудга келган шарт-шароитга нисбатан тушунилади. Аммо тарихий қонуниятни ҳам маълум бир хусусиятлари бўлиб, бу тарих фанида қуйидаги категорияларни ўз ичига олади:
биринчидан, тарихий зарурият аниқ бир хусусиятга эга бўлиб, ўз вақти ва замонига эга бўлади. Умумқабул қилинган тарихий қонуният йўқ. Масалан, ХХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий, ҳарбий-иқтисодий вазият охир-оқибатдаги Биринчи жаҳон урушини (1914-1918) келтириб чиқарди. Тўғри, уруш бошланишига Франс Фердинандни ўлдирилиши баҳона бўлган бўлса-да, бу тарихий тасодиф билан қўшилиб кетади. Айтиш жоизки, ҳарбий-сиёсий аҳволни кескинлашиб, “ечим” ўзаро жанжалга-урушга қараб кетаётган эди. “Бўлинган дунёни... яна қайтадан бўлиб олиш” иштиёқи, бозорларга эгалик қилиш кайфияти... тарихий заруратни келтириб чиққан бўлса... бу вужудга келган тарихий қонуниятга бўйсунган; иккинчидан, тарихий заруриятни аниқ хусусияти инсон фаолияти билан узвий боғлиқ бўлиб, бу инсонни унда из қолдириш ҳамда таъсир доирасига ҳам тегишли ҳисобланади. Бунда инсонни оммага “воқеа-ҳодисалар ривожига, таназзулига” таъсири, ёндашуви натижасидаги “тарихни яратиш”га оид ҳолат. Инсонни тарихдаги фаолияти ҳам маълум бир қийинчиликларга эга, хусусан, бу фаолият мазмун-моҳиятида, тарихий саъй-ҳаракат ва жараёнларда: инсонлар оммавий равишда жалб қилинган бўлса, қанчалик фаоллик бўлса шунчалик мураккаб ўзига хос аҳамият касб этади; учинчидан, тарихий зарурият ўз ичига холисона ёндашувни киритиб, инсонлардаги тарихий фаолиятни аниқлайди. Ҳар қандай тарихий зарурият мавжуд объектив ва субъектив омилларни ўз ичига олади ва бу тарихий ўрганиш предмети бўлиб хизмат қилади. Инсоният фаолиятини объектив шарт-шароитдан алоҳида кўриб чиқиш, бу тарихий қонуниятни ижтимоий тараққиётини инкор этиш, тарихни тасодиф, бошбошдоқлик билан алмаштиришдек гап. Лекин ҳар қандай тарихий қонуниятни вужудга келиши ва унинг омилларида, энг муҳим тарихий жараёнлардаги моддий томонга бориб тақалади. Чунки инсонлар маълум бир тизимдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар таъсирида яшайди ва бу ўз навбатида: мақсад, вазифалар, усуллар ва уни амалга ошириш йўлидаги маблағга бориб тақалади. Юқоридагилардан келиб чиқиб таъкидлаш жоизки, тарихчи ўз мутахассислиги бўйича ижтимоий жараёнларнинг ҳам объектив, ҳам субъектив томонлари билан қизиқади. Тарихни ўрганиш жараёнида тарихчи-мутахассис, ўз қизиқишларидан келиб чиқиб, у ёки бу томонни ёритишга кўпроқ эътибор бериши мумкин. Аммо илмий-амалий ҳолатдан қараганда, икки томонни ҳам ўрганиши муҳим аҳамиятга эга. Масалан, у ёки бу тарихий шахслар фаолиятини ёритишда... айнан мазкур шахс фаолияти, у яшаган даврдаги объектив қонуният билан боғлиқ эканлигини, хусусан: ижтимоий-сиёсий, ҳарбий-иқтисодий аҳвол, сиёсий вазият, оммани тутган ўрни ва даражаси, алоҳида тарихий шахслар билан муносабат ва бошқаларни ҳисобга олмаслик мумкин эмас. Ҳар қандай тарихий қонуният инсоният фаолияти билан боғлиқ бўлиб, у амалда “қўлбола” бўлиб, инсон фаолияти жараёнида ташкил топади. Айтиш мумкинки, тарихий қонуниятнинг доимий ҳамроҳи сифатида Download 33.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling