2-мавзу: Ижтимоий-иқтисодий факултетида тарих мутахассислиги бўйича ўқув жараёнининг ташкилий усуллари ва ўқув жараёнида талабаларнинг мустақил ишлаши


Download 33.19 Kb.
bet6/6
Sana26.06.2023
Hajmi33.19 Kb.
#1655130
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-Maruza

тарихий тасодиф кўринади. Ўз-ўзидан, тарихий тасодифнинг ўзи бир неча турларга бўлинади: Биринчидан, тушунтириш қийин бўлган ёки мутлақо тушунтириб бўлмайдиган ҳолатлар: табиий офат, хусусан, сув тошқини, ер қимирлаши, касаллик тарқалиши ва бошқалар борки, булар ҳам ўз йўлида давом этаётган тарихий жараёнларни издан чиқариб юборади. Масалан, 1620 йили Ахсикентда бўлган кучли зилзила... бутун бир шаҳарни вайрон бўлишига, омон қолган аҳолини кўчиб кетишга сабаб бўлди ва бошқалар. Иккинчидан, тарихий заруратлар... тарихий тасодифлар орқали катта ўзгаришларга сабаб бўлади. Масалан, буюк географик кашфиётлар ўрта асрлар Европасининг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий тараққиётда муҳим роль ўйнаб, инсоният тарихида катта аҳамият касб этган. Учинчидан, тарихий воқеа-ҳодисаларда, инсон фаолиятига боғлиқ тасодифлар борки, бу ҳам тарих “ғилдираги” йўналишини ўзгартириб юборади. Инсон фаолияти билан боғлиқ тарихий тасодифлар, жуда кўп тарқагани ва муҳимлиги билан ажралиб туради. Айниқса бу, тарихий шахслар фаолияти билан боғлиқ ҳисобланади. Айнан тарихий шахслар ўз фаолиятлари орқали тарихий заруратни ифодалаб... воқеа-ҳодисалар ривожига ёки аксинча таназзулига ўз ҳиссаларини қўшадилар. Қайд этиш лозимки, инсонсиз ва унинг фаолиятисиз... тарихни ўзи бўлиши мумкин эмас. Масалан, Амр Темурни Хитой юриши давомида, Ўтрорда вафот этиши... тарихий тасодиф бўлса-да, (айнан Хитойга юришда вафот этиши “белгиланмаган” эди)... Хитойга юришни тўхтатишига, кейин марказлашган салтанатни унинг меросхўрлари томонидан талашиб-тортишишига, 5 йил давомида ҳокимият учун курашга ва охир-оқибатда парчаланиб кетишга олиб келди. Эҳтимол, тасодифий ўлим бўлмаганда... тарихий йўналиш бошқачароқ бўларди. Аммо бу тарихий тасодифга нисбатан, тарихчи-тадқиқотчи томонидан: “Хитойни эгаллаганда... шундай бўларди” каби фаразлар бериш мумкин эмас. Тарихда... тадқиқотчи агар... мабодо... фараз қилайлик... каби таҳлилий қарашлар билан у ёки бу “тарихий тасаввур - башорат” ларни илгари суриши мумкин эмас. Хусусан, тарихчи тадқиқотчи: “1365 йилги “Жанги лой” бўлмаганда”, “Туркистон Мухторияти ғалабаси сақланиб қолганда...”, “Туркистонда 1917-1919 йиллари очарчилик бўлмаганда”, “Ўзбекистонда ҳокимиятни жадидлар бошқарганда...”, “Файзулла Хўжаев Ўзбекистонни СССРдан ажратишда бош-қош бўлганда...”, “Ўзбекистон Иккинчи жаҳон урушига тортилмаганда...”, “Ш.Рашидов ўрнига И.Усмонхўжаев Ўзбекистонга раҳбар бўлиб ўтирмаганда...”, “Ўзбекистон мустақилликка 1991 йил эмас, 1932 йилда эришганда...” каби фаразлар, мабодо, агар иборалари билан ўз фикр-мулоҳазаларини илгари суриб бўлмайди. Демак, тарихчи фараз ва тахминлар билан шуғулланмайди. Тарихчи-мутахассис, тадқиқотчи зиммасида... нима бўлиши мумкинлиги эмас, балки аслида нима бўлганини ёзиш ва ўрганиш ётади. Аммо шу билан бирга, тарихий тасодифни инкор этмаган ҳолда, нима бўлишини эмас... балки “ҳаммаси бошқачароқ бўлиши мумкинлиги” тўғрисида умумий фикрни илгари суриши мумкинлигини қайд этиш лозим.
Download 33.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling