2-мавзу. Иктисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг узига хос хусусиятлари ва устувор йуналишлари


Download 35.49 Kb.
bet1/4
Sana09.11.2023
Hajmi35.49 Kb.
#1760219
  1   2   3   4
Bog'liq
2 amaliy mashgulot


2-мавзу. Иктисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг узига хос хусусиятлари ва устувор йуналишлари
Режа
1.Иктисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш сохасида инвестициялар ва инновацион гоялар. Иктисодиётга инновациялар ва янги технологияларни жорий этишни рагбатлантириш механизмларини ишлаб чикилиши.
2.Таркибий узгартиришларни чукурлаштириш, миллийикгисодиётнинг етакчи тармокларини модернизация ва диверсификация килиш хисобига унинг ракобатбардошлигини ошириш. 3.Тадбиркорликни куллаб-куватлашнинг замонавий механизмлари. “Хар бир оила -тадбиркор”тамойили.
4.Иктисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулкхукукини химоя килиш ва унинг устувор мавкеини янада кучайтириш, кичик’
Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар пухта ўйланган режа ва дастурлар асосида амалга оширилмоқда. Шу боис ҳам, ҳар бир ривожланиш дастури аниқ натижага эришишни кўзлаб, республикамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча муҳим жабҳаларини қамраб олаётир. Энг муҳими, бу билан халқимизнинг фаровон турмушини таъминлашга муваффақ бўлинмоқда. Ушбу оқилона сиёсат кўплаб нуфузли халқаро ташкилотлар, хорижий инвесторлар, йирик молия муассасалари, ҳамкор мамлакатлар экспертлари томонидан ижобий баҳоланаётганлиги янги ўзаро манфаатли алоқалар йўлга қўйилишига замин яратади.
Айни пайтда қабул қилинаётган дастурлар ижросини тўлиқ таъминлаш, стратегик мақсадларни янада аниқлаштириш ҳамда муаммоли масалаларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан юртимизда изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатни жадал суръатда ривожлантириш борасидаги долзарб аҳамиятли фармон, қарор ва дастурларни қабул қилиб, унинг ижросини таъминлашга катта эътибор қаратаётганлиги барчамизга аён.
Кўпчиликнинг хабари бор, 2017 йил 7 февралда Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Ушбу Фармон билан мамлакатимизни кейинги беш йилда янада жадалроқ ривожлантириш масалаларига бағишланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди ва у бугун барча соҳаларда дастуриламал вазифасини ўтамоқда. Дастур давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликни таъминлаш, шунингдек, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлардан иборат.
Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда амалга оширилиб, уларнинг ҳар бири бўйича йил номланишидан келиб чиққан ҳолда алоҳида йиллик давлат дастурини тасдиқлаш назарда тутилган. 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилинганлиги ва бу борада муҳим чора-тадбирлар амалга оширилаётгани фикримиз тасдиғидир.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясининг беш устувор йўналишидан бири иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган. Бундан кўзланган мақсад макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулкчиликни ҳимоя қилиш, унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман, шаҳарларни комплекс ва мувозанатли ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ҳамда ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этишга эришишдир.
Албатта, стратегиянинг моҳияти, унинг ижроси ва кутилаётган натижаларни нафақат соҳа мутахассислари, балки, жамиятимизнинг ҳар бир фуқароси атрофлича муҳокама қилмоқда. Шунинг ўзиёқ, мазкур стратегия халқ манфаатлари билан уйғун эканлигидан далолатдир. Зеро, стратегия ҳар бир юртдошимизни, у қай бир соҳада фаолият юритмасин, ўз вазифасини сидқу-дилдан бажариб, бурчига виждонан ёндашишга ундовчи омил бўлмоқда.
Маълумки, айни пайтда стратегия доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилаяпти. Хусусан, республика банк-молия тизимидаги изчил ислоҳотлар ва эришилаётган натижалар, унинг методологик асослари ҳақида юртдошларимизга мунтазам маълумот бериб борувчи «Бозор, пул ва кредит» илмий-амалий ойлик журнали ташаббуси билан куни кеча стратегиянинг учинчи йўналиши мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор масалалари хусусида сўз юритилган мазкур тадбирда таҳририят аъзолари ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритувчи мутахассислар иштирок этишди. Экспертлар мавзу юзасидан ўзаро фикр алмашиб, бу борада журнал саҳифаларида ёритилиши керак бўлган долзарб мавзулар ва уларнинг моҳияти ҳақида қимматли фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбир сўнгида, иштирокчилар ана шундай долзарб аҳамиятли тадбирни ҳар чоракда бир ўтказиб туриш, унда эришилаётган натижаларни таҳлил қилиб, журнал саҳифаларидаги «Ривожланиш омиллари» рукни орқали бу хусусда журналхонларга батафсил маълумот бериб боришга келишиб олдилар. Шунингдек, давра суҳбатида таъкидланганидек, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан муштарийлар ўз таклиф ва фикрларини билдириш учун «Бозор, пул ва кредит» таҳририятининг (71) 232-45-32 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари ёки info@bpk.uz электрон манзилига мактуб йўллашлари мумкин.
Қуйида Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналиши бўйича давра суҳбати иштирокчилари, яъни экспертлар билдирган фикр-мулоҳазаларни мисол келтирмоқчимиз:

Download 35.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling